Товарларни таснифлаш
Download 0.93 Mb.
|
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с
- Bu sahifa navigatsiya:
- УТ бўйича товарларни синфлашни 5-қоидасига доир мисоллар
Изоҳлар:
I. Юқорида эслатилган 1-5 қоидалар, тегишли ўзгартишлар билан битта товар позицияси доирасидаги ёрдамчи позициялар даражасида таснифлаш учун қўлланилади. П. 6-қоида доирасида қуйидагиларга изоҳ берилади: (а) «битта даражадаги ёрдамчи позиция»: бир дефисли ёрдамчи позиция (1-даража) ёки икки дефисли ёрдамчи позиция (2-даража). Чунончи, 3 (а) – қоида бўйича, битта товар позицияси доирасидаги бир дефисли иккита ёки ундан ортиқ ёрдамчи позицияларнинг қиёсий таҳлилида, товарни улардан бирига киритиш имконияти унинг фақат бир дефисли ушбу ёрдамчи позицияларидаги тавсифи бўйича белгиланиши лозим. Товарга аниқроқ тавсиф берувчи, бир дефисли ёрдамчи позиция танланганидан кейин бўлинса, шунингдек, икки дефисли ёрдамчи позиция танланганидан кейин фақат шундагина икки дефисли ёрдамчи позиция даражасидаги тавсиф эътиборга олинади ва улардан бири танланади; б) «агар бошқа нарса назарда тутилган бўлмаса»; бўлимга ёки гуруҳга изоҳлар ёрдамчи позициялар матнига ёки ёрдамчи позицияларга берилган изоҳларга мос келмаган ҳолатлар бундан мустасно. Бу, масалан, 71-гуруҳда намоён бўлади, бу ерда 4 (б) – изоҳда «платина» атамаси тушунчасининг тўлиқлиги ёрдамчи позициянинг 2-изоҳидаги платина тушунчаси тўлиқлигидан фарқ қилади. Шунинг учун 7110 11 ва 7110 19 ёрдамчи позицияларни изоҳлаш ҳолларида гурухга 4 (б) – изоҳи эмас, балки ёрдамчи позицияга 2-изоҳ қўлланилади. Ш. Икки дефисли ёрдамчи позиция билан товарлар мав-жудлигининг тўлиқлиги ўзи тегишли бўлган бир дефисли ёрдамчи позиция қамрови тўлиқлигидан ошиб кетмаслиги керак; бир дефисли ёрдамчи позициялар қамровининг тўлиқлиги эса, ўзлари тегишли бўлган товар позицияси қамрови тўлиқлигидан ошиб кетмаслиги керак. УТ бўйича товарларни синфлашни 5-қоидасига доир мисоллар (чехол, футляр, тара ва қадоқлаш материаллари) Ош тузи ва қора мурч аралашмаси хрустал идишда олиб келинди. Ушбу товарларни товар позициясигача синфланг. А) 2501 – ош тузи Б) 0904 – қора мурч В) 7013 – хрустал 37. 500 та тиббий диагностика тўплами чарм сумкали ғилофларда олиб келинди. Ушбу товарларни товар позициясигача синфланг. А). 9018 – Ушбу товарлар биргаликда битта товар позициясида синфланади. Б.) 9080 Қоғоз қопдаги шакар – 1701 товар позициясида, Пластмасса идишдаги минерал сув – 2201 товар позициясида, Қоғоз картон идишдаги кир ювиш воситаси – 3402 товар позициясида синфланади. 200 литрли пластмасса бочкадаги тузланган бодринг битта товар позициясида синфланади, Керамик идишда мурч олиб келинса, бу товарлар алоҳида товар позициясида синфланади. Товар солинган идишлар УТ бўйича синфланганда, уларнинг қуйидаги характеристикалари асосий ҳисобланади: Товарни сотиш учун мўлжалланганлиги, Товарни сақлаш, идишнинг товар билан бирга сотилиши, Сотиб олинган товар билан идишининг нархи, Шунга ўхшаш идишлар билан нархи солиштирилади. Қиммат баҳо тошлар солинган идишлар (футляр) -7113 товар позициясида, бинокл солинган ғилоф - 9005 товар позициясида, милтиқ солинган ғилоф – 9303 товар позициясида товарлар билан бирга синфланади. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling