«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi
Витамин В
9 ёки Фолиева кислота. Витамин В 9 қизил ва оқ қон таначаларини пайдо бўлишини рағбатлантиради. Бир кунлиек витамин В 9 га бўлган истеъмол қилиш эҳтиёжи 0,2-0,4 мг бўлиб қисман чнги сабзавот в амеваларни истеъмол қилиш ҳисобига қондирилади. Сабзавот ва меваларда фолиевия кислота 0,5-15 мкг/г ни ташкил қилади. Бу витаминга земляника бой (16 мкг/г), укроп, петрушка, салат ва лимонда (2,5-5,5 мкг/г) камроқ, қолган сабзавот ва меваларда 2 мкг/г дан камроқ бўлади. Витамин К 1 (нартохинон) кўк сабзавотда кўп миқдорда бўлади, мисол учун шпинатда ва хлорофиллни таркибига киради. Сабзаавот ва меваларда витамин К ни миқдори 0,14-2,0 мг% ни ташкил қилади. Кишини бир кунлин витамин К га бўлган эҳтиёжи 0,2-3,0 мг бўлиб уни 30% ини сабзавот ва меваларни ҳисобига қондирилади. Витамин Е гуруҳи (токоферол) одамлар ва ҳайвонларни пуштсиз бўлишидан асрайди, липидларни кўп оксидланишидан сақлайди. Витамин Е га бўлган бир кунлик эҳтиёж 10-20 мг ни ташкил қилиб уни 5-10% нигина сабзавот ва мева ҳисобига қондирилади. Сабзавот ва меваларни таркибида 0,1-10,3 мг% бўлади. Витамин Е учта формаларда бўлади. Такорофел энг катта биологик активликка эга бўлади. Такофероллар фақат ўсимликда синтез бўлади. Каротинлар мевалрага сариқ ранг беради. Каротинлар ёғда эрийди. Хрен ва горчица таркибидаги синигрин гликозиди уларга специфик маза беради, мирозиназа ферменти таъсирида парчаланиб горчицани алмил ёғини ҳосил қилади. Ҳосил бўлган горчица ёки ўткир ҳид ва аччиқ маза беради. Минерал моддалар. Сабзавот ва меваларни таркибидаги минерал моддалар, микро ва ультрамикроэлементларга бўлинади. Минерал моддаларга ҳар хил баргли ва карам сабзавотлари бой бўлади. Шавель, брюссель ва рангли карам, петрушка, пиёли сабзавотларда минерал моддалар (2-2,5% гача) кўп бўлади. Минерал моддаларнинг энг кўп миқдорини калий элементи, карам кальций элементини ўзида кўпроқ йиғади. 56 Минерал моддалар ишқорий муҳит ҳосил қилади ва киши аъзосидаги нордон муҳитни мувозанатга келтиришда катта аҳамиятга эга. Минерал моддалар фермент, ранг берувчи моддалар, қон гемоглобини, ўсимлик кўк қисмидаги хлорофилл таркибига киради. Шу билан бирга сабзавот ва меваларни кимёвий моддалар билан ишлов берилганда, мис, қўрғошин, мишьяк ҳам тушиб қолиши мумкин. Фосфириги, калийли минерал ўғитлар билан эса фтор, стронций, уран, радий ва бошқалар тушиши мумкин. Зарарали ва заҳарли минерал моддаларни сабзавот ва мевага тушмаслигини олдини олиш учун кимёвий ишлов берилганда уларни дозаси ва муддатларига эътибор бериш керак ва минерал ўғит берганда ҳар хил сақлаш воситаларини қўллаш керак. Витаминлар. Сабзавот ва мевалар витаминларга бой бўлиб, бу эса уларни биологик активлигини белгилаб беради. Витаминлар 2 та гуруҳга бўлинади: сувда эрувчи витаминлар - В 1 , В 2 , В 3 , В 6 , РР, Н фолиевая кислота, ёғда эрувчи витаминлар Е, Д, К ва провитаминлар. Сабзавот ва мевалар витамин С (аскорбин кислотаси) манбаи бўлганлиги билан қимматли ҳисобланади. Витамин С иповник, кўк грек ёнғоғида-2500 мг/100 г гача, қора смородинади-300 мг/100 г, ширин гаримдорида-120 мг/100 г гача, аччиқ гаримдорида-250 мг/100 г гача бўлади. Аксорбин кислотасини оксидланиши ҳарорат, оғир металл тузлари, ишқор, ультрабинафша нур таъсирида тезлашади. Каротинларни асосий манбаи қуйидагилар сабзида-16-35 мг/100 г, баргли сабзавотлардан петрушкада-8 мг/100 г гача, помидорда 1,5 мг/100 г гача, ўрикда-2 мг/100 г гача бўлади. Каротинлар сабзавот ва меваларни сақлаганда ва улардан турли овқатлар тайёрланганга яхши сақланади. Кишини каратинларга бўлган бир кунлик эҳтиёжи 3-5 мг ни ташкил қилади. Каротинлар кишилар инфаркт миокарди бўлганда юрак томирларида кислород етишмаслигини, қариганда кислород етишмаслик касалликларини даволанишига ёрдам беради. Витамин В 1 ни асосий манбаи картошкадир. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling