Товарларни таснифлаш
Бундай товарларга баъзи мисоллар
Download 0.93 Mb.
|
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с
Бундай товарларга баъзи мисоллар:
кул солинадиган косачани ўз ичига оладиган тагликдан иборат кулдон; зираворларни уйда сақлаш учун стеллаж, у махсус рамадан (одатда ёғочдан ясалади) ва муайян ҳажм шаклида зироворлар учун бўш идишларнинг тегишли миқдоридан иборат бўлади. Одатда бундай аралаш товарларнинг компонентлари умумий ўрамга жойлаштирилади. Х.Мазкур қоида қўлланганда, «чакана савдо учун тўпламга кирадиган товарлар» тушунчаси қуйидаги товарларга таалуқли бўлади: а) дастлаб қараганда турли товар позициялари бўйича таснифландиган, ҳеч бўлмаганда иккита алоҳида буюмдан ташкил топган товарлар; шу сабабга кўра, масалан, олти вилкадан иборат тўпламга ушбу қоидани қўллаш нуқтаи назаридан тўплам сифатида қаралиши мумкин эмас; б) муайян эхтиёжни қондириш ёки маълум ишни бажариш мақсадида бирга тўпланган маҳсулотлар ёки буюмлардан иборат бўлган товарлар; в) истеъмолчига сотиш чоғида қайтадан ўрашни талаб қилмайдиган тарзда жойлаштирилган (масалан қутичалар ёки яшикларда) товарлар. Масалан, биргаликда истеъмол учун тайёр таомни тайёрлашда ишлатиладиган турли озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат тўпламларни ўз ичига олади. 3(б)–қоидага мувофиқ синфланиши мумкин бўлган тўпламларга мисоллар. (1) компонентлари биргаликда спагетти тайёрлаш учун ишлатиладиган тўпламлар, улар таркибига пиширилмаган спагетти пакети (1902-позиция), қирғичдан ўтказилган пишлоқ (0406-позиция) ва кичик консерва банкасида томат соуси (2103-позиция) кириб, битта қутичага солинади,бу тўплам - 1902 товар позициясида таснифланади Ушбу қоидага, мисоллар: - денгиз қисқичбақалари банкаси (1605), ғоз жигари банкаси (1602), пишлоқ банкаси (0406), паррак қилинган дудланган гўшт банкаси (1602) ва болалар озуқаси банкаси (1601): - спиртли шиша (2208-позиция) ва вино шишасидан (2204) таркиб топган озиқ-овқат тўпламларига татбиқ этилмайди. (2) соч олиш учун электр машинка (8510), тароқ (9615), қайчи (8213), чўтка (9603) ва газмол, сочиқ (6302) дан иборат бўлиб, чарм ғилофга (42021), жойланган сартарош учун тўпламлар 8510-товар позициясида таснифланади. Юқорида тилга олинган тўпламлар учун синфлаш, бирга олинган ва умумий ҳолда, тўпламга унинг ўзига хос ҳусусиятини берадиган компонент ёки компонентлар бўйича амалга оширилди. ХI. Мазкур қоида йиғилган (битта ўрамда) ва қисмларга ажратилган кўринишда алоҳида ўралган қисмлардан, шунингдек саноат ишлаб чиқариши учун мўлжаллаган (масалан, спиртли ичимликларни тайёрлашга) муайян нисбатлардаги қисмлардан таркиб топган товарларга нисбатан қўлланилмайди. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling