«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi
Шолғом. Шолғом этини таъми ўзига хос, таркибида 4-6% гача,
витаминлардан С (40 мг/100 гача), В 1 , В 2 , РР, минерал моддлар бўлади. Шолғом илдизмевасини шакли думалоқ-ясси, ранги сариқ ёки оқ бўлади. Шолғомнинг эти серсув бўлиб, хомлигича, қайнатиб пиширилган, қовуриб, 60 ёпиб, буғлаб пиширилган тарзда истеъмол қилинади. Шолғомни ерга кўмиб қўйилса, витаминларини йўқотмасдан узоқ вақт сақланади. Шолғомнинг энг яхши навлари-Петровский, Миланский, оқ Майский, Наманган, Самарқанд. Таркибидаги горчица ёғи (изотиоцианат-15 мг % гача) шолғомга ўзига хос маза беради. Редиска. Редиска энг эртаги ва қисқа вақтда пишиб етиладиган илдиз мевали ўсимликдир. Редиска серсув бўлиб хомлигича истеъмол қилинади. Редиска С витамини, минерал моддлар, айниқса калий ва темир тузларининг манбаи ҳисобланади. Редискани ёпиқ (теплица, парник) ва очиқ тупроқда етиштирилади. Редиска илдизмевасининг таркибидаги гликозидлар билан эфир мойларига боғлиқ алоҳида таъми ва ҳиди бўлади. Энг яхши рўзғорбоп-ботаник навлари: Сакса, ях, сумалак, оқтумшуқ, Тошкент оқ редискаси, майский ва дунгар. Редисканинг илдизмеваси янги, тоза, ёш, эти серсув майин, шакли ва ранги ҳар хил, янги яшил баргли бўлиши керак. Энг катта диаметри бўйлаб ўлчами 1,5 см ва ундан ортиқ, чўзиқ навларининг узунлиги 6 см ва ундан ортиқ бўлади. Турп. Турпнинг илдизмеваси аскорбин кислотасига бой (30-40 мг/100 г) бўлиб таркибида яна қанд (6,0% гача), азотли моддалар (2% гача), минерал (кўп миқдорда калий) моддалар гликозидлари бор. Турпнинг таркибида фосфалиназа ферменти кўп бўлиб, у инсон аъзосида ёғни парчалашга хизмат қилади. Унинг аччиқроқ-ширин таъми ва ўзига хос ҳиди бўлади. Турпнинг таркибида ёғ моддаларининг парчаланишида иштирок этувчи ферментлардан липаза, фосфалиназа бўлади. Брюква. Брюква илдизмеваси таркибида қанд (7,5% гача) витаминлар С 1 , В 1 , В 2 , РР, каротин, эфир мойи бўлади. Калий, кальций, темир тузлари бўлади. Брюквани хомлигича, қайнатиб, димлаб пиширилган ҳолда истеъмол қилинади. Илдизмевасининг шакли шарсимон ёки ясси-думалоқ бўлади. Эти сариғи қимматли ҳисобланади. Красносельский нави энг яхши брюква ҳисобланади. Таркибидаги горчица ёғи (изотиоцианат) ўзига хос маза беради. Оқ илдизли кўкатлар. Оқ илдизли кўкатларга петрушка, пастернак, сельдерей ва хрен киради. Улар таркибида қанд (6,5-9,4%), витаминлардан С 1 , В 1 , В 2 , РР, каротин бўлади. Кўкатлар таркибидаги эфир мойи унга хушбўй ҳид беради. Петрушканинг илдизи ҳам, барги ҳам истеъмол қилинади. Петрушка илдизи таркибида эфир мойи, барги таркибида эса С витамини бор. Янги ва қуритилган петрушка зиравор сифатида овқатларга, консерва қилишда, сабзавотларни тузлашда, маринадлар тайёрлашда қўшимча сифатида ишлатилади. Петрушкани «Ширин», «Грибовский», нави кенг тарқалган. Петрушканинг парҳезбоплиик ва даволовчи хусусиятлари бўлиб, табобатда буйракни даволашда ишлатилади. Петрушкани илдизи янги, тоза, соғлом, бутун, баргсиз бўлиши керак. Пастернакнинг таркибида пектин С витамини бор. Унинг таркибидаги эфир мойи (3%) ўзига хос ҳид таратиб туради. Пастернакнинг шакли думалоқ конуссимон ва ранги оқ бўлади. Пастернак илдизи ошпазликда консерваларни 61 тайёрлашда зиравор сифатида ишлатилади. Энг кўп тарқалгани студент, эртаги Думалоқ навлари ҳисобланади. Илдизмеваси янги, тоза, соғлом, баргсиз бўлиши, шакли қинғир бўлмаслиги керак. Пастернакни чўзинчоқ шаклдаги илдизмевасини энг катта диаметри эса камида 3 см бўлиши керак. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling