16-мавзу. Товар келиб чиққан мамлакатини аниқлаш қоидалари


Download 154.66 Kb.
bet1/6
Sana15.06.2023
Hajmi154.66 Kb.
#1486167
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
16-мавзу.

16-мавзу. Товар келиб чиққан мамлакатини аниқлаш қоидалари

Режа:

  • Келиб чиққан мамлакатни аниқлашнинг назарий асослари.
  • БМТ ҳамкорлик доирасидаги мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарлар учун имтиёзлар.
  • Товар келиб чиққан мамлакатлар тўғрисида дастлабки қабул қилиш тариби.

50-боб. Товар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш
358-модда. Товар ишлаб чиқарилган мамлакат. Товар тўлиқ ишлаб чиқарилган ёки ушбу бобда белгиланган талабларга мувофиқ етарли даражада қайта ишланган мамлакат товар ишлаб чиқарилган мамлакат ҳисобланади.
Бир гуруҳ мамлакатлар, мамлакатларнинг божхона иттифоқлари, минтақа ва (ёки), товар ишлаб чиқарилган жойни аниқлаш мақсади ажратиб кўрсатишни тақозо этса, бирор мамлакатнинг муайян қисми товар ишлаб чиқарилган мамлакат деб ҳисобланиши мумкин.
359-модда. Муайян мамлакатда тўлиқ ишлаб чиқарилган товарлар. Қуйидаги товарлар муайян мамлакатда тўлиқ ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади:
  • унинг ҳудудидан, ҳудудий сувларидан, қитъа шельфидан ёки денгиз тубидан қазиб олинган фойдали қазилмалар, агар мамлакат ушбу ер қаъри бойликларини қидириш ва қазиб олиш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўлса;
  • мамлакат ҳудудида етиштирилган ёки йиғиб олинган ўсимлик маҳсулотлари;
  • мамлакатда туғилган ва парвариш қилинган тирик ҳайвонлар;
  • мамлакатда етиштирилган ўсимлик маҳсулотларидан ва ҳайвонлардан олинган маҳсулот;
  • мамлакатда тайёрланган овчилик, балиқчилик ва денгиз ови маҳсулоти;

6) мамлакат кемаларида ёки ижарага олган (фрахт қилган) кемаларида жаҳон океанида овланган ва (ёки) тайёрланган денгиз ови маҳсулоти;
7) мамлакатда амалга ошириладиган ишлаб чиқариш ёки бошқа операцияларнинг маҳсули бўлган иккиламчи хом ашё ва чиқиндилар;
8) мамлакатга тегишли бўлган ёки у ижарага олган космик кемаларда очиқ коинотдан олинган юқори технологиялар маҳсулоти;
9) мамлакатда ушбу моддада кўрсатилган маҳсулотдангина ишлаб чиқарилган товарлар

Download 154.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling