«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Жавдар ва жавдар буғдой унидан тайёрланган нонлар. 
Нонни жавдари унидан оддий шаклли тубда пишган ва сифати 
яхшиланган навлар мавжуд.
Орлов ассортиментини жавдарни бирламчи тортилган уни (70%), 
иккинчи нав буғдой уни (30%), патока (6%), Украина ассортиментига жавдарни 
бирламчи тортилган уни (20-80%) ва жайдари буғдой уни (80-20%) 
ишлатилади. 
Жавдарни эланган навли унидан оддий донали, формали, тубда пишган 
ва сифати яхшиланган навлари: Минский, Рижский ва бошқалар тайёрланади. 
Жавдар-буғдой нонини жавдарни жайдари унидан (45-35%) формали ва тубда 
пишган нонлар тайёрланади. 
Буғдой унидан тайёрланган нонлар. 
Буғдой униниг жайдари, 1-,2-, олий навларидан оддий шаклли ва тубда 
пишган нонлар тайёрланади. Массаси 500 г.дан ортиқ бўлади. 
Булочка маҳсулотлари: Батонлар, ўрилган маҳсулотлар, булкалар, 
саикалар, қалачлар, майдпа булочкалар ва бошқалар булочка маҳсулотларига 
киради. 
Батонлар-чўзинчоқ шаклли учлари кесик ёки учли, юзаси 4 ёки 5 та 
ишлов берилган маҳсулотлар. 


45 
Оддий батонларни 1- ва 2- нав унлардан 0,2 ва 0,5 г. массали қилиб 
тайёрланади. Городские-ассортиментини олий нав ундан, учли қилиб 
тайёрланади. Сифати яхшиланган батонларни олий ва 1-нав ундан 0% қанд ва 
3% маргарин қушиб тайёрланади. Столичные (0,2 ва 0,4 г) олий нав ундан 1% 
қанд қўшиб тайёрланади. Подмосковные (0,4 кг) олий ва ундан 6% қанд ва 3% 
маргарин қўшиб 2 та кесимли қилиб ёпилади. Ўрама маҳсулотлар олий нав 
ундан учта эшма хамирдан ўриб, 2,5% ёғ ва 6% қанд қўшиб тайёрланади. 
Булкалар, олий ва 1-нав ундан, массаларини 0,1 ва 0,2 кг қилиб тайёрланади. 
Городские булкалар-овал шаклда бўлади. Русские думалоқ шаклда 
бўлади. Бўлакларни яна кўкнор уруғи, мағизли ва бошқалар билан тайёрланади. 
Сайкалар-булка маҳсулотларига ўхшаша бўлиб, ён томнларидан биттаси ёки 
иккитасига ҳам жилди бўлмайди. 
Пархез нон маҳсулотлари. Майдаланган дон (20-60%) қўшиб 
тайёрланган маҳсулотлар семириб кетишни олдини олиш учун тавсия 
қилинади. 
Углевод миқдори пасайтирилган, ксилит ва сорбит қушиб тайёрланган 
маҳсулотлар. Бу маҳсулотлар қанд касаллиги бўлган кишиларга тавсия 
қилинади. 
Тузсиз маҳсулотлар-тузсиз тайёрланган нонлар гипертония ва буйраги 
касал бўлганларга мўлжалланган. Нордонлиги 2
0
дан юқори бўлмаган 
булочкалар ошқозон шираси юқори нордонликка эга бўлганларга тавсия 
қилинади. 
Лецитин қўшиб тайёрланган нонлар юрак-томир касаллиги бўлганларга 
тасия қилинади. Денгиз карами қўшиб тайёрланган нонлар (0,1% денгиз 
карами) йод етишмайдиган кишиларга мўлжалланган. Йод миқдори кўп бўлган 
нон маҳсулотларини тайёрлаш учун калий йод қўшилади. 
Миллий нон маҳсулотлари. 
Миллий нон ишлаб чиқаришда буғдой унининг ҳамма навлари, баъзи 
ассортиментларига маккажўхори уни, нўхат уни, эритилган қўй, мол ёғлари, 
кунжут, седана ишлатилади. 
Хамирни 
прессланган 
хамиртуруш 
ёки 
суюқ 
хамиртурушда 
тайёрланади. Ўзбекистонда миллий нонлардан гижда, оби нон, патир нон, 
ширмой нонлар тайёрланади. Миллий нонлар думалоқ шаклда бўлиб ўртасига 
чакичларб ёки қўл билан турли шакллар, безаклар берилади. Ёпишдан олдин 
устки қисмига кунжут, седана сепилади. Нонни ёпиш маҳсус тандирларга ёпиб 
амалга оширилади. Ҳозирги вақтда саноат миқёсида миллий нонларни ёпиш 
учун замонавий механизациялаштирилган печкалар ишлатилади. 
Нон маҳсулотларини сифатига қўйилган талаблар. 
Нон маҳсулотларини органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичлари 
стандарт талабларига жавоб бериши керак. 
Нон маҳсулотларини органолептик кўрсаткичларини кўриш ва 
дегустация қилиб аниқланади. 


46 
Ташқи кўриниши туғри, шу нон навига хос бўлиши керак. Тубда 
пиширилган нонлар ёёилиб кетмаган, қирралари текис ва эзилмаган бўлиши 
керак. 
Формали нонларни устки қисми бироз қабариқли ён томонлари ва тани 
текис бўлиши керак. Эзилган ва шакли бузилган нонлар савдога чиқаришга 
руҳсат этилмайди. Ранги буғдой нонда тиллиаранг-сариқдан оч жигарранггача, 
жавдар нонда эса жигаррангдан тўқ жигарранггача, жилдининг қилинлиги кўпи 
билан 3-4 мм бўлади.
Мағизи яхши пишган, ушлаб кўрганда қўлга ёпишмайдиган, нами 
бўлмаслиги, эластик, берч бўлиб, думалоқланиб қолган ва қоришмай қолган 
жойлар бўлмаслиги ғоваклиги бир текис бўлиши керак. 
Мазаси ва хиди нон турига мувофиқ, бегона маза ҳидлар бўлмаслиги 
керак. Физик-кимёвий кўрсаткичларидан намлиги, нордонлиги ва ғоваклигига 
талаблар қўйилади. 
Сифати яхшиланган ва ёғли маҳсулотларда қўшимча яна ёғни ва қандни 
миқдори ҳам аниқланади. 
Ноннинг наалиги қуйидагича (% да): буғдой унидан тайёрланган оддий 
ва сифати яхшиланган нонда 42-48, ёғли маҳсулотларда 34-42, жавдари унидан 
тайёрланган нонда 45-51. 
Нонни нордонлиги уни мазалилик даражасини маълум даражада 
характерлайди. Хамирни ошиши пайтида сут кислотаси тўпланади. Нормал 
даражадаги нордонлик ноннинг таъмини яхшилайди. Нордонликнинг 
етишмаслиги нонни тузсиздек, ортиқча бўлиши эса нордон қилиб юборади. 
Буғдой уни нони ва ёғли маҳсулотларнинг нордонлиги 2-5
0
, жавдар уни 
нониники эса 11-12
0
бўлади. Ноннинг ғоваклиги-бу нондаги ғовак хажмини 
нон мағзини умумий ҳажмига нисбати фоизда ифодаланади. Нондаги 
ғоваклиликни хамир тайёрлаганда ҳосил бўлган клейковинаси сифати юқори 
бўлган ундан ғоваклиги яхши бўлган нон тайёрланади. 
Буғдой унидан тайёрланган нонни ғоваклиги 63-72%, жавдар унидан 
тайёрланган нонники эса 45-62% бўлади. Сифати яхшиланган ва ёғли нон 
маҳсулотларидан ёғни ва қандни миқдори нормаллаштирилган бўлади. Ёғни ва 
қандни миқдори туғрисида тортишувлар бўлиб қолганда тегишли усуллар 
билан аниқланади. Кўрсатилган нормада ёғни миқдори 0,5-1%, қандни эса 1-
2% га кам бўлиши руҳсат этилади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling