Тошкент «Янги аср авлоди»


ларининг устига келган вактда, қирғизлар ҳам бор қувватлари-


Download 26.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet77/201
Sana02.06.2024
Hajmi26.4 Kb.
#1837724
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   201
Bog'liq
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston

ларининг устига келган вактда, қирғизлар ҳам бор қувватлари- 
ни ишга солиб, аларнинг муқобилига чиқиб, уруш қилиб, охири­
да Кенасарихон илан онинг биродарлари Наврўзбой тура ва 
Эржон тура ва булардин бошқа куп қозоқияларнинг катталари 
қирғизларга асирга тушуб ўлган ва ярадор бўлуб қолгандин, 
бошқа бир оз нафарлари Қуроғ ўти ва Чу орқали қочиб, ҳалок 
бўлубдур. Қирғизлар Кинасарихон илан икки укасини ўлдуруб, 
ффғизларнинг ўзлари ва бошқа халқлар ҳам ул қозоқ тўралар- 
нинг талон-торожидин халос бўлдилар.
Ул уруш хусусида Авлиёота ва Ёздига тобе Қушчи бўлусти- 
ни қирғизи хитой-қирғиз тоифасидин Бўканбой ном бир кир­
гиз камина муҳаррирга шул тарифа баён қилган эдиким: «Қо- 
зоқ тўрап&ри илан уруш қилдук, андак уруш қилгандин кейин 
Эржон тўратшг отига ўқ тегиб, отдин тушуб пиёда қолди, они 
бизлар асир олдук. Ондин кейин бизлар бирдан от қуйдук, қозо- 
қиялар туролмай, қоча бошлади. Кинасарихоннинг оти чарчаб, 
отдин тушуб, бир тепанинг устида турган экан, они ушлаб олин­
ди. Наврўзбой тўра ҳам қўлга тушди. Милтиқ ва найза ^арби 
илан ўлган ва ярадор бўлган қозоқларнинг ҳад-ҳисоби йўқ эди. 
Манинг яқинларимдин бир қирғиз ярадор бўлган эди. Онга, 
қирғиз русумича, душман тараф одамларидин бир одамнинг 
ўтини олиб ичирмоқ лозим будда. Қарасам, бир қозоқ ярадор 
бўлуб ётган экан, отдин тушуб, онинг чап қобурғасидан ёриб, 
ўтини олиб отимга миндим. Шул аснода ул ўтни олиб, ярадор


бўлуб ётган қозоқ манга айтдиким, мани мунда ташлаб кетмай, 
олиб кетиб боқсанг яхши бўлуб тузалар эдим. Ман онинг сўзига 
қулоқ солмай, жўнаб кетдим».

Download 26.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling