БМТнинг муҳим саналари 1945 йил 24 октябр – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилди: унинг Низоми Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси ҳамда уни имзолаган давлатларнинг кўпчилиги томонидан ратификация қилинди ва кучга кирди. 1947 йил 24 октябр – Бош Ассамблея ўзининг 168-сонли Резолюцияси билан «Бирлашган Миллатлар куни»ни расмий равишда эълон қилди. 1948 йил 10 декабр – Бош Ассамблея Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясини қабул қилди. 1949 йил 24 октябр – Нью-Йоркда БМТ Марказий муассасалари биносига биринчи ғишт қўйилди. 1965 йил – БМТ Болалар Фонди – UNICEF га тинчлик учун Нобел мукофоти берилди.
БМТ Устави – барча давлатлар риоя этилиши шарт бўлган ягона халқаро хужжатдир.
Бугунги кунда ер юзида 270 дан ортиқ мамлакат мавжуд бўлиб, улардан 193 таси БМТга аъзо бўлган.
Ўзбекистон Республикаси 1992 йилнинг 2 мартида БМТга аъзо бўлди. Дунёдаги энг нуфузли ташкилот бўлмиш БМТнинг Бош Ассамблеяси биноси олдида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи шу куни 2 март 1992 йилдан бери йуқорига самога кўтарилган. 1993 йилнинг 24 августида БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ва Бирлашган Миллатлар Ташкилот тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига биноан Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (Нью-Йорк шаҳри) даги доимий вакили фаолият юритадилар.
Ўзбекистон Республикаси БМТнинг тенг хуқуқли аъзоси сифатида бу энг нуфузли халқаро ташкилотнинг мақсад ва қоидаларига қатъий амал қилиб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |