Тошкент «Янги аср авлоди»


эмас. Бу вилоятлар ҳаммаси қадим ул-айёмдин буён Хўқанд дор


Download 26.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet68/201
Sana02.06.2024
Hajmi26.4 Kb.
#1837724
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   201
Bog'liq
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston

эмас. Бу вилоятлар ҳаммаси қадим ул-айёмдин буён Хўқанд дор 
ул-аморасига тобеъдур. Бас, сизлардан лоз;ш шулки, таъхир 
қилмасдан қўшунни Хўқанд тарафига азимат қилдурсангизлар, 
дебдурлар. Бу сўзлар жамоаи қипчоқия ва қирғизияга маъқул 
бўлуб, дафъатан қўшун ул жойдин кўчуб, Самончи мавзейининг 
шарқ тарафига қунубдур. Бу хабарни эшитган Худоёрхон дар- 
ҳол қўшун жамламоқга фармон қилиб, андак вақтда беҳадцу 
ҳисоб қўшун жамлаб шаҳардин чиқиб, Саритол мавзейига қўнуб, 
икки-уч кун ул жойда таваққуф айлаб, андин кўчуб, Самончи 
тарафига қипчоқ, қирғиз устига равона бўлуб, завол вақтида икки 
қўшун бир-бирига муқобил бўлуб саф ороста қилишиб, уруш 
бошлаб, айни қизиқ уруш бўлуб турганда Худоёрхон қўшуни 
ичидин Фармон додхоҳ ном Облиқ саркардаси ўз қўшуни туғ- 
яроғи илан қочиб, пароканда бўлуб кетибдур. Бу аҳволни кўруб, 
аҳли қўшуннинг бошқа саркардалари ҳам тил бериб иттифоқ- 
лашгандур, деган хаёл илан ҳаммага воҳима тушуб, бирдан уруш 
маъракасидан қочибдурлар. Худоёрхон бир неча нафар сарбоз 
ва тўпу тўпхона илан душман қўшунининг рўбарўсида устивор 
турган ҳолда, якбора Маллахон бир неча мулозимлари илан Ху­
доёрхонга ҳамла қилиб, икки шаҳзода бир-бирларига муқобил 
бўлуб, қиличбозлик қилиб, бир-бирлари илан неча мартаба рад- 
ду бадал айлашиб, охири Маллахон Худоёрхоннинг урган қшш-


чи зарбидин баҳазор машаққат халос бўлуб, бир-бирларидан ай- 
рилибдурлар. Охир ул-умур Худоёрхон 
тўпчи
сарбозларининг 
ғайра г ва шижоати илан уруш қила-қила ҳамма тўпларини сиҳат 
ва саломат Хўқанд шаҳрига келтирибдур.
Худоёрхон Хўқандга қайтиб кирганидан кейин Маллахон 

Download 26.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling