аъёни лашкарларини йиғиб, маслаҳат қилиб, айтибдурким, эй
улуғлар, Хўқанд шахрида Маллахонни ўлдуруб, онинг ўрнига
Шоҳмуродхонни хон кўтариб, Шодмонхўжани мингбоши қилиб-
дурлар. Агар ҳаммаларингиз баиттифоқ манинг масяаҳатимни
қабул кўрсангнзлар, Худоёрхонни Тошкандга олиб келиб, хон
қиламиз, деганда ^амма Қурама ва Тошканд саркардалари ва
қозоқия Дашти Қипчоқ бийлари бу маслаҳатни қабулга олиб,
ҳаммалари баиттифоқ Диззах шаҳрига Худоёрхонга одам юбо
риб, хонлик маснадига таклиф айлабдурлар.
Худоёрхон ҳам Маллахоннинг ўлдурулганини эшитиб, бу
ҳодисани куту б турган экан. Дарҳол ўз мулозимлари илан от-
ланиб, Тошканд тарафига азимат айлаб, бир неча кун йўл йуруб,
Чордара мавзейига келиб қўнубдур.
Бобожон номли чодарбеги одам чиқориб, арз қилибдурки,
жаҳонпаноҳо вақт ва фурсатни ўтказмасдин тезлик илан дарё
дин ўтиб, Чин ос қалъасига дохил бўлсангиз, чунки алҳол Чинос
ҳокимсиздир. Ҳокимнинг ўрнига вақтинча Мирзо Комил туруб-
дур. Бу хабарни эшитиб, Худоёрхон Чинос тарафига азимат ай
лаб, Сирдарё лабига келиб, бир икки кун тўхтабдур. Хоннинг
келган хабарини Мирзо Комил эшитиб, ниҳоятда хурсанд бўлуб,
хоннинг истиқболига чиқиб, Чиносга кирмақга хонни таклиф
айлабдур. Хон Мирзо Комил илан аҳду омонлашиб, Чинос шаҳ-
рига дохил бўлубдур. Худоёрхон Чинос шаҳрига дохил бўлган-
дин кейин Мирзо Комил мирзо Тошканд шаҳрининг калонша-
ванда ва муттасаддиси бўлуб турган мапцур Мулла Солиҳбек
Охундга мулозим ва хат юбориб, воқеотни баён айлабдур. Бу
хабарни эшитиб, Мулла Солиҳбек Охунд Тошканд аъёни вило-
ятларини жамлаб, Худоёрхоннинг Чиносга келганпипши ва Қано-
Do'stlaringiz bilan baham: |