«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi
Ўсимлик мевасидан олинган зираворлар.
Қалампир. Қалампир зираворлар ичида энг аччиқ мазалисидир. Бу хусусиятни унга таркибидаги капсаицин (0,02-10 гача) моддаси беради. Қалампирни Астрахан, аччиқ Украинский, Кута исури, Марғилон, Наманган, Великан, Фил думи навлари етиштирилади. Қалампирни асосан савдога майдаланган ҳолда савдога чиқарилади. Қалампирни консерва, концентрат саноатида ва овқат тайёрлаганда қўшилади. Тузланган ва маринад маҳсулотларини тайёрлаганда бутун ҳолда ишлатилади. Қора мурч. Қора мурчни Ҳиндистон, Индонезия, Шри-Ланкада ўстириладиган тропик ўсимликни думбул мевасини қуритиб тайёрланади. Таркибида 7% гача пипирин алкалоиди, 2% гача эфир мойлари бўлиб унга ўзига хос ўткир аччиқ ва ёқимли ҳид бериб туради. сифати юқори бўлган мурчнинг доналари думалоқ (диаметри 3-5 мм.), буришқоқ, қора, ярқироқ бўлмаган, жигарранг туз аралаш бўлиши керак. Мурчни савдога бутунлигича ва янчилган ҳолда савдога чиқарилади. Қора мурч турли сабзавот, мева, гўшт консерваларини, концентратлар, овқат тайёрлашда кенг миқёсида ишлатилади. 76 Хушбўй мурч. Хушбўй мурч тропик дарахт меваси бўлиб, уни пишиб етилишига яқин териб олинади. Кўп миқдорда Ямайка оролида, Куба ва Сан- Даминкода етиштирилади. Хушбўй мурч 4 та зираворни қора мурч, мускат ёнғоғи, қалампир мунчоқ (гвоздика), долчини аралашмасидан иборат бўлган ҳидни беради. Таркибидаги эфир мойлари (1,5%) хушбўй ҳид беради. Хушбўй мурчни бутун ва янчилган ҳолда савдога чиқарилади. Турли хил овқатлар, тузламалар, маринадлар ва консерваларга, хамирга, пудинга хушбўй ҳид бериш учун қўшилади. Хил. Хил ропик мамлакатларда (Ҳиндистон, Цейлон ва ҳк.) ўсадиган, занжабиллар оиласига кирадиган, доим яшил ўтсимон ўсимликни қуритилгагн дусмбил мевасидир. Хил мевасининг узунлиги 8-20 мм, уч чаноқил овал кўсакдан иборат бўлиб, унинг ичида 9-18 та майда қизғиш-қўнғир уруғи бўлади. Хил уруғи таркибидаги 3-8% гача бўлган эфир мойлари, ўзига хос зиравор ҳиди ва жуда ўткир сал аччиқроқ маза беради. Хил мевасини узунлиги 8 мм, оқ рангдан оқ-сариқ ранггача бўлиши керак. уни меваси бутунлигича картон қутичаларга 10 г дан қадоқланади. Хилни қандолат гўшт маҳсулотлари, маринадлар тайёрлашда ишлатилади. Бодён. Бодён тропик ўсимликни юлдузсимон жигаррангли мевасидир. Таркибида 3-6% эфир мойлари бўлади. Мевалари бутун, қуруқ, бандсиз бўлиши керак. Бир идишда 10-12% гача синган увоқлари бўлиши мумкин. Бодён консерва, алкаголсиз ичимликлар, қандолат саноатида хушбўй қўшимча сифатида ишлатилади. Тмин. Тминни 2 йиллик ўсимликни пишиб етилган мевасини қуритиб тайёрланади. Таркибида бўладиган 3-6% миқдордаги эфир мойлари хушбўй ҳид бериб туради. Тминни Шимолий ва Марказий Оврупада етишитирилади. Тминни бутун мева ва янчилган ҳолда савдога чиқарилади. Тминни нон, пишлоқ, тузлама, пиво, квас, биринчи ва иккинчи овқатлар тайёрланганда зиравор сифатида ишлатилади. Кашнич. Кашгнич бир йиллик ўтсимон ўсимликни 2 уруғли мевасидан иборат. кашничнинг меваси думалоқ, чўзинчоқ шаклда, ранги сарғиш-қўнғир, ҳиди хушбўй ва мазаси зираворли ширинроқ бўлади. Кашнич таркибида 1% гача эфир мойи бўлади. Кашнични нон, пишлоқ, қандолат маҳсулотлари, ликёр-ароқ, алкаголсиз ичимликлар, маринадлар тайёрлаганда зиравор сифатида ишлатилади. Ваниль. Тропик архидеянинг қуритиб тайёрланган ғўра қузоғи бўлиб, унинг меваси таркибида 1,7-3% ванилинь ва эфир мойлари борлиги унга ўзига хос ҳид бериб туради. Ваниль жахон бозорида энг қиммат зираворлардан, чунки уни етиштириш қийин. Шунинг учун ҳозирги вақтда сунъий ванилинь ишлаб чиқарилади. Сунъий ванилин-бу кристал кукун ҳолда бўлиб, унинг кучли ваниль ҳиди ва ўткир ваниль мазаси бўлади. Савдога ванилинь талқони аралашмаси ҳолда 2,5 ва 10 г ли қилиб қўшқават қоғоз пакетчаларга қадоқлаб чиқарилади. Уни музқаймоқ, қандолат маҳсулотлари тайёрлаганда хушбўй ҳид берувчи сифатида ишлатилади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling