Одатда кундалик фаолиятда қуйидаги тўпламлар ишлатилади ва улар УТ-бўйича қуйидаги товар позицияларда синфланади:
3006 – тиббий аптечка
6103 – эркаклар костюми
6104 – аёллар костюми
8206 – Қўлда ясалган асбоблар тўплами
8214 – Маникюрлар тўплами
9017 – Расм чизиш учун тўплам
9503 – Ўйинчоқлар тўплами
9605 – Йўловчилар учун турли хил тўпламлар.
Товарларни Тўплам деб қабул қилиш учун УТ қоидаларига кўра товарлар қуйидаги талабларни бажариши керак:
УТ бўйича хар хил товар позициясида синфланадиган, камида 2 хил товарлардан иборат бўлиши,
Ушбу товарлар умумий аниқ вазифани ёки аниқ бир мақсадда ишлатилиши,
Эркин савдога чиқаришга тайёр ҳолатда бўлиши керак.
УТ бўйича товарларни синфлашнинг 4-қоидасига доир мисоллар.
(ўхшаш, яқин товарлар)
Ўхшаш товарларни бир биридан фарқлаш учун қуйидаги кўрсаткичлар асос бўлади:
материал нимадан тайёрланганлиги;
товарнинг вазифаси;
товарни тайёрлаш усули;
товарнинг ташқи кўриниши (дизайин);
товарнинг қиймати;
товарнинг характеристикаси ва хусусиятлари.
«Абаки» дейилган ўсимликнинг баргидан тайёрланган газлама учун Бутунжаҳон божхона ташкилотининг таъриф комиссияси томонидан, унинг ўсимлик маҳсулотидан тайёрланганлигини ҳисобга олиб, 5903 товар позицияси белгиланган.
Назорат савол ва топшириқлар
1. ТИФ ТН ни амалда қўллашнинг қанча асосий қоидаси бор? Уларни шарҳлаб беринг.
ТИФ ТН ни амалда қўллашнинг 1-қоидасини шарҳлаб беринг ва мисоллар билан тушунтиринг.
ТИФ ТН ни амалда қўллашнинг 2-қоидасини шарҳлаб беринг ва мисоллар билан тушунтиринг.
ТИФ ТН ни амалда қўллашнинг 3-қоидасини шарҳлаб беринг ва мисолар билан тушунтиринг.
5.ТИФ ТН бўйича товарларни таснифлашнинг аҳамияти нимадан иборат.
6-МАВЗУ: ТОВАРЛАРНИ СИНФЛАШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАСНИФЛАШ ҚОИДАЛАРИ (АТҚ 5-6).
5 – Қоида
5-а қоида: фотоаппаратлар, чолғу асбоблари, қурол-яроғлар, чизмачилик анжомлари, тақинчоқлар учун ғилофлар ҳамда жилдлар ва уларга ўхшаш махсус шаклга эга бўлган, муайян буюмларни ёки буюмлар йиғмасини сақлаш учун мўлжалланган, узоқ муддат фойдаланиш учун яроқли ва ўзига мўлжалланган буюмлар билан бирга тақдим этилган идиш (ўров)лар, буюмлар билан биргаликда таснифланиши лозим. Аммо мазкур қоида жойланган буюмлар билан яхлитликни ташкил этган ҳолда буюмга ўзгача хусусият бағишловчи идиш (ўров)га нисбатан қўлланилмайди.
5-б коида: юқорида айтиб ўтилган 5 (а) –қоида бандларига мувофиқ товарлар билан бирга етказиб бериладиган ўров материаллари ва контейнерлари, агар улар одатда мазкур товарларни ўраш учун қўлланиладиган шаклда бўлса, бу ҳолда улар биргаликда синфланиши лозим. Лекин агар бундай ўров материали ва контейнерларининг такроран қўллаш учун яроқлилиги шубҳасиз бўлса, мазкур қоида мажбурий ҳисобланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |