тортиб, Балхга бориб, ани тасхир айлаб, ҳукмдори бўлуб турган
Солиҳхўжа ном зотни қабз қилиб, амволу ашёсини торож айлаб,
узини Бухорога асир қилиб олиб келиб, анвои азоб ва шиканжа-
лар ила талаф қилди. 1252/1836-37-нчи санада Фарғона хони
Муҳаммадалихон бирла ораларида Пешоғар ном қалъа таъми-
ри хусусида мунозаат бўлди. Ул вақтда Эрон асирларвдин жамъ
қилиб, Бухорода бир неча юз низомий аскар ихтироъ қилинган
эди. Ўшал вақтда бул тарафларда Бухородин бопща мавзеларда
асокири низомия ҳеч бир булмаган эди. Пешоғар қалъаси муно-
зиъи ва ҳам бошқа сабаблар ила амир Насруллоҳ Баҳодирхон
қўшун жамлаб, Фарғона ўлкасига юруш қилиб, низомий аскар
лари бирла осонлик билан Пешоғарни истило қилиб, андин Ўра-
тепа ва Хўжанд шаҳарларига дохил бўлуб, андин дор ул-мулки
Фарғона бўлуб турган Хўқанд устига келиб, Хўқанд шаҳрига
дохил бўлуб «инна-л-мулука иза дахалу қарйатан афсадуҳа
ва жаъалу аъиззата аҳлиҳа азиллат» [...аниқки, подшоҳлар
қачон бирон қишлоққа (бостириб) кирсалар уни вайрон этур-
лар, аҳолисининг обрў-эътиборларини эса хор-зор қилурлар]
деган сураи «Намл» 35-оятининг мазмунича, Муҳаммадали-
хон ва биродари Султон Махмудхонни ва волидаси-ю аҳли
аёли, атбоъ ва аркони давлат ва аъёни мамлакатини тамом
қатл қилиб, Фарғона шаҳарларидин аскарини талон-торож
айлаб, кўзга кўрунган хазина ва дафина, асбоби сипоҳигари
аслаҳаларидин тўпу тўпхонасини ва Фарғона уламо ва ма-
шойихларидин Бухорога юбориб, Хўқандда ўн кун туруб, Са
марканд волийси Иброҳим
парвоначини
Хўқандга волийи мух
тор, ҳаттоки, «^укми ба қатл»ғача изну ихтиёр бериб, мазкур
йилнинг рабби II ойида амир Насруллоҳ Бухорога ружуъ қил-
Do'stlaringiz bilan baham: |