«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi
Сельдер. Сельдернинг илдизи, барги ва пояси ишлатилади. Биологик ва
озуқалик қиммати бўйича петрушкадан кейинги ўринда туради. Сельдер оқ илдизи кўкатларнинг энг майини ва энг хушбўйи ҳисобланади. Сельдернинг илдизи шарсимон, илдиз меваси ўткир, хуштъам бўлади. Кенг тарқалган навлари: Яблочний, снежний шар, Гриборский илдиз. Ошпазликда зиравор сифатида ишлатилади. Сельдерни барги жуда кўп бўлиб, янги ва қуритилган ҳолда зиравор сифатида ишлатилади. Сельдернинг баргида 60 мг/100 г гача аскорбин кислотаси, 3-4 мг/100 г каратин, 3% гача оқсил ва талйгина миқдорда минерал моддалар бўлади. Сельдер пояси салат тайёрлашда ишлатилади. Унда 3-4 си гача етадиган серсув барг поялар бўлади. Сельдернинг уччала тури ҳам янги, тоза, соғлом бўлиши керак. илдиз мевасининг энг катта кўндаланг кесими диаметридаги ўлчами камида 4 см бўлиши керак. Карам сабзавотлар. Оқ карам, қизил карам, савой карам, гулкарам, брюссель карами ва колраби карам сабзавотларига киради. Карам сабзавотлар аскорбин кислотаси (1-жадвал), каротин, минерал моддаларнинг манбаи ҳисобланади. Карамни ҳамма турларида горчица ёғи бўлиб улар ўзига хос маза беради. Ўсиб келаётган аъзо учун керакли бўлган кальций, фосфор, тўлиқ қиматли оқсилга бойдир. Карам сабзавотларда холестерин миқдорини камайтирадиган фоль кислота, склерозга қарши таъсир этувчи холин моддаси бор. Оқ карам таркибида ошқозон яраси касаллигини даволашда ишлатиладиган У витамини бор. Оқ карам. Ҳосилдор сабзавот ўсимлиги ҳисобланади, ташишига чидамли, яхши сақланади. Барча карам сабзавотларидан энг кўп тарқалган ўсимлик. Оқ карам ҳомлигича, ошпазликда, тузлаш консервалар тайёрлаш учун ишлатилади. Оқ карам серсув оқ барглардан иборат. Оқ карам таркибида оқсил (1-жадвал), қанд, минерал моддалар (кўп миқдорда калий ва фосфор тузлари), витаминлар бор. Оқ карамни вегатацион даври бўйича эртаги, ўртаги ва кечки навларига бўлинади. Эртаги навлар-Слава, Гриборский слава, Подарок, каширка. Кечка навлар-Амгер, Зимовка, кечки Московский. Кечки навларни узиб олгандан кейин кейинги фаслгача сақлаш мумкин. Оқ карам бошлари сифати бўйича стандарт талабларига жавоб бериши керак: янги, тоза, зич бўлиши, юмшоқ бўлмаслиги керак. Ўзагининг узунлиги- кўпи билан 3 см бўлиши керак. Бошлар уларга зич ёпишиб турадиган кўк ёки оқ баргларигача етказиб тозаланган бўлиши керак. Карам бошининг оғирлиги эртаги карамда-камида 0,4 кг, ўртаги ва кечки карам-камида 0,8 кг бўлади. 1 февралдан бошлаб тозалаш вақтида бошининг юзидан кўпи билан 1/8 қисми кесиб ташланганда оғирлиги камида 0,5 кг қолган карамларни сотишга рухсат этилади. 62 Қизил карам. Барглари таркибидаги антоциан цианидин бўлгани учун қизил карам бошлари бинафша-қизил рангдан тўқ қизил ранггача бўялган бўлади. Бу карам бошларининг катталиги оқ карамга нисбатан кичикроқ (1,5-3 кг), лекин ундан зичроқ, яхши сақланадиган бўлади.Бу карамни янги ҳолича ва мариновка қилиб ишлатилади. Энг тарқалган навлари, Гако, Тошбош, Зенит. Қизил карамнинг бошлари янги, тоза, бутун, етарли шаклланиб бўлган, зич, бўлиши керак. Ўзагининг узунлиги-кўпи билан 2 см; карам бошининг оғирлиги-камида 0,6 кг. Қишда сақлангандан кейин (1 февралдан бошлаб) кўпи билан 1/8 қисми кесиб ташланган тозаланган бошининг оғирлиги камида 0,5 кг бўлган карамларни сотишга руҳсат этилади. Савой карами. Савой карамини барглари қат-қат бурмали, оч яшил рангли, нафис мазаси билан ажралиб туради. Савой карами таркибида азотли моддлар ва минерал моддлар, С витамини (70 мг %) оқ карамдагидан кўпроқ бўлади. Янгилигида истеъмол қилинади. Шўрва ва гарнирлар тайёрлаш учун ишлатилади. Кенг тарқалган навлари Венский эртаги, Верто, Юбилейний, Савой карамини сифат кўрсаткичлари стандарт лталабларига жавоб бериши керак: бошлари янги, бутун, етарлича шаклланган, барглари пуфакча-пуфакча, касаллаик ва шикастланганлик нишоналари бўлмаслиги керак. Ўзагининг узунлиги камида 3 см, оғирлиги камида 0,4 кг бўлиши керак. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling