«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Фенол моддалар. Бу моддалар сабзавот ва меваларга ранг беради ва ҳар 
хил касалликка қарши чидамли қилади. Фенол моддалардан хлороген кислота 
ва ошловчи моддаларни кўриб чиқамиз. 
Хлороген кислота картошка ва олмани мағзини қорайишида иштирок 
этади ва антимикроб хусусияти бор. Ошловчи моддалар сабзавот ва меваларда 
тўқ ранг ҳосил бўлишида қатнашади, таҳир маза беради. Бу модданинг манбаи 
анорни пўсти ва баъзи бир тропик ўсимликларни мевасидир. 
Ранг берувчи моддалар. Хлорофилл ўсимлик тўқимасини яшил рангга 
бўяйди. Каротоноид типидаги пигментлар: ликопин, каротин ва ҳар хил 
ксантрофиллар сабзавот ва меваларга сариқ ранг беради. Кўпгина сабзавот ва 
мевалрада каратоноидлар сақлаш даврида камаяди. Фақат сабзида териб 
олгандан кейинги даврда каротинни биосинтези кузатилади, бунинг 
натижасида унинг миқдори ошади. Қайта ишлаганда каротоноидлар кислород 
билан оксидланиши натижасида парчаланади. 
Янги сабзавотлар. Сабзавотлар икки синфга бўлинади: вегататив ва 
генератив. Вегататив синфида ёсимликнинг илдизи, туганак меваси, барги, 


57 
пояси, пиёзбоши ва бошқалар овқатга ишлатилади. Генератив синфида 
ёсимликнинг меваси истеъмол қилинади. Сабзавотларни вегататив синфи 
қуйидаги гуруҳларга бўлинади: туганак мевали ўсимликлар-картошка, батат, 
топинамбур; 
-илдизмевали ўсимликлар-сабзи, лавлаги, редиска, турп, шолғом, 
брюква, оқ илдизли кўкатлар, хрен; 
-карам экинлар-оқ карам, қизил карам, савойский карам, рангли карам, 
брюссель карами, шолғом карами; 
-пиёзсимон сабзавотлар-пиёз, кўкпиёз, порей пиёз, батун пиёз, 
саримсоқ. 
-салат-исмалоқ сабзавотлар-салат, исмалоқ, шавель; 
-десерт сабзавотлар-сарсабил, артишок, равоч; 
-зиравор сабзавотлар-укроп, жамбил, тархун, райҳон, майоран, кашнич. 
Мевали сабзавотлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
-ковакдош сабзавотлар-бодринг, ковак, кабачки, патисон, тарвуз, қовун; 
-помидорсимон сабзавотлар-помидор, бақлажон, қалампир, дуккакли ва 
донли сабзавотлар, сабзавот нўхат, сабзавот ловия, ширин маккажўхори. 
Янги сабзавотларнинг кимёвий таркиби 3- жадвалда берилган. 
 
3-Жадвал. 
Сабзавот
нинг 
номи 
Қуруқ 
моддалар 
Оқсили С витамин 
мг % 
Углеводлар 
уму моно крах
ий ва ва мали 
диса 
харид 
лар 
Клетчаткси Орган- 
ник
кислота 
лар
Картошка 24,0 
2,0 
20,0 
16,3 1,3 15,0 1,0 0,20 
Сабзи 
12,7 
1,3 
5,0 
7,2 7,0 0,2
1,2 0,25 
Лавлаги 
14,0 
1,5 
10,0 
9,1 9,0 0,1 
0,9 0,06 
Редиска 
7,0 
1,2 
29,0 
- - -
- - 
Оқ карам 10,0 
1,8 
60,0 
4,7 4,6 0,1 
1,0 0,32 
Пиёз 
14,0 
1,4 
10,0 
9,1 9,0 0,1 
0,7 0,22
Салат 
6,0 
1,5 
15,0 
- - - - - 
Исмалоқ 8,8 
2,9 

- - -
- - 
Бодринг 
5,0 
0,8 
10,0 
2,6 2,5 0,1 
0,7 0,1
Тарвуз 
11,0 
0,7 
7,0 
8,8 8,7 0,1 
0,5 0,12 
Қовун 
5,0 
0,8 
20,0 
13,1 13,0 0,1 
0,6 0,12 
Помидор 3,0 
2,9 
25,0 
3,8 3,5 0,3 
0,8 0,75 
Бақлажон 9,0 
1,2 
5,0 
5,1 4,2 0,9 
1,3 0,2 
Аччиқ 
қалампир 
10,0 
1,3 
25,0 
6,2 6,2 -
- - 
 
  


58 
Тугунакли мевали ўсимликлар. 
Картошка. Картошка аҳоли овқатида истеъмол қилиш нормаси бўйича 
нондан кеийнгит иккинчи ўринда турувчи маҳсулот ҳисобланади. 
Картошканинг тугунаги ер остидаги йўғон поянинг пўсти ва мағизидан иборат 
бўлади. Тугунакнинг юзасида кўзлари бўлиб, уларнинг ҳар бирида 3-4 тадан 
куртаги бўлади. Тугунак пишиб етилиши даврида пўсти деб юритиладиган кўп 
қатламли иккиламчи пробка-тўқима ковлаб олади. Пўсти тугунакли қуришдан, 
микро аъзолари билан зарарланишдан сақлайди. 100 г картошканинг қувват 
қиймати 347 кЖ ни ташкил этади. Картошкани нимага мулжалланганига қараб 
шартли равишда ҳўраки, техник, хашаки ва универсал навларга бўлинади. 
Картошканинг хўраки навининг мазаси яхши, силлиқ юпқа пўстида саёзгина 
кўзлари, шакли эса думалоқроқ бўлади, мағи оқ, артилганда ва тўғралганда тез 
қораймайди. 
Картошканинг 
универсал 
навларида 
крахмал 
кўп 
бўлади, 
пишираётганда эзилиб кетади. Картошка етилиш вақтига қараб эртаги, (90 кун) 
ўртаги (120 кун) ва кечки (150 кун) бўлади. Эртаги навларга: Зарафшон, 
Эпикур, Эпрон, тезпишар Прекульский навлар; ўртапишар навларга: Элла, 
Любимиц, передовик, Хўраки-26 навлари; кечки пишар навларга: Олев, Темп, 
Обидов-2, Карчибарг Голландский навлари киради. Картошкани техник 
мақсадларда спирт, крахмал олиш учун ишлатилади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling