«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi
Порей пиёз. Овқатга йўғонлашган поячаси ва кўк майин ясси барглари
ишлатилади. Бу пиёзнинг таъми салгина аччиқ, шунинг учун салат қилишга ва заравор сифтида ишлатилади. Батун пиёз. Бу пиёз кўп йиллик пиёз бўлиб унинг ҳосили 3 йил давомида йиғилади. Батун пиёз таркибида 68-80 мг/100 г витамин С бўлади. Овқатга витаминга бой найча барглари ишлатилади. Саримсоқ. Умумий қобиқ билан қопланган, 3-20 бўлакчадан иборат мураккаб пиёзбошдир. Саримсоқ таркибида кўп миқдорда қуруқ моддаси (30% гача), оқсиллар (6,5%), минерал моддлар (1,5%) бўлади. Таркибидаги диалил- дисульфид эфир мойи ва фитонцидалар унга аччиқ маза ва ўзига хос ҳид ва бактерицид хусусияти беради. Саримсоқ таркибидаги аскорбин кислотаси ва 64 каротин миқдори билан ҳам қимматли ҳисобланади. Саримсоқ сабзавот сифатида ҳом ва пиширилган ҳолдла истеъмол қилинишидан ташқари, консерва саноатида, медицинада кенг қўлланилади. Ўзбекистонда саримсоқнинг Дунган, Ўзбекистон, Андижон навлари етиштирилади. Саримсоқни сифати стандарт талабларига жавоб бериши керак: диаметри 2,5 см дан кам бўлмаслиги, қуруқ бандининг узунлиги 2-3 см бўлиши керак. Бир туп саримсоқда шикастланган, донлари тушганлари 4% дан ошмаслиги шарт. Кўклам фаслида банди 2 см гача кўкарган бўлиши мумкин. Салат-исмалоқ сабзавотлар. Салат-исмалоқ сабзавотларга салат, исмалоқ ва шовул киради. Буларнинг азотли ва минерал моддларга (темир, фосфор, йод, кальций) витаминларга (С, Р, К, В гуруҳ, каротин) бой серсув янги барглари овқатга ишлатилади. Салат. Салатнинг асосан уч тури етиштирилади: баргли, ўрама ва Ромен. Баргли салат-оч яшил рангли барги узун. Тупбарг ташкил этадиган тезпишар ўсимлик. Энг кўп тарқалган нави-Московский парник-салат. Барг салатнинг туп барги янги, тоза, қотиб кетмаган, гулпоясиз барглардан иборат бўлиши керак. Баргининг узунлиги илдиз бўғзидан бошлаб камида 8 см. Ўрама-салатни ўртасида узунлиги 10 см дан ошмайдиган, оч яшил барглардан иборат кўк боши бўлади. Салатошлар қотиб кетмаган барглардан думалоқ ёки япаски думалок шаклда ўралган, янги бўлиши, боши энг катта кўндаланг диаметри бўйлаб камида 8 см бўлиши керак. Ромен салати дағал барглардан иборат, чўзинчоқ овал шаклдаги жуда пўк бош ҳосил қилади. Куз ва қиш фаслларида истеъмол қилиш учун етиштирилади. Исмалоқ (шпинат). Серсув тўқ яшил гўштдор барглари янгилигича истеъмол қилинади, ошпазликда ҳам ишлатилади. Эрта баҳорда исмалоқни кўкат сабзавотларга қўшиб кўк сомса қилинади. Исмалоқ ёввойи ҳолатда Ўрта Осиёда, Кавказда кўплаб учрайди. Қишлоқ хўжалигида Виктория, Ростов ва Голланд навлари етиштирилади. Савдога кўкат сабзавот сифатида чиқарилади. Исмалоқ барглари янги, сарғаймаган, гулпоялари йўқ ва тупроқ ёпишмаган бўлиши керак. Шовул. Кўп йиллик ўсимлик бўлиб, барвақт етилади. Гулпоялар ҳосил бўлгунча чиққан янги барглари истеъмол қилинади. Шовул кислота ва шовул кислота тузи мазасини нордон қилиб туради. Бу моддаларни кўп миқдорда истеъмол қилиш киши аъзосига, айниқса буйрак касали бор одамларга зарарли. Шовул таркибида кўп миқдорда темир (0,014-0,024%), калий, кальцтй моддалари ва витамин С бор. Десерт сабзавотлар. Равоч, сарсабил ва артишов десерт сабзавотларга киради. Десерт сабзавотлар кўп йиллик ўсимлик бўлиб бошқа сабзавотлардан олдин етилади ва С витамин манбаи бўлади. Равоч. Кўп йиллик ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимлик, асосан Ўрта Осиё ва Сибирь далаларида учрайди. Истеъмол учун серсув, нафис, нордон мазали 30- 60 см узунликдаги барги-банди фойдаланилади. Равоч тансиқ сабзавот 65 сифатида истеъмол қилинади, шўрвага ҳам қўшиш мумкин, ичимликлар, консервалар тайёрлашда ишлатилади. Медицинада равочдан сурга дори тайёрланади. Савдога равоч янгилигича даста ҳолатда боғлаб чиқарилади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling