Тошкент вилояти Тошкент тумани “Боғизилол” маҳалласида ўтказилган “Гиёҳвандликка қарши кураш” тадбири маълумотномаси


Download 12.41 Kb.
Sana03.12.2023
Hajmi12.41 Kb.
#1797372
Bog'liq
Боғизилол МФЙ гиёхвандлик тадбир


Тошкент вилояти Тошкент тумани “Боғизилол” маҳалласида ўтказилган “Гиёҳвандликка қарши кураш” тадбири
МАЪЛУМОТНОМАСИ

Мамлакатимизда улкан ўзгаришлар рўй бераётган, ёшлар жамият ҳаётида тобора фаоллашиб, ўз ўрнига эга бўлиб бораётган бир вақтда айрим иродаси суст ўсмирларимиз гиёҳвандлик балосига мубтало бўлаётгани барчамизни ташвишга солади. Зеро, оғу инсон жисмини қанчалик хароб қилса, худди шундай жамиятга ҳам мислсиз даражада зарар етказади. Аср вабоси деб аталаётган бу иллат тинч-тотув яшаётган оилаларни бузади, болаларни етим қилади, муҳтожлик, қашшоқликда яшашга мажбур этади. Оқибати эса, албатта, аянчли якунланиши ҳақида аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида, Тошкент тумани ММТБ тасарруфидаги 4-мактабда 2023.10.28 санасида “Гиёҳвандликка қарши кураш” шиори остида тадбир ташкил қилинди.
Тадбир давомида “Боғизилол” МФЙ раиси Р.Хакимов, инспектор-психолог Қ.Назиров томонидан гиёҳвандлик ва гиёҳфурушлик ёш авлод тарбиясига, инсоният келажагига катта зиён етказаётгани бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётгани, шу сабабли бу офатга қарши кураш ҳозирда Ер куррасидаги глобал муаммолардан бирига айлангани, аср вабосига қарши курашиш – барчамизнинг ишимиз эканлиги, ўзини шу юрт фарзандиман, деб билган ҳар бир фуқаро бу ҳаракатдан четда турмаслиги кераклигини, мазкур жараён умуммиллий курашга айланмоғи шартлиги, шундагина минглаб ёшларимизнинг келажагини, оилаларимиз осойишталигини сақлаб қолган бўлишимиз ҳақида гапириб ўтдилар.
Боғизилол” МФЙ раиси: Р.Хакимов

Боғизилол” МФЙ хотин-қизлар фаоли: У.Минарова
Download 12.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling