«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi
Сарсабил. Янги серсув шохлари ширинроқ мазали ва нафис ҳидли
бўлади. Сарсабил таркибида қандлар, азотли ва минерал моддалар, С ва А витаминлари бор. Сарсабилни сувда пишириб (мой ва соус билан), гўштли таомлар гарнири сифатида, шунингдек консерва тайёрлаб ва қуритиб истеъмол қилинади. Тупроқ тагида ўсган томирлари ёш, янги, серсув, бутун бошли, йўғонлиги 0,5-2,5 см ва узунлиги 18-20 см бўлиши керак. Артишок. Истеъмол учун очилмагансерэт саватсимон гул қуечаси ва ёш баргларининг қисми ишлатилади. уларни таркибида қанд кўп (12,7%). Артишокни сувда пишириб ёғ ёки соус билан истеъмол қилинади. Савдога артишок меваси кичик банди билан узиб чиқарилади. Узилгандан кеийн салқин хоналарда 2-3 ойгача сақланиши мумкин. Ўзбекистон шароитида деярли учрамайди. Бу сабзавот фақат консерваланган ҳолда бўлиши мумкин. Назорат саволлари 1.Сабзавот ва меваларнинг озуқавий қиймати ва туркумланишини таърифлаб беринг. 2.Илдизмева турларини айтинг. 3.Қуритилган сабзавот ва мевалар турларини айтинг. 4.Мева консерваларини таърифлаб беринг. Фойдаланилган адабиётлар 1.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, I-қисм Т.: 1976 2.Н.Г. Прохорова Озиқ-овқат моллари товарпшунослик Ўрта ҳунар- техника билим юртлари учун дарслик, Т.: Ўқитувчи 1991 3.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, II-қисм Т.: 1976 4.Ш.З. Убайдуллаев Озиқ-овқат товарлари товаршунослиги. Нашрда 5.Елизарова Г. Товароведение с основами стандартизации. М.: 1999 6.Жиряева Е.В. Товароведение. М.: 2002 7.Дмитриченко М.И. Экспертиза качество и обнаружение фальсификации продовольственных товаров. Учебное пособие. М.: 2003 8.Чепурной И.П. Идентификация и фальсификация продовольственных товаров. М.: 2002 66 12-Мавзу. Сабзавот ва меваларни қайта ишлаб тайёрланган маҳсулотлар Р Е Ж А 1.Ачитилган, тузланган ва мириновкаланган сабзавотлар 2.Помидор маҳсулотлари 3.Қуритилган сабзавот ва мевалар 4.Сабзавот консерваларъ 5.Мева консервалар Сабзавотларни тузлаш натижасида ҳужайра соки намакобга чиқади ва унинг таркибидаги қандни сут-кислота бактерияси иштирокида ачиши содир бўлади. Ачиш натижасида содир бўлган сут кислотаси, этил спирти, мураккаб эфирлар ва бошқа моддалар тузланган маҳсулотларга ўзига хом маза ва ҳид беради, ҳамда сақланиши яхшиланади. Тузланган карам. Тузланган карамни тайёрлаш учун таркибида 4-5% қанди бўлган кечки ва ўрат пишар навларини майдалаб ачитишга қўйилади. Карамни тузлашдан олдин тозаланади, сўнг тўғралади ёки майдаланади. Сифатини яхшилаш учун унга тўғралган сабзи, олма, клюква брусника, зира, дафна барги қўшилади. Тузланган карам сифатига кўра 1 ва 2-товар навларига бўлинади. 1 нав тузланган карам бир текис майдаланган ёки тўғралган, сарғиш малла ранг, зираворлари бир ҳилда тақсимланган, серсув, қайишқоқ, қарсиллама, нордонрон-шўрроқ бўлиши керак. Карамнинг суви сал қуйқали бўлади. Таркибидаги туз 1,2-1,8%, кислоталилик 0,7-1,3% бўлиши керак. Тузланган бодринг. Тузлаш учун янги узилган, ранги тўқ-яшил, эти қаттиқ, майда ёки ўртача катталикдаги уруғи кам бодринг ишлатилади. Тузлаш олдидан бодрингни сифатига ва катталигига кўра корнишон (9 см гача), майда (9-11 см), ўртача (11-12 см) ва йирик (12-14 см) навларга ажратилади, сўнг ювилади, бочкаларга жойлаётганда ҳар бир қатор бодринг устидан зиравор (укроп, чеснок, мурч, хрен ва ҳоказолар) сепилади. Бочкани қопқоғини ёпиб, шпунт уйигидан бодринг устига 6,5 дан 10% гача концентрацияли намакоб қуйилади ва ачитишга қўйилади. Тузланган бодрингни сифат кўрсаткичларига кўра 1 ва 2- навларга бўлинади. 1 нав бодринг бутун, эзилмаган, буришмаган, яшилроқ, жигарранг, қаттиқ чайнаганда қарсиллайдиган, шўрроқ-нордон, қўшилган зираворлар ҳиди келиб туриши, узунлиги 11 см гача бўлиши керак. Таркибидаги тузи 2,5-3,5% кислоталиги 0,6-1,2% бўлиши керак. 2-нав тузланган бодрингни шакли нотўғри, яхши қарсиллайдиган, учи ва думи сарғайиб қолган, шўртанг-нордон таъми кўпроқ 11 см дан узунроқ бодринг аралаш қуйқаси бўлиши мумкин. Таркибидаги тузни миқдори 3- 4,5%ни, кислоталилиги 0,6-1,4% ни ташкил қилади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling