16-мавзу. Товар келиб чиққан мамлакатини аниқлаш қоидалари


Download 154.66 Kb.
bet4/6
Sana15.06.2023
Hajmi154.66 Kb.
#1486167
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
16-мавзу.

Имтиёзлар – қўшимча тўловлар кўринишида ёки солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан тўлиқ ёки қисман озод қилиш шаклидаги қўшимча ҳуқуқлар, қулайликлардир
Имтиёзлар – аниқ тоифадаги фуқаролар ёки алоҳида ташкилот, корхона, ҳудудларга тақдим этиладиган қўшимча ҳуқуқлар ва қулайликлардир. Бундай қулайликлар кўпроқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан ҳамда барча учун умумий бўлган мажбуриятларни бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод қилиш шаклида намоён бўлади. Манзилли (айнан номига кўра) имтиёзлар аниқ шахслар ёки ташкилотларга давлат органлари қарорига биноан тақдим этилади.
Имтиёз – ўрнатилган тартиб-қоида, мажбуриятларни бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод этилиши юзасидан чегирма ва қулайликларнинг тақдим этилиши, ёки уларни бажариш шартларининг енгиллаштирилишидир.
Преференция (лотинчадан “praeferentia” — «маъқул кўриш, афзал кўриш») — устунлик, қулайлик. Имтиёз – маълум бир фаолият шаклларини қўллаб-қувватлаш учун айрим давлат, корхона ва ташкилотларга енгиллик тақдим этилиши.
Преференциялар солиқларни қисқартириш ёки камайтириш, божхона божларидан чегирмалар, тўловлардан озод этиш, имтиёзли кредитларни тақдим этиш шаклларида амалга оширилади. Преференциялар давлат томонидан тақдим этилади ва манзилли характер касб этади. Давлатлар ўртасидаги муносабатларда преференциялар ўзаро ҳамкорликнинг бошланиши сифатида ёки бир томонлама тартибга кўра берилиши мумкин .
Имтиёз ва преференциялар берилган муайян афзалликлар, қўшимча ҳуқуқлар бўлиб, шахсни белгиланган қоидаларни, мажбуриятларни бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод қилиш ёки уларни амалга ошириш шартларини осонлаштириш тушунилади.
Божxона имтиёзи деганда, божxонада ҳуқуқий соҳада амалдаги қоидалардан ҳар қандай озод қилиш ёки қисман озод қилиш (истисно қилиш) тушунилади.
Божxона ишининг қайси соҳасида енгиллаштирувчи, истисно ҳолатини тақдим этишига қараб, божxона имтиёзлари қуйидаги икки тоифага бўлинади:
1.Божxона расмийлаштируви ва божxона назорати учун имтиёзлар;
2.Божxона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар ва преференциялар.
Тариф имтиёзлари беришдан мақсад, асосан имтиёзлар товарларга ва корхоналарга берилиб, индивидуал характерга эга бўлади.
Тариф преференцияларини беришда Ўзбекистон Республикаси билан энг кўп қулайлик ҳамда эркин савдо режимини қўллайдиган давлатлар ҳисобга олинади ва бу ҳолатда асосий эътибор товарлар ишлаб чиқарилган давлатларга қаратилади, уларда ишлаб чиқарилган товарларни Ўзбекистон Республикасига кириб келишида импорт божхона божидан преференциал тариф қўлланилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (инглиз. United Nations) БМТ – Ер юзида тинчликни ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ва миллатларнинг ўзаро хамкорлигини ривожлантириш мақсадида 1945 йил 24 октябрда фашизм устидан ғалаба қозонган мустақил давлатларнинг ихтиёрий бирлашиш асосида тузилган энг йирик халқаро ташкилот.
БМТ Уставида кўрсатилгандек, у халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқларнинг тенгхуқуқлили бўлиши ва ўз тақдирини ўзи белгилаши қоидасига амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатларини ривожлантиришни, иқтисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни хал этишда халқлар ўртасида хамкорлик бўлишини таъминлашни кўзда тутиб, шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар харакатини уйғунлаштириб турадиган маркази хисобланади.

Download 154.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling