«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Картошкани сифатини баҳолаш. Картошкани сифатини ташқи 
кўриниши, ҳиди, мазаси, катта-кичиклиги бўйича баҳоланади. Юзасини 1/4 
қисмидан кўпроғи яшил ранг бўлса, сўлиб қолган, яримта, бўлаклар, эзилган, 
кемирувчи зарарланган, музланган, ириган тугунаклар, ҳамда органик минерал 
аралашмалар бўлиши мумкин эмас. 
Картошкани касалликлари. Картошкада кўпинча фузариум, фитофтора, 
ҳўл чириш, ҳалқасимон чириш, қўтир касалликлари бўлади. Фузариум (қуруқ 
чриш) замбуруғдан келиб чиқади. Тугунаклар юзасида тўқ жигарранг доғлар 
тарзида пайдо бўлади. Фитафтора-замбуруғлар келтириб чиқарадиган 
касаллик, у картошка мағзини чириган массага айлантириб қўяди. Оддий 
қўтир-бу тугунаклар юзасидаги кичик-кичик ярачалар, сочма қўтир сўгалсимон 
ҳосилалар кўринишида бўлади. 
Ҳўл чириш картошка мағзини нохуш ҳидли масса даражасигача 
юмшатиб юборадиган бактериялардан келиб чиқади. Ҳалқасимон чириш 
картошка мағзи ичида қора ҳалқалар ҳосил қиладиган бактериялардан келиб 
чиқади. 
Топинамбур (ер ноки). Бу кўп йиллик серҳосил экин. Мамлакатимизнинг 
жанубида ўсади. Тугунаклари юзасидан йирик дўнг кўзлари бор. Овалсимон, 
узунчоқ бўлади. Тугунакларининг ранги сарғиш-оқ, пушти, қизил, бинафша 
ранг. Мағзи оқ, серсув, ширинроқ. Топинамбур таркибида инулин-20% гача, 
сахароза-5% гача ва азотли моддалар-30% бўлади. Топинамбур қовурилган 
ҳолда истеъмол қилинади. Топинамбурни молларга озуқа сифатида, инулин ва 
спирт олишда ишлатилади. Уни кузда ёки баҳорда еғиб олинади, тугунаклари 
совуққа чидамли бўлиб, қазилмай, қишда ерда қолиб кетса ҳам бўлади. 


59 
Топинамбур қурғоқчилик бўладиган (картошка ўсмайдиган) ноҳияларда экилса 
яхши ҳосил беради. Батат (ширин картошка). Батат Жанубий Америка, Япония, 
Хитой, Ҳиндистон, Янги Зенляндия, Филлипин оролларида ўсади. Унинг 
шакли ва ранги ҳар хил, ўсиб кетган ён илдизлари овқатга ишлатилади; батат 
картошкадан йирикроқ бўлади. Бататнинг таркибида: қанд-6%, крахмал-20%, 
оқсил-2% бўлади. Бататни ҳарорати 9
0
С ли хоналарда сақланади. 
Илдизмевали ўсимликлар. 
Сабзи. Сабзи провитамин А, каротин, минерал моддаларни манбаи 
ҳисобланади. Сабзи юрак-қон томир системасига яхши таъсир қилади, камқон 
одамларга фойдаси бор. Сабзини яхши навларини таркибида каротин кўп 
бўлади, мағзи сувли, майин ва ўзаги кичкина бўлади. Илдизмевасининг шакли 
ва узунлигига қараб хўраки сабзилар ясси-думалоқ шаклли, узунлиги 3-5 см-
Париж мушак сабзиси; илдизмеваси цилиндирсимон ва конуссимон, узунлиги 
8-20 см Геранда, Нантский ва Шантане, қизил мирзойи, мушак, илдизмеваси 
урчуқсимон чўзиқ узунлиги 20-45 см-Валерия сариқ мирзойи навларига 
бўлинади. 
Сабзининг илдизмеваси янги, бутун, тоза, шакли қинғир-қийшиқ 
бўлмаслиги, ранги бир тусли, шу ботаник навга хос, бандининг узунлиги кўпи 
билан 2 см бўлиши керак. Илдизмевасининг энг катта кўндаланг кесимини 
диаметри 2,5 см дан 6 см гача бўлиши керак. Бир партия стандарт сабзи 
орасида 10% гачаси белгилаб қўйилган катталиклардан 0,5 см фарқ қилиши 
мумкин. Сабзига ёпишган тупроқ 1% дан ошмаслиги керак. 
Лавлаги. Қандли юқори бўлган илдизмевали ўсимлик бўлиб сахарозани 
манбаи ҳисобланади. Унинг таркибида қанд, азотли моддалар (1-жадвал) 
минерал моддалар (1%), калий, кальций, магний, фосфор, темир ва кобальт 
тузлари тарзида бўлади. Лавлагида С
1
, В
1
, В
2
, РР, Р ва витаминлари бор. Унинг 
даволаш хусусиятлари бор, у ичак ишини яхшилайди, атеросклерозни олдини 
олади ва модда алмашувини тартибга солиб туради. Кесимида эти тўқ рангли 
ва оқ халқалари кам, шакли яссироқ думалоқ, ўртача катталигидаги лавлагини 
ошбоп хусусиятлари энг яхши бўлади. Хўраки лавлагининг энг яхши рўзғорбоп 
ботаник нав навлари қуйидагилар: Бордо, Мисирий, Ясси, Несравненний, 
Грибовский, Бордо-этида ҳалқаси йўқ, тўқ қизил энг яхши навларидан бири; 
Несравненнийнинг эти майин, ранги тўқ, аъло даражада мазали. 
Лавлагининг илдизмеваси, янги, тоза, бутун, касалланмаган, хўл 
тегмаган бўлиши керак. Узилганда ўзида қолган бандини узунлиги кўпи билан 
2 см бўлиши керак. Илдизмевалар орасида ёрилганлари, синганлари, шакли 
қинғир-қийшиқ, барги нотуғри қирқилганлари 5% дан ортиқ бўлмаслиги керак. 
Кўндаланг кесимининг диаметри 5 дан 14 см гача бўлиши керак. 
илдизмевасига ёпишиб қолган тупроқ 1% дан ошмаслиги керак. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling