Бу байтда лафзи «илғор ул» беидхол ва беихрож моддаи
тарих тушадур.
Русияларнинг Туркистон вилоятини истило қилганларининг
сабабини Хўқанд хонларининг ўз дохилий фитна ва иғтишош-
лари сарҳад ва элатияларнинг талон-торожини босмоқга қувват
ва иқтидорлари йўқлигини ўтган газетларда баён қилиб кўрса-
тилган эди[к]. Яна мундин бошқа бир қайта сабаб Дашти Қип-
чоқдаги қозоқ хонларининг Русия чегарасида қилган талон-то
ро жлари, хусусан, русияларнинг бу тарафларга келмоқларига
йўлочди.
Дашти Қипчоқнинг ўртасқда бўлган Чу дарёсининг паст тара-
фида Сарисув ва Хонтоғи деган жойларда аввало, Аблойхон,
унинг ўғли Қосимхон, хусусан, Қосимхоннинг ўғли Кинасарихон
деган цозоҳ хони ўзига қанча қозоқларни йиғиб, го^ Русия чегара-
сидин ўтуб Қарқароли ва Қаро ўтгул, Қизил жар тарафларига
бориб, Русияга тобеъ иккинчи Русия мужикларини чопиб, талон-
торож айлаб, йиғиб турган пичан ва экинларига ўт қўйуб ва баъзи
вақтда йўл тарафига келиб, Туркистон шаҳри, Чўлоққўрғон,
Сўзоқ атрофларидаги элни чопиб, баъзи вақт Олмоти, Пашпак
устига бориб, қароқиргизларила уруш қилиб, аларниўлжа ва асир
айлаб кетмоқда эди. Кинасарихонни Наврўзбой тўра ва Эржон
тўра деган икки укаси бўлуб, алар ўз вақтларида ниҳоятда баҳо-
дирлик ном кўтариб, Кинасарихон, Наврўзбой ва Эржон тўралар-
нинг ҳар қаюлари қозоқларнинг энг баҳодирларцдин қирқ нафар-
дин йигит қилиб, аларнинг номини қирқ йигит қўйуб, қаю тарафи
га талон-торож учун отланиб бормоқ бўлсалар, ул қозоқ тўрала-
рини қирқ йигит ўртага олиб юрар эди. Камина муҳаррир Қарқа-
роли уездига тобеъ етмиш беш ёшлик, мазкур қирқ йигитларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |