Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Диссертатсия тадқиқотининг давлат дастурлари ёки илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 0.77 Mb.
bet5/10
Sana21.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1369419
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ййAvtoreferat Abdug\'aniyev yangisi 2 Восстановлен

Диссертатсия тадқиқотининг давлат дастурлари ёки илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқоти иши Жиззах давлат педагогик университетининг илмий-тадқиқот режасининг “Узлюксиз таълимда информатика рақамли таълим технологиялар фанлари тизимида фан, таълим ва технологиялар интегратсиясини таъминлаш муаммолари” банди ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг илмий-тадқиқот ишлари режасининг мувофиқ № ФЗ-2019080214 “Фавқулодда вазиятларда қўлланилувчи кўп функтсияли робот яратиш” (2021-2023 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида лойиҳалаш маданиятини роботатехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш муаммосининг педагогик ва психологик адабиётлардаги таҳлилининг талқини;
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида лойиҳалаш маданиятини роботатехниканинг дидактик имкониятлари воситасида воситасида кенгайтиришга қаратилган таълим технологияларини ишлаб чиқиш;
роботатехниканинг дидактик имкониятлари воситасида мактаб ўқувчиларида лойиҳалаш маданиятининг ривожланганлик даражасини баҳоловчи мезонларини ишлаб чиқиш;
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида лойиҳалаш маданиятини роботатехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантиришга йўналтирилган педагогик тажрибанинг якуний натижасига асосан илмий-методик тавсияларни ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш жараёни белгиланиб, унда тажриба-синов ишларига Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги 6 та умумий ўрта таълим мактабларидаги 591 нафар В-ВИИ синф ўқувчилари жалб этилган.
Тадқиқотнинг предметини умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш мазмуни, шакл, метод ва воситалари ташкил этади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling