Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.77 Mb.
bet6/10
Sana21.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1369419
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ййAvtoreferat Abdug\'aniyev yangisi 2 Восстановлен

Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусига оид табиий-илмий, умумкасбий, махсус, психологик-педагогик адабиётлар таҳлили; педагогик ҳолатларни моделлаштириш; давлат таълим стандартлари, умумий ўрта таълим мактаблари тажрибасини умумлаштириш; тажрибалари ўқитувчилар фаолиятини кузатиш, педагоглар билан суҳбат ўтказиш; ўқитувчилар ва ўқувчилар билан педагогик сўровномалар, тажриба-синовни ўтказиш ва унинг натижаларини математик-статистик методлари ёрдамида қайта ишлаш ҳамда умумлаштириш методларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумий ўрта таълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича ташкил этиладиган синфдаги дарслар ва синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини ўқув материалларини импровизатсиялаш функсиясига устуворлик берилган таълим технологияларини (виртуал харита, ҳаракатларни кодлаш) қўллаш орқали кенгайтиришга оид таклифлар ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича ташкил этиладиган синфдаги дарслар ва синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш модели, педагогик фаолиятнинг методик таъминоти, босқичлари (мотиватсион, лойиҳалаш, мониторинг) ва баҳолаш мезонлари (мустақил фикрлаш, башоратлаш, танқидий баҳолаш, креатив, моделлаштириш) бевосита лойиҳалаш фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим муҳитида ўқувчилар лойиҳалаш маданиятининг ривожланганлик даражасини баҳолаш мезонлари дастурий воситаларнинг графикли ва амалий функсионал имкониятлари асосида таянч ва фанга оид компетенсияларни интеграллаш орқали аниқлаштирилган;
мактаб ўқувчиларининг лойиҳалаш маданияти сифатларини (эрудитсия, ижодорлик, интуитсия, рефлексив қобилият, мантиқий фикрлаш қобилияти, тасаввурнинг кенглиги, эмотсионал ривожланганлик) ни дифференциал ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling