«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

 
Нон ва булочка маҳсулотларини ташиш ва асақлаш. 
Нон лотоклар ёки тўрт оёқли контейнерларни жойлаштириш учун 
жихозланган махсус автомашиналарда магазинларга етказиб берилади. Нон 
маҳсулотларини бир қатор қилиб лотокларга териб чиқилади, сўнг уни 
машинага ёки контейнерга жойланади. Лотоклар жойланган тўрт оёқли 
контейнерлар эса ўз навбатида машинага ўрнатилган кўтаргичлар ёрдамида 
транспортга юкланади. 
Контейнерларда магазинга келтирилган нон транспортдан туширилиб 
тўғридан-тўғри савдо залларига қўйилиб савдо қилинади. Нон ташувчи 
транспорт маълум санитар-гигиеник талабларга жавоб бериши керак. Нонни 
сақлаш муддатлари уни печдан чиққан вақтдан бошланиб, жайдарни жайдари 
унидан, бирламчи тортилган ва жавдар-буғдой уни нон-36 соат, буғдой уни 
нони-24 соат, майда донали массаси 200 г дан кичик бўлган маҳсулотлар-16 
соат сақланади. Нонни қуруқ, тоза, шамоллатилган хоналарда сақланади. Нон 
ўзини истеъмоллик хусусиятларини ҳарорати 20-25
0
С ва нисбий намлиги 75% 
бўлган хоналарда яхши сақланиб қолади. Нонни тез музлатиб-18
0
С да сақлаш 
уни янгилигини узоқ вақт сақлашга ёрдам беради. Нонни парафинланган қоғоз 
ва полиэтилин пакетларга қадоқлаш уни янгилигини 3 кунгача чўзишга имкон 
беради. Ёғли нонлар, 50 г ли булочкаларни, нон қаламчаларини, тешик кулча, 
қуритилган нон пакетларга қадоқлаб савдога чиқарилади. 
Қуритилган нон маҳсулотлари. Қуритилган нон буғдой унини олий, 1-
,2-навларидан қанд, ёғ ва бошқа қўшимчалар қўшиб ишлаб чиқарилади. Олий 
нав ундан Сливочний, Ванильний, Любительский, Осенний ва ҳакозо 
қуритилган нонлар тайёрланади. Буларнинг рецептурасига қанд (15-25%), 
маргарин ёки ёғ (10-16), тухум (4%) ва бошқа хом ашёлар киради, 45-105 
донаси 1 кг келади. 
Биринчи нав ундан Пионерский, Кофений, Московский, Дорожний ва 
бошқа қуритилган нонлар ишлаб чиқарилади. Рецептурасига камроқ миқдорда 
қанд (5-13%), ёғ (5%), тухум (2%) киради. 
Иккинчи нав ундан Городский қуритилган нони тайёрланади. 
Қуритилган нон тайёрлаш хамирни қаттиқ қилиб опарали усулда қорилади. 4,5 
соат давомида оширишга қуйилади, сўнг қолган хом ашё қўшилади. Ошиб 
етилган хамирга шакл берилади. Хамирни маълум оғирликдаги бўлакларга 
бўлинади. Юмалақлатиб сўнг, арқонсимон қилиб чўзиладида, уларни узунасига 
бир-бирига зичлаб териб чиқилади. Тайёр маҳсулот ғовакли чиқиши учун 


49 
уларни тиндириб қёйилади. Ёпиш олдидан уларни юзасига тухум сурилади ёки 
қуритилган нон сепилади, 220-250
0
С ли ҳароратда 7-20 мин. ёпиб турилади. 
Ёпилган маҳсулот совутилади ва 8-24 соат давомида сақлаб қўйилади. Бунда 
қуритилган нон мағзини суви бироз қочади ва уни кесганда текис қирқилади. 
Кесилган қуритилган нон бўлаклари 180-220
0
С да қуритилади. 
Қуритишдан олдин қуритилган нон баъзи бир турларини сиртига тухум 
суртилади ёки шакар, майдаланган ёнғоқ ёки кўкнор уруғи сепилади. Тайёр 
бўлган қуритилган нон совутилади, сараланади ва яшикларга 20 кг ли 
каробкаларга ёки полимер пакетларга 0,1-0,5 кг ли қилиб қадоқланади. 
Полиэтилен пакетларга жойлашган маҳсулот термик пайвандланади. 
Қуритилган ноннинг сифатига қўйиладиган талаблар. 
Қуритилган нонни сифатини органолептик ва физик-кимёвий 
кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Қуритилган ноннинг шакли туғри, шу тур 
маҳсулотга хос бўлиши керак. Синган ва шакли нотуғри, ёриқлари ва бўшлиқ 
жойлари бор қуритилган нон савдога чиқарилмайди. Қуритилган нонни усти 
ялтироқ бўлиши Городской ва Кофений қуритилган нонга қуритилган нон 
увоғи сезилган; шакарли ва Славянский қуритилган нонларда шакар сепилган 
бўлиши керак. Қуритилган нонни ранги бир хил тусли, оч жигаррангдан 
жигарранггача бўлиши керак. мазаси ва хиди шу нав қуритилган нонга 
лимонли ва Ванилинли қуритилган нон лимон ва ванилин таъми ва ҳидига эга 
бўлиши керак. 
Ушатилган қуритилган нон миқдорига ҳам стандарт талаблар қўйилган. 
Тортиб сотиладиган қуритилган нонни ичида 5% ва қадоқланганда 1-2 дона 
ушатилган қуритилган нон бўлиши мумкин. Ўлчами кичикроқ бўлган 
қуритилган нонни миқдори 8% дан ошмаслиги керак. Қуритилган нонни 1 кг 
ичидаги сони 28 дан 120 тагача болалар қуритилган нони 200 тачага бўлади. 
Қуритилган ноннинг намлиги 8 дан 12% гача; нордонлиги 3,5 дан 5
0
гача 
бёлади. Қуритилган нон 1 минут давомида 60
0
С ҳароратли сувда тўлиқ нам 
тортиши керак. 
Қуритилган нонни нуқсонлари технологик жараёнларни бузулишидан 
пайдо бўлади. Шаклини туғри бўлмаслиги намлиги юқори бўлган хамирни узоқ 
вақт тиндиришдан ҳосил бўлади. Ғоваклигини бир текис бўлмаслиги ҳам 
ишлаб чиқариш нуқсонлари ҳисобланади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling