Валики, Маллахон хонлик тахтига ўлтургандин бошлаб,
ёввойи ва саҳронишин қирғиз, қипчоқларга хос ўрдадип жой
бериб, доимо аларни ўзига ҳамсар ва ҳамнишин [яқин] қилиб,
ҳукмронлик ва вазирлик ишларини аларга таъфиз айлаб, эски
ва қадимий вазир ва надимларни кўздин [узоц\ ташлаб, ҳуку-
матдорлик ишларидин би-л-кулли бепарво бўлуб, мамлакатдор-
лик ишларининг ҳаммасини беилм ва бедониш саҳройи қирғиз
ва қипчо
1
у
1
арга топширибдур, алар ўз ихтиёрларича иш қилиб,
мамлакатдорлик ишидин мутлақо ғофил ва бехабар бўлуб, фу-
қароларга хоҳлаганларича жабр ва зулм кўргузуб, атроф-жо-
ниб ва сарҳадларидин хабардор бўлмай, жулуснинг иккинчи
йилида русиялар Олмати шаҳри илан атроф элатиясини истило
қилибдур. Бу хабарни эшитган Маллахон Андижон ҳокими
Олимбек қирғизни Қуртақа ва Кетмонтепа тарафи илан ва етти
нафар понсадбошит Тошканд ҳокими Қаноатшоҳ ва Шодмон-
хўжани буюруб, булар беҳадду ҳисоб қўшун илан Олматига
бориб, Олмати илан Ҳапггак орасида оз миқдорлик Русия қушу
ни илан муқобил бўлуб, бир оз уруш, отиш қилиб, русияларнинг
отган ўқига тоқат қилолмай, кейин қайтиб, ўшал атрофдаги
қозоқ, қирғизларни кўчуруб, Пишпак, Мерка ва Авлиёота та
рафига ўтқузуб, Олимбек Андижонга, Қаноатшоҳ Тошкандга
қайтиб келибдур.
Маллахоннинг тахтга ўлтурганининг учинчи йилида русия
лар Оқмасжид ила Туркистон миёнасидаги Янгиқўрғонни олиб,
ичидаги Хўқанд тарафидан илғор бўлуб, қўрғон бойлаб ётган
аскарларни яроғ-аслаҳаларини ва от-уловларини олиб, ўзлари-
ни пиёда ҳайдаб юборибдур. Янгиқўрғонни Русиялар олгани
хусусида Туркистонда илғор бўлуб ётган хўкандлик Мирзо шоир
Do'stlaringiz bilan baham: |