ниҳоятсиз кўп қипчоқ ва қирғиз кўшунлари илан келиб, Хўқанд-
дин бир манзил жойдаги Қаровултепа мавзейига қўнуб, қўшун-
нинг атроф-жонибига эҳтиёт юзасидин ўр ва хандақ қоздуруб,
муддати бир ойга яқин ўшал жойда истиқомат айлаб, қипчоқ
ва қирғизлардин бошқа атрофдаги қишлоқ ва шаҳар аҳолила-
ридин сартия ва тожикияларни ҳам ўзига мутеъ ва мунқод айлаб
дур. Хўқандга ^ужум қилмоқ хабарини эшитган Худоёрхон анга
муқовамат қилмоқга ожизлигини фаҳмлаб, ноилож намакхўр ва
давлатхоҳ одамларини йиғиб, аларга узрхоҳлик айлаб, дилдор
лик бериб, хотиржамлик илан Хўқанд шаҳридин чиқиб, Бухоро
тарафига азимат айлаб, Хўжанд шаҳрига бориб, андин жўнаб,
бир неча кун йўл юриб, Самарканд шаҳрига борибдур. Самар
канд волийси Худоёрхоннинг келган хабарини эшитиб, эъзоз ва
икром илан яхши ва олий иморатга тушуруб, бир неча кун меҳ-
моннавозлик айлаб, воқеани амири Бухорога маълум қилганда,
амир махсус маҳрам юбориб, Худоёрхонни Бухорога оддуруб,
ҳаддан ташқари ҳурмат ва эъзоз айлаб, подшоҳларга лойиқ ва
муносиб жойи олий, зиндакорчиликка тааллуқ ҳамма асбоб ва
анжом тайинлабдур.
Худоёрхон Хўқанддин чиқиб кетгандин кейин Маллахон
тоифаи қипчоқ, қирғиз ва жамоаи бепарҳезлар илан Хўқанд-
га дохил бўлуб, 1275-нчи тарихи ҳижрийда/1858 йили, от
йилида Хўқанд тахтига, маснадига ўлтурубдур. Маллахон-
ни хонлик маснадида ўлтурганига назм тариқасида бу тарих
айтилибдур:
Пиразоле, ки дар либоси арўс,
Ҳамаро мефиребад ў ба фусус.
Ҳар замоне гузида сад домод,
Духтари солхўрдаи бе номус.
Одилон гар ба ақди худ гиранд,
Накунанд дар бағал наоранд бўс.
Гарчи ороста ба зевару зар,
Do'stlaringiz bilan baham: |