йин мирзо Жунайд Бухорога бориб, амирга манзур бўлганда
амир мазкур байтни онинг ёдига солди. Мирзо Жунайд фи-л-
бадиҳа:
Сарам хоки раҳи ҳар панж сарвар,
Абу Бакру Умар, Усмон, ду Ҳайдар.
[Бошим бешта сарвар йўлининг тупроғи бўлсин,
Улар - Абу Бакр, Умар, Усмону яна икки Ҳайдардир],
деган эдим деб жавоб қайтариб, бо вужуд амирдин ваҳмнок
бўлуб, фурсат топиб, Ша^рисабзга қочиб келди.
Шаҳрисабз волийси кўп ҳурмат кўрсатиб, мирзонинг ёта-
дургон хонасига қанча посбон қўйса ҳам, амир тарафидин юбо
рилган қотиллар бир кеча фурсат топиб ўлдуруб, бошини олиб
кетди деган афвоҳи носда машҳурдир. Шаҳид бўладурган ке-
чада мирзо Жунайд бир ғазал айтган аввалги мисраи шулдир:
Ман он мурғам, ки на бисмил шудам на зеби фитроке,
На аз хунам замин олуда шуд на домани поке.
[Мен бир қушманки, на сўйилганман ва эгарга осилганман,
Қонимдан на ер бўялгану на бировнинг этаги].
Амир Ҳайдар марҳумдин Ҳусайнхон, Умархон, Абдуллоҳ-
хон, Насруллоҳхон, Баҳодирхон, Зубайрхон ва Жаҳонгирхон
номида ўғуллари қолди. Аммо уларнинг аксаридин нохурсанд,
ораларида кудурат ва ваҳшати комил эди. Отасининг асрида
Қарши волийси эканида Мулло Миракхон Ан-Насафийдин таъ
лими илм қилиб, Бухорода мулло Фахриддин ибн Иброҳимдин
ахзи қироат қилиб, ҳофизи Қуръон бўлган эди, деб халқ орасида
машҳур эди. Гарчанд, нитоқи мулку давлати заййиқу қосир ва
қуввати тасаллут ва иқтидори заиф ва фотир бўлса ҳам умури
мамлакатни халифаи Бани Аббосия услубида, хусусан, Ҳорун
ар-Рашидга тақлид қилур эди. Турк султонларидин султон Ал-
Маҳмуд ибн Абдул^амидхонни халифа деб изҳори итоат қилур
Do'stlaringiz bilan baham: |