16-мавзу. Товар келиб чиққан мамлакатини аниқлаш қоидалари
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
Download 154.66 Kb.
|
16-мавзу.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тузилмаси раҳбар
- Ўзбекистон БМТда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти:
ташкил топган сана: 1945 йил 24 октябр. асосий мақсади: ер юзидаги тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш бўлиб, давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. қайси давлатлар томонидан барпо этилган: БМТни барпо этиш ҳақидаги қарор СССР, АҚШ, Англия ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги Кенгашида 1943 йилда, ташкилот Устави қачон ва қаерда қилинган: Устави эса Сан-Франциско Конференциясида 1945 йилда қабул қилинган. БМТ Уставига даставвал 51 давлат имзо чеккан бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич 193 тани ташкил қилмоқда. Тузилмаси раҳбар: Бош котиб раҳбарлик муддати: 5 йил БМТнинг Бош Ассамблеясида мазкур ташкилотга аъзо бўлган барча давлатларнинг аъзолари иштирок этадилар. БМТнинг Хавфсизлик кенгашига 15 давлат аъзодир. Шулардан 5 таси – АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция ва Хитой – доимий аъзо давлатлардир. Кенгашнинг қолган 10 аъзоси Бош Ассамблея томонидан икки йил муддатга сайланадилар. Бош Ассамблея Котибияти қуйидаги департамент ва бошқармаларга бўлинади: Сиёсий масалалар ва Хавфсизлик Кенгаши ишлари департаменти, Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти, Васийлик ва ўз-ўзини бошқармайдиган ҳудудлар департаменти, Назорат бошқармаси, Ходимлар бошқармаси, Бош котибнинг маъмурий идораси, Ижтимоий ахборот бошқармаси, Конференцияларга хизмат қилиш бошқармаси, Умумий хизмат бошқармаси, БМТнинг Женева бўлими. БМТ сессияси йилда бир марта чақирилади. Хавфсизлик Кенгашининг ёки БМТ аъзолари кўпчилигининг талаби билан ҳар қандай масала юзасидан махсус сессиялар чақирилиши мумкин. БМТнинг расмий тиллари — инглиз, француз, рус, испан, хитой ва араб тиллари. Ўзбекистон БМТда Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг кўп ўтмай – 1992 йилнинг 2 мартида БМТга аъзо бўлди. Шу куни БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилди. 1993 йилнинг 24 августида БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилди. Котибият Котибият Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси, Хавфсизлик Кенгаши ва бошқа ташкилотлари кўрсатмаларига мувофиқ тезкор ва маъмурий ишларни амалга оширади. Уни умумий маъмурий раҳбарликни олиб борадиган Бош котиб бошқаради. Нью-Йорк, Женева, Вена ва Найробида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бўлимлари мавжуд. Download 154.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling