«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Тузланган помидор. Тузлашдан олдин помидорларни сифатига кўра 
катта-кичиклилигига, пишиб етилиш даражасига кўра саралаб, кўк, оқара 


67 
бошлаган, қўнғир, пушти, қизил навларга ажратилади. Помидор ҳам бодринг 
каби тузланади. Тузланган помидорлар сифатига кўра 1 ва 2- навлрага 
бўлинади. Тузланган қизил, қўнғир, оқиш помидорлар 1- нав қилиб, кўк 
помидорлар 2-нав қилиб савдога чиқарилади. 
Сабзавот ва меваларни тез музлатиб сақлаш. 
Янги сабзавотлардан помидор, рангли карам, яшил нўхат, ловия, 
исмалоқ кўкатларни ҳамда янги мевалардан ўрик, шафтоли, олча, олхўри, 
гилос, нок, беҳи, олма, қулупнай, смородина, малина, корижовник, узум, 
клюквани, тез музлатиб сақланади. 
Сабзавот ва меваларни тез музлатишни 30-35

С ва ундан паст ҳароратда 
тез музлатувчи хоналарда амалга оширилади. Тез музлатилган сабзавот ва 
меваларни сиғими 20 кг ли картон яшикларга жойлаб 18

С ҳароратли намлиги 
юқори бўлган совуқхоналарда сақлаш сабзавот ва меваларни мазасини, 
рангини, кимёвий таркибини ва витаминларини деярли ёзгаришсиз 
истеъмолчиларга етказиб беришга имкон беради. 
Тез музлатишга сифати бўйича юқори бўлган сабзавот ва мевалар 
ишлатилади. Тез музлатишдан олдин сифати бўйича сараланади, тозаланади
керак бўлганда майдаланади, буғ билан ишлов берилади, совитилади, 
коробкаларга жойланади. Тарани иичига нам ва буғ ўтказмайдиган материал 
солинади. 
Меваларни қандсиз, қанд билан ва қиёмда музлатилади. Бутун 
меваларни қандсиз, қанд билан уруғидан тозаланган, қиём билан эса тозаланган 
меваларни ҳамма турини музлатилади. Қанд билан музлатиш хушбўйлиги, 
рангини сақлаб қолишга имкон беради, уларни мазасини яхшилайди. 
Қуюлтирилган помидор маҳсулотларига помидор пюреси ва пастаси 
таркибидаги қуруқ моддалар миқдори билан бир-биридан фарқ қилади. 
Помидор пюресини қуруқ моддаси 12, 15, 20%, помидор пастасиники эса 25, 
30, 35, 40% ва тузланган пастаники 27, 32 ва 37% бўлади. Қуюлтирилган 
помидор маҳсулотларини тайёрлаш учун пишиб етилган помидорни яхшилаб 
ювилади, юқори ҳароратда ишлов берилади, махсус машина қирғичда мағизи 
уни уруғи ва пўстидан ажратилади. Помидор мағизини ваккум-қурилмада 
керакли қуруқ моддасигача қайнатилади. Қуюлтирилган помидор маҳсулотини 
шиша ёки тунука банкаларга бутил ва бочкаларга қадоқланади. Помидор 
пюресини ва тузланмаган помидор пастасини олий ва 1-нав қилиб, 
тузланганини эса фақат биринчи нав қилиб тайёрланади. Олий навли помидор 
маҳсулотлари сарғиш-қизил рангли, консистенцияси бир хил, пўст бўлаклари 
ва уруғлари бўлмаслиги керак. 1 навда жигарранг ёки қўнғироқ тус, камдан-кам 
уруғ ва паст бўлаклари аралашиб қолганлигига руҳсат этилади.
Соуслар. Қуюлтирилган помидор массасига қанд, сирка кислотаси
зиравор қўшиб тайёрланади. 
Ассортиментлари: соус Острий, соус Кубанский ва бошқалар. 
Кўрсатилгандек ишлов бериб уруғи ва пўстидан мағизини ажратиб олиб 
гомогенизатордан ўтказилади. Таркибида 4,5% қуруқ моддаси бўлган помидор 


68 
шарбатига 0,6-1% миқдорида ош тузи қўшилади. Ҳажми 3 л гача бўлган шиша 
ёки тунука банкаларга солиб герметик ёпилиб сёнг стерилизация қилинади. 
Мева шарбатлари. Мева шарбатларини мағизли ва мағизсиз қилиб 
тайёрланади. Мағизсиз шарбатларни олиш учун мевани пресслаб сёнг 
тиндирилади ва фильтрланади. Мағизли шарбатларни олиш учун мевани 
майдалаб термик ишлов берилади, қирғичдан ўтказиб уруғи, уруғдони ва 
пўстидан тозаланади. Мағиз гомогенизация қилинади ва 16-50% миқдорида 
қанд қиёми қўшилади. Табиий шарбатларни бир ҳил мевадан тайёрланади. 
Бошқа тур мева мағизидан 35% гача қўшиб кўпаги қилинган шарбат 
тайёрланади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling