Товар-хом ашё биржасида нархлар котировкасининг тренд моделларини ҳисоблаш


Download 25.32 Kb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi25.32 Kb.
#1599926
1   2   3   4
Bog'liq
Мустакил иш 1(3)

Иккинчидан, биржа савдоларининг энг катта афзалликларидан бири бу тузилган битимларнинг бажарилишини Ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали кафолатланиши ҳисобланади. Ушбу механизм эвазига Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида тузилган битимларнинг 96% бажарилади. Яъни 96% ҳолатларда харидорлар тузилган битим бўйича тўловларни тўла ва ўз вақтида ўтказади, сотувчилар эса маҳсулотни харидорга ўз вақтида ва тўла ҳажмда юклаб беради.
Жорий йилнинг бошидан буён биржада тузилган битимларнинг атиги 2% турли сабабларга кўра (асосан форс-мажор) жаримасиз бекор қилинган бўлса, қолган ҳолатларда сотувчи ёки харидорга жарима қўлланилган. Шу боис, биржада тузилган шартномаларни жаримасиз бекор қилиниши ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан биржадаги нархларнинг манипуляциясига олиб келмайди.
Агарда бу ҳақиқатга мос бўлганда эди, биржада мисол учун 2020 йилнинг июлида бир тоннаси 891,4 минг сўм бўлган цементнинг бугунги кундаги нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 596,9 минг сўмгача, яъни 33% га пасаймаган бўлар эди.
Таъкидлаш лозимки, халқаро товар биржалари, шу жумладан Санкт-Петербург Халқаро товар-хом ашё биржаси (СПбХТХБ) ва Беларусь универсал товар биржаси (БУТБ) да тузилган битимларни ўзаро келишув асосида бекор қилиш амалиёти қўлланилади.
Бунинг устига, амалдаги миллий қонунчилигимизда ҳам келишув асосида тузилган битимларни бекор қилиш аниқ кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда-Кодекс) 1-моддасига кўра шартномавий муносабатлар шартноманинг эркинлигига, хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига асосланаши қатъий белгиланган.
Кодексининг 353-моддасида шартнома тушунчасига таъриф берилган бўлиб, унга кўра икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади ҳамда 382-моддасида ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунга кўра шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.

Download 25.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling