машҳур баҳодирларидин Оғуй ботур деганни, бу тарихдин қирқ
икки йил муқаддам Чўлак мавзейида кўруб сўзлашган эдим. Ки
насарихон биродарлари илан қирғизларнинг қўлига асир бўлуб
тушганлигини ул Оғуй ботур ўзи Омонжул деган ўғли илан қочиб
қутулганини баён қилиб эди.
Гинаким ёвга чопар овлайлаб,
Кетидин биз юрамиз о^-войлаб.
деган иборатни Оғуй ботурдин эшитган эрдим. Хулосаи ка
лом, Кинасарихон Сарисув, Чу, Хонтоғибой, Қоражамбул, Бад-
бахтнинг чўли ила атрофини, бир тараф Олмати, бир тараф
Оқмасжид дашти саҳроларига ҳукумат юргузуб, гоҳ Русия тара
фига ва Русиядин Туркисгонга келадиган карвон савдогарлари-
ни талон-торож қилиб, кўп савдогарлар молу дунёларидин айри-
либ, дашту саҳрода сарсон ва саргардон булган эрдилар. Бу во-
қеаларни фаҳмлаган русиялар ўзларига хон ном қўйган йўлбо-
сарларни барҳам бериб, саҳродаги элатияларни ва ҳам икки ора
да қатнайдургон савдогарларни тинч қилмоқ муддаосида Тур
кистон тарафларига аскар юбормоқни лозим билдилар. Кинаса
рихон неча мартаба Пашпак, Қумоқ, Марки устида сарбоғич
деган қорақирғизлар устига келиб, чопиб, молларни ҳайдаб ўғул-
қизларини ўлжа, асир қилиб кетар эди. Ул тураларни золим ва
хунхўрликларини шул тариқа нақл қилган эдиларким, қирғиз-
лардин асир тушган бечораларни қатор қуйуб, кимнинг қиличи
ўткир деб бир-бирларига фахр қилишиб, қатор турган қирғиз-
лардин икки-учтасини бирдан бўйнига чопиб, калласини узуб,
ўлдурар экан. Охири Кинасарихон яна бир дафъа кўп қозоқ қўшу-
ни илан Чу дарёсини Ит кечук ва Қозуқ қоқғон деган мавзеидан
ўтуб, Қуроғ ўти илан юруб, қорақирғизлардин султа сарбоғиш-
Do'stlaringiz bilan baham: |