Товарларни таснифлаш


Download 0.93 Mb.
bet23/75
Sana28.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1236184
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   75
Bog'liq
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с

Изоҳлар:
5(а)–қоидага (ғилофлар, қутилар ва уларга ўхшаш контейнерлар)
Мазкур қоида фақат контейнерларга нисбатан тадбиқ этилади:
(1) муайян буюм ёки буюмлар тўпламини сақлаш учун шунга мос шаклга эга ёки шунга мослаштирилган, яъни улар аниқ бир товар тури учун махсус ишланган бўлади. Баъзи контейнерлар ўзига жойланган буюмлар шаклини такрорлайди.

  1. узоқ вақт фойдаланишга яроқли, контейнерлар, яъни улардан ўзига мўлжалланган буюмлар каби, узоқ вақт фойдаланиш мумкин. Бу контейнерлар, ўзларига жойланган буюмдан фойдаланилмаган вақтда, уларнинг сақланишини таъминлаш учун хизмат қилади (масалан, ташишда ёки сақлашда).

  2. ўзлари учун мўлжалланган буюмлар ташиш қулай бўлиши учун алоҳида жойланган бўлиши мумкинлигидан қатъи назар ўзлари учун мўлжалланган буюмлар билан бирга тақдим этилади.

Алоҳида тақдим этилган контейнерлар ўзларининг тегишли товар позицияларида синфланади;
Контейнерлар одатда буюм билан бирга сотилади;
(5) умуман олганда улар товарнинг асосий белгисини намоён қилмайди.
II. ўзлари учун мўлжалланган буюм билан бирга тақдим этилган, уларни мазкур қоидага мувофиқ равишда таснифлаш лозим бўлган контейнерларга мисоллар:

  1. заргарлик буюмлари учун қутичалар ва қутилар (7113);

  2. электр устаралар учун ғилофлар (8510);

  3. дурбин ва телескоплар учун ғилофлар (9005);

  4. чолғу асбоблари учун ғилофлар ва жилдлар (9202);

  5. қурол-яроғ учун ғилофлар (9303).

III. Мазкур қоидага дахлдор бўлмаган контейнерларга чойнак учун кумуш таглик ёки ширинликлар учун декоратив сопол вазачалар мисол бўлади.
5 (б)–қоида амалиётига ўров материаллари ва ўров контейнерлари мисол бўлади
IV. Мазкур қоида одатда ўзлари учун тегишли бўлган товарларни ўраш учун қўлланадиган ўров материаллари ва ўров контейнерларини таснифлашни тартибга солади. Лекин бу қоида ўров материаллари ёки ўров контейнерларидан такроран фойдаланиш мумкинлиги очиқ-равшан кўриниб турган ҳолларда, масалан, сиқилган ёки суюлтирилган газ учун металл балонлар ёки цистерналар учун, амал қилмайди.
V. Мазкур ҳолат 5(а) – қоида учун иккиламчидир, шу сабабли 5 (а) – қоидада эслатилган ғилофлар, жилдлар ва шу каби контейнерларни таснифлаш 5 (а) – қоидага мувофиқ амалга оширилиши керак.
6-Қоида
Ҳуқуқий нуқтаи назардан олганда, ҳар қандай товар позициясининг ёрдамчи позициясида товарларни таснифлаш, мазкур ёрдамчи позициянинг мазмуни ёки унга тегишли изоҳларга мувофиқ амалга оширилади. Бунда юқорида айтиб ўтилган қоидаларга зарур ўзгартишлар киритилиши ва таққослашлар фақат битта даражадаги ёрдамчи позициялар ўртасида ўтказилиши мумкин. Мазкур қоида доирасида, агар матнда бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, бўлимлар ва гуруҳларга тегишли изоҳлар амал қилади.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling