Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


“Сaмaрaли aмaлий лoйиҳa” тeхнoлoгияси . Ушбу технология


Download 0.77 Mb.
bet9/10
Sana21.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1369419
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ййAvtoreferat Abdug\'aniyev yangisi 2 Восстановлен

3. “Сaмaрaли aмaлий лoйиҳa” тeхнoлoгияси . Ушбу технология “тaлaбaгa тaқдим этилгaн мaқсaдли дaстур, aхбoрoт бaнки, қўйилгaн дидaктик мaқсaдлaргa эришиш учун ўқув-мeтoдик тaъминoтни қaмрaб oлгaн мaхсус дaстургa эгa иннoвaциoн тaълим тeхнoлoгиясидир. Технология ўқувчиларда гурух, жaмoaвий ва яккa ҳолда ишлaш, ижoдий, креатив вa ташаббускорлик фaoлияти, нaзaрий ва амлий билимлaрини амалда қўллай олиш вa ишгa мaъсулият билaн ёндaшувни хaмдa лoйиҳaлaш кўникмaлaрини ривожлантиради. Ушбу технология тизимлилик, сaмaрaдoрлик, иннoвaциoн ёндoшувлaргa aсoслaнгaнлик, ҳaмкoрлик, кўргaзмaлилик, дaстурлaштирилгaнлик, крeaтивлик, индивидуaллик тaмoйиллaри aсoсидa ўқитувчининг ўқувчи билaн мулoқoти тубдaн янги aсoсдa aмaлгa oширилиши билaн изoҳлaнaди.
Ўқувчиларга лойиҳага асосланган таълим бериш мазмуни, биринчи навбатда, жамиятдаги турли соҳаларида қўлланилаётган янги техника ва технологияларни яратилиши, ишлаб чиқаришда тадбиқ қилинишининг илмий асосларини ўрганиш орқали бойитиш керак. Фанлараро интегратсияни амалга ошириш орқали мавзуларини ўрганиш давомида ўқувчиларни робототехниканинг дастурий асослари билан таништиришга, турли янги конструксиядаги роботларни лойиҳалаштиришга, робототехника қисмлари базасидан онгли ва самарали фойдаланишга, замонавий такомиллаштиришга робот моделларини яратиш имконини беради.
Умумий ўрта мактаб ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришда информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича ташкил ташкил этиладиган машғулотларда робототехниканинг дидактик имкониятларидан фойдаланиш бўйича модел ишлаб чиқилди (1-расм). Моделда ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситаларидан фойдаланиб амалга ошириш кетма-кетлиги, унинг таркибий қисмларини батафсил ёритилган.
Моделда умумий ўрта таълим мактаблари фан дастурлари мазмунига мувофиқ ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш мақсад қилиб белгиланган.
Информатика ва ахборот технологиялари машғулотларида ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришда робототехника қурилмаларидан фойдаланиш, ўқувчиларнинг замонавий технологияларни ишлаши тўғрисида етарли билимларга эга бўлишларини, турли техник қурилмаларни лойиҳалаш ва ясашга оид компетенсияларини шаклланишига хизмат қилади. Диссертатсияда 5- 7 синфларда ўқитиладиган информатика ва ахборот технологиялари умумтаълим фани бўйича “Ахборот кодлаш. Ахборот ўлчов бирликлари” (5- синф), “График мухарриларда содда тасвирлар яратиш” (5 синф), “ Қидирув тизимлари ва Интернетда маълумот излаш” (6- синф), “Электрон почтада хабар алмашиш” (6-синф), “Сонларни бир саноқ системасидан бошқа саноқ системасига ўтказиш (7-синф), Анимациямация тушунчаси ва унинг турлари” (7 синф) мавзулар учун дарс ишланмалари келтирилган.

Мактаб ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини роботатехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш ўқитувчи томонидан ташкил этиладиган ҳам дидактик, ҳам тарбиявий хусусиятга эга фаолият кўринишидир. Мазкур фаолиятнинг дидактик моҳияти ўқитувчининг ўқувчиларни робототехниканинг дидактик имкониятлари билан яқиндан таништириш, бу ҳақида уларга тушунчалар беришида, тарбиявий жиҳати эса шахсда берилган топшириқларни бажаришга нисбатан ижодий ёндашиш кўникма, малакалари ҳамда лойиҳалаш маданиятини шакллантириб, босқичма-босқич, изчил, тизимли тарзда ривожлантиришда акс этади. Қолаверса, ўқувчиларда лойиҳалаш маданиятини роботатехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш жараёнининг муваффақиятли ташкил этилиши замонавий шароитда тобора долзарб касб этиб бораётган ижтимоий эҳтиёжнинг қондирилишидан далолат беради. Ушбу ҳолат ҳам жараённинг тарбиявий моҳиятини ифодалайди, зеро, ҳар қандай тарбиявий ҳаракат, энг аввало, ижтимоий эҳтиёжни қондиришдан иборат.
Ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини роботатехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантиришга йўналтирилган педагогик фаолият ҳам муайян жараёнда кечади. Моҳиятига кўра, турли кўринишдаги жараёнлар шунчаки содир бўлмайди, балки қуйидаги ташкилий-технологик масалаларни ҳал қилади: I. Режалаштириш. II. Ташкиллаштириш. III. Йўналтириш. IV. Ахборот бериш. V. Назорат қилиш. VI. Натижаларни таҳлил қилиш ва талабалар фаолияти самарадорлигини баҳолаш. VII. Ташхислаш (истиқбол режаларни ишлаб чиқиш, тактик лойиҳани яратиш).
Ўқувчиларнинг лойиҳалаш борасидаги фаолиятларини кузатиш, ўқув топшириқларининг бажарилиш натижаларини таҳлил қилиш асосида педагогик фаолият самарадорлигини қуйидаги мезонлар ёрдамида аниқлаш мумкин, деган хулосага келинди: ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятининг фаолиятнинг аниқ мақсад асосида ташкил этилганлиги; уни ташкил этишда аввалдан қўлга киритиладиган натижанинг яққол тасаввур қилинганлиги; ўқув-билиш фаолиятни ташкил этишда тасодифий вазиятларнинг эътиборда тутилганлиги; ўқитувчи томонидан фаолиятни олиб боришда ўқувчиларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларининг инобатга олинганлиги; ўқув-билиш фаолиятни ташкил этишга ижодий ёндашилганлик; уни йўлга қўйишда фанлараро алоқадорлик ва ҳамкорлик тамойилига таянилганлик; педагогнинг фаолиятини ташкил этишда юзага келган шароитга кўра тезкор мослаша олиши.
Ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини роботатехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантиришга йўналтирилган машғулотларни ташкил этишда асосий эътибор мавзунинг тўғри танланишига қаратилди.
Мавзуларни танлашда ўқувчиларнинг робототехниканинг дидактик имкониятларидан фойдаланиш ҳамда ижодий ишларни бажаришга нисбатан эҳтиёж ва қизиқишлари, шунингдек, ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, турли мураккабликдаги топшириқларни бажариш, лойиҳаларни яратишдаги имкониятлари, ижодий қобилиятга эгаликлари инобатга олинди.
Диссертатсиянинг Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва унинг самарадорлигини ошириш методикаси” деб номланган учинчи бобида тажриба-синов ишларини ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари, мазмуни, статистик таҳлили ва самарадорлик даражаси ҳақидаги фикрлар ёритилган.
Тадқиқотни амалга ошириш даврида тажриба-синовдан ўтказиладиган махсус методикани шакллантириш муҳим жараён бўлди. Диссертацияда Ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини роботатехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантиришга қаратилган педагогик фаолият қуйидаги метод ва методикалар асосида ташкил қилиниши кўрсатилган: анкета саволлари, кузатиш, суҳбатлар, назорат (тест), педагогик тажриба. Педагогик кузатув усулидан умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этиладиган ўқув-тарбия ишлари жараёнини ўрганиш, жумладан «информатика ва ахборот технологиялари» фанини ўқитиш ҳолатлари, унда ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантирувчи воситаларни умумлаштиришда ва тажриба-синов ишларини бошидаги ва якунидаги кўрсаткичлар орасидаги фарқларни солиштиришда фойдаланилди. Суҳбатлар ўтказиш усулидан эса ўқувчиларнинг синфдаги дарс жараёнида робототехниканинг дидактик имкониятларидан фойдалана олиш кўникма ва малакалари даражасини аниқлашда фойдаланилди. Педагогик тажриба усули информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш имкониятларини ўрганиш, танлаб олинган мақсад учун мавжуд шарт-шароитларнинг талабга жавоб бериш даражасини аниқлаш ва ушбу фандан ўзлаштириладиган мавзуларга оид яратилган ўқув-методик қўлланмаларнинг амалиётдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида қўлланилди.
Суҳбат, савол-жавоб, педагогик кузатиш ва тест методлари ёрдамида мактаб ўқувчиларининг лойиҳалаш маданиятига эгаликлари даражаси баҳоланди.
Педагогикада мавжуд мезонларни такомиллаштириш асосида талабаларнинг лойиҳалаш маданиятини эгаллаганликларининг қуйидаги учта даражаси мазмуни ишлаб чиқилди:
1. Юқори даража: робототехниканинг техник, технологик, дидактик ва ижодий имкониятлари, шунингдек, лойиҳалаш фаолияти, лойиҳалаш жараёни, лойиҳалаш маданияти, лойиҳалаш маданиятини ривожлантириш йўллари, шакллари, методлари, воситалари, усуллари каби маълумотлардан тўла хабардор; робототехниканинг замонавий шароитда ижтимоий субъектлар ҳаётида тутган ўрни, роли ва жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ривожини таъминлашдаги аҳамиятини тўла англайди; лойиҳалаш маданиятини ўзлаштиришга фаол интилади; лойиҳалаш маданияти (эрудиция, ижодкорлик, тасаввурнинг бойлиги, интуиция, эмоционал ривожланганлик, мантиқий фикрлаш қобилияти, техник, технологик, креатив ва рефлексив қобилиятлар) га эгаликни яққол намоён қила олади.
2. Ўрта даража: робототехниканинг техник, технологик ва ижодий имкониятлари, шунингдек, лойиҳалаш фаолияти, лойиҳалаш жараёни, лойиҳалаш маданияти, талабаларда лойиҳалаш маданиятини ривожлантириш йўллари, шакллари, методлари, воситалари, усуллари каби маълумотлардан етарли даражада хабардор; робототехниканинг замонавий шароитда ижтимоий субъектлар ҳаётида тутган ўрни, роли ва жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ривожини таъминлашдаги аҳамиятини муайян даражада англайди; лойиҳалаш маданиятини ўзлаштиришга интилади; лойиҳалаш маданияти(эрудиция, ижодкорлик, тасаввурнинг бойлиги, интуиция, ҳиссий ривожланганлик, мантиқий фикрлаш қобилияти, техник, технологик, креатив ва рефлексив қобилиятлар)нинг намоён бўлишига эгаликни яққол намоён қила олмайди.
3. Паст даражада: робототехниканинг техник, технологик ва ижодий имкониятлари, шунингдек, лойиҳалаш фаолияти, лойиҳалаш жараёни, лойиҳалаш маданияти, талабаларда лойиҳалаш маданиятини ривожлантириш йўллари, шакллари, методлари, воситалари, усуллари каби маълумотлардан жуда кам даражада хабардор; робототехниканинг замонавий шароитда ижтимоий субъектлар ҳаётида тутган ўрни, роли ва жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ривожини таъминлашдаги аҳамиятини бир қадар англайди; лойиҳалаш маданиятини ўзлаштиришга бўлган интилишда сусткашликка йўл қўяди, лойиҳалаш маданияти (эрудиция, ижодкорлик, тасаввурнинг бойлиги, интуиция, ҳиссий ривожланганлик, мантиқий фикрлаш қобилияти, техник, технологик, креатив ва рефлексив қобилиятлар)га эга эмас.
Тажриба-синов ишлари 2019-2022 йиллар мобайнида уч босқичда: таъкидловчи (2019-2020 йй.), шакллантирувчи (2020-2021 йй.) ва якунловчи (2021-2022 йй.) босқичларда Жиззах вилояти Зомин тумани 4- ва 26-умумий ўрта мактабларда (Жиззахдан 179 нафар), Самарқанд вилояти Нуробод туман 51-мактаб ва Қўшработ тумани 70-сонли умумий ўрта мактаблари (Самарқанддан 209 нафар) ва Навоий вилоят Навбаҳор тумани 3-мактаб ва Хатирчи туман 13-сон умумий ўрта таълим мактабларида (Навоийдан 203 нафар) олиб борилди. (Тажриба-синов ишида жами 591 нафар талаба иштирок этди. Шундан назорат гуруҳида 299 та ва тажриба гуруҳида 292 та талаба иштирок этди).
Биринчи босқич – таъкидловчи босқичида қўйилган муаммонинг илмий-методик асосларини аниқлашга ва тадқиқ қилинаётган вазифаларнинг информатика ва ахборот технологияларида ишлаб чиқилганлигини таҳлил қилишни ўз ичига олувчи изланиш тажрибасини ўтказишга, тадқиқотнинг етакчи ғоялари, мақсади ва вазифаларини асослаб беришга; ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини роботехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантиришини акс эттирувчи тажрибасини ўрганишга қаратилди. Мазкур босқичда, тажриба-синов ишлари ўз моҳиятига кўра, таълимий, тарбиявий ҳамда диагностик (ташхис) характер касб этади, яъни: ўқувчилар робототехниканинг жамият ва шахс ҳаётидаги ўрни, аҳамияти, тақдимотлар тайёрлашда ижодий ёндашишга доир назарий билимлар билан қуроллантирилди.
Шакллантирувчи босқичда педагогик тажрибани синовдан ўтказиш учун дастлабки тажриба-синов ишларида танлаб олинган вилоятлар умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг «Информатика ва ахборот технологиялари» фанидан билим даражалари аниқланди. Тадқиқот мавзусига доир назарий маълумотларнинг ҳолати, амалий машғулотларини ўтказиш мазмунлари ўрганиб чиқилди, аниқланган вазифалар асосида тажриба-синов ишлари ўтказилди. Синф ва синфдан ташқарида ижодий, танлов характерига эга тадбирларни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг робототехника воситасида ижодий ишланмалар, лойиҳаларни тайёрлашга бўлган қизиқиш, эҳтиёжни қарор топтириш, робототехниканинг техник, технологик, дидактик ва ижодий имкониятларидан хабардор бўлиш, ижодий ишланмалар, лойиҳаларни тайёрлашга доир техник операцияларни мукаммал бажаришга одатлантириш, ўз устида изланишлари учун шароит яратиб бериш, робототехниканинг дидактик имкониятларидан фойдаланиб, ижодий ғояларни тўлақонли рўёбга чиқариш учун йўналтирилган назарий билимлари бойитилди. Бу босқичда асосий эътибор ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини роботехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш мазмунига қаратилди. Лойиҳалаш маданиятини ривожлантирувчи босқичлар бўйича ўқув-услубий материаллар тайёрланди ва методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
Якунловчи босқичида танлаб олинган таълим муассасаларининг тажриба ва назорат гуруҳларида тажриба-синов ишлари олиб борилди. Тажриба гуруҳларида машғулотлар ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялар асосида муаллиф ва илмий тадқиқот иши билан таништирилган информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари томонидан ўтказилди. Назорат гуруҳларида эса анъанавий методика асосида машғулотлар олиб борилди. Якуний натижалар умумлаштирилиб, математик-статистик таҳлил қилинди ва расмийлаштирилди.
Ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантиришни таъминлайдиган, ишлаб чиқилган методиканинг умумий самарадорлиги таққослаш методи билан асосланди.
Тажриба-синов ишининг барча обектлари деярли бир хил педагогик натижаларни кўрсатди.
Синов ишлари учун – таъкидловчи ва таълимий тажриба-синов якунларига оид кўрсаткичларнинг ўзаро таққосланиши асосида аниқланган қийматлар муҳим саналади. Шу боис таъкидловчи ва таълимий тажриба-синов натижаларини ўзаро қиёслаш асосида тажрибадан аввалги ва кейинги босқич ҳолатларини ифодаловчи қуйидаги жадвал шакллантирилди (2-жадвал). 4-расмда эса олинган натижаларнинг график тавсифи келтирилган.
1-жадвал.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling