16-мавзу. Товар келиб чиққан мамлакатини аниқлаш қоидалари


Товар тўлиқ ишлаб чиқарилган


Download 154.66 Kb.
bet3/6
Sana15.06.2023
Hajmi154.66 Kb.
#1486167
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
16-мавзу.

Товар тўлиқ ишлаб чиқарилган ёки ушбу бобда белгиланган талабларга мувофиқ етарли даражада қайта ишланган мамлакат товар ишлаб чиқарилган мамлакат ҳисобланади. Бир гуруҳ мамлакатлар, мамлакатларнинг божхона иттифоқлари, минтақа ва (ёки), товар ишлаб чиқарилган жойни аниқлаш мақсади ажратиб кўрсатишни тақозо этса, бирор мамлакатнинг муайян қисми товар ишлаб чиқарилган мамлакат деб ҳисобланиши мумкин.
Қуйидаги товарлар муайян мамлакатда тўлиқ ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади:
Товарларни туркумлаб етказишда улар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш.
  • Товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади.

Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайдиган, экспорт ёки реэкспорт қилувчи мамлакатда белгиланган тартиб ва шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан берилган, шу жумладан электрон шаклда берилган ҳужжатдир.
  • Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатлар билан бир вақтда тақдим этилади. Сертификат йўқолган тақдирда уни берган орган томонидан расмий равишда тасдиқланган дубликати қабул қилинади.

  • Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат қуйидаги ҳолларда мажбурий тартибда тақдим этилади:
  • Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатнинг тақдим этилмаганлиги товарни чиқариб юборишни рад этиш учун асос бўлмайди.

  • Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат мавжуд бўлмаганда ёки ушбу сертификатнинг ва (ёки) унда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа туғилганда товарга нисбатан божхона божининг 2 баравар оширилган ставкаси қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси (ТИФ ТН) товарлар таснифлагичи бўлиб, улар божхона органлари ва ташқи иқтисодий фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган барча шахслар томонидан товарлар ҳисобини юритиш учун яратилган. Таснифлагич ҳар бир товар позициясига ноёб рақамли қийматларни (сонларни) белгилаш орқали аниқ идентификациялаш учун мўлжалланган.
Товар коди маҳсулот турини, уни ишлаб чиқариш материалини ва қўлланилиш доирасини белгилайдиган 10 та рақамни (белгини) ўз ичига олади. Коддаги ҳар бир рақам ўз вазифасини бажаради ва товарнинг маълум хусусиятларини акс эттиришга хизмат қилади.
Божхона расмийлаштирувидан ўтказиладиган товар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш учун тўлиқ ўн рақамли код яратилади. ТИФ ТНда барча кодлар 97та гуруҳга жамланган ва 21 бўлимдан иборат.
Белгиланган ТИФ ТН коди билан ҳал қилиниши мумкин асосий вазифалар рўйхати:
-божхона божи, акциз солиғи, ҚҚС ва божхона йиғимидан иборат бўлган божхона тўловлари суммасининг ҳисобланиши;
-нотариф тартибга солиш чораларини аниқлаш, яъни сертификатлаштириш учун талаблар ва товарлар учун бошқа турли рухсатномалар олиниши.
Дастлабки икки пункт хориждан товар олиб кирмоқчи бўлган аниқ шахсга тегишли. Божхонада тўланадиган тўлов суммасига қараб етказиб бериш таннархи аниқланади. Бу эса, ўз навбатида, импорт қилинаётган товарнинг якуний таннархига таъсир кўрсатади. Бевосита товардаги код белгиланишини кўрадиган бўлсак, маҳсулот ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарилган мамлакат ва товар хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган товар штрих коди амалиётда мавжуд. Энг кенг тарқалган штрих код бу ЕАN-13 стандарти.
ЕАN-13 штрих код дастлаб European Article Number “EAN” сифатида танилган, кейин International Article Number деб қайта номланди, лекин “EAN” қисқартмаси сақланиб қолди. ЕАN – 13 стандарти ЕАN 13 стандартлаштириш ташкилоти томонидан тартибга солинади ва 13 та рақамдан иборат бўлади. Бунда биринчи икки ёки уч рақам товарнинг келиб чиқиши мамлакатини аниқлайди. Бунда ҳар бир мамлакатга бир ёки бир неча кодлар берилади. Масалан, Ўзбекистон учун рақам 478, Буюк Британия учун – 50, Канада ва АҚШ учун эса – 00-13. Кейинги тўрт ёки бешта рақам маҳсулот ишлаб чиқарувчисини аниқлайди, кейин унинг номи ва асосий хусусиятларини тасвирлайдиган бешта рақамли товар коди ҳисобланади
Штрих коднинг охирги рақами назорат рақами бўлиб, унинг ҳақиқийлигини текшириш учун хизмат қилади.
Ҳозирги пайтда мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божxона тўловларини тўлашда имтиёзлар ва преференцялар беришни иқтисодий нуқтаи назардан таҳлил қилиш ҳамда уларни самарадорлигини ошириш йўлларини аниқлаш асосий долзарб масалалардан биридир.
Шу боис, биринчи навбатда имтиёз ва преференция тушунчаларининг асосий мазмун моҳиятига, уларнинг тақдим этилишининг сабаблари ва зарурияти нимада эканлигига аниқлик киритиш лозим. Шу жиҳатдан адабиётларда берилган таърифларга эътибор қаратсак. Масалан:

Download 154.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling