«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Назорат саволлари 
1.Крахмал ва ундан олинадиган маҳсулотларни тушунтиринг. 
2.Қанд ва унинг ассортиментларини таърифланг. 
3.Асалнинг истеъмол қиймати қандай? 
4.Қандолат маҳсулотлари қандай тайёрланади? 
Фойдаланилган адабиётлар 
1.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, I-қисм Т.: 1976 


91 
2.Н.Г. Прохорова Озиқ-овқат моллари товарпшунослик Ўрта ҳунар-
техника билим юртлари учун дарслик, Т.: Ўқитувчи 1991 
3.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, II-қисм Т.: 1976 
4.Ш.З. Убайдуллаев Озиқ-овқат товарлари товаршунослиги. Нашрда 
5.Елизарова Г. Товароведение с основами стандартизации. М.: 1999 
6.Жиряева Е.В. Товароведение. М.: 2002 
7.Дмитриченко 
М.И. 
Экспертиза 
качество 
и 
обнаружение 
фальсификации продовольственных товаров. Учебное пособие. М.: 2003 
8.Чепурной И.П. Идентификация и фальсификация продовольственных 
товаров. М.: 2002 
15-Мавзу. Истеъмол ёғлари 


92 
Р Е Ж А 
1.Сигир сут ва мойлари 
2.Эритилган ҳайвон ёғлари 
3.Маргаринлар 
4.Ўсимлик мойлари 
Сут-сут эъмизувчи ҳайвонларни ёш аъзони озиқлантириш учун сут 
безлари ҳосил қилган маҳсулотидир. Ҳайвонлар сутни асосан ёш болаларни 
эмизиш даврида ишлаб чиқаради. Бу даврни лактацион давр деб аталади. Уй 
ҳайвонларида лактацион давр 10-11,5 ойга тенг. Турли наслли сигирларни 
лактацион давр ичидаги сут бериш қобилияти 2500 дан 600 л гача, қўй 64-120 
л, эчки 120-250 л, буғу 800-2500 л ни ташкил қилади. 
Сутни таркибида инсонни нормал ҳаёти ва ўсиши учун керак бўлган 
моддалар бор: оқсил, ёғлар, сут қанди, ферментлар, гармонлар, иммун: жисм, 
газлар, пигментлар, минерал тузлар, сув, органик кислоталар ва бошқалар. 
Сут овқат ҳазм қилиш безларини ишини яхшилайди, иштаҳа йўқлигида 
овқат ҳазм қилиш ширасини ажралишига ёрдам беради: энг кам ошқозон 
шираси сарф бўлган ҳолда 98-99% ҳазм бўлади. Кунига 0,5 л сут ичилса 
инсонни ҳайвон оқсилига бўлган эҳтиёжини 35% ни, фосфолипидга бўлган 
эҳтиёжини 6,3% ни қондиради. 100 г сутни қувват қиммати 272 кЖ ни ташкил 
қилади.
Сутни физик-кимёвий хусусиятлари. 
Сутни умумий нордонлиги грудус Тернерда (Т) ифодаланади ва 100 мг 
сутни фенолфталеин иштирокида 0,1 н ишқор эритмаси билан титрлаганда 
кетган миқдори билан аниқланади. Янги соғилган сутнинг нордонлиги 16-18

Т 
ни ташкил қилади.
Сутнинг зичлиги 1027/1032 кг/м

бўлади. Сутга сув қўшганда уни 
зичлиги пасаяди, бундан сохталаштирилганлигини билиш мумкин. Сутни 
қайнаш ҳарорати 100,2 

С, яъни сувни қайнаш ҳароратидан юқори. Юқори 
бўлишига сабаб уни таркибида тузлар ва қандини борлигидир. Сутни 
оқувчанлиги 1,75*10
-3
Па*С ни ташкил этади. Пастеризация ва стерилизация 
қилинган сутнинг сифатини шаклланиши. Сут соғилгандан кейин тезлик билан 
4-8

С гача совутилади ва заводга жўнатилади. Сутни совутиш бактериал 
бузилишдан асрайди. Заводда сутни қабул қилиб олишда уни органолептик 
кўрсаткичлари, ҳарорати, механик ифлосланиши, нордонлиги ва ёғини 
миқдори текшириб кўрилади. Қабул қилинган сутни механик заррачалардан 
сут тозалагич ёрдамида тозаланади ва қайта ишлашга узатилади. Сутга ишлов 
беришдан олдин қандай 
ассортимент тайёрланаётганлигига қараб ёғини 
норма ҳолга келтирилади, яъни ёғсизлинтирилади ёки қамоқ қўшиб ёғини 
оширилади. 
Сутни сақланганда қаймоғи юзасига еғилиб қолмаслиги учун 
гомогенизация қилинади. Гомогенизация қилиш натижасида ёғ эмульцияси 
десперсик даражаси кўтарилади.


93 
Сутни гомогенизация қилиш учун махсус қурилма гомогенизатор 
ишлатилади. Сутни 60-65

С да, 15-20
мПа босимда гомогенизация қилинади. 
Гомогенизация қилинган сут термик ишлов беришга узатилади. Сутга термик 
ишлов берилганда бактерияни вегататив формаси, споралари ҳалок бўлади. Сут 
бактерияни ривожланиш жараёни учун яхши озиқланиш муҳити ҳисобланади.
Шунинг учун сут хом ашёсига термик ишлов бериш зарур бўлган 
технологик жараёнлардан ҳисобланади. Термик ишлов бериш 2 хил бўлади: 
пастеризация ва стерилизация 100

С гача ҳарорати термик ишлов беришни 
пестерилизация ва 100

С дан юқори ҳароратдагисини стерилизация дейилади.
Пастерилизация қилишдан мақсад сутни озуқалик ва биологик 
қимматини максимал сақлаган ҳолда вегетатив ва потоген микрофлораларни 
ўлдиришдан иборат.
Саноатда пастерилизациян бир неча усуллари ишлатилади. Суринкали 
пастерилизация 63-65

С ҳароратда 30 минут ушланади; қисқа муддатли 72-75

С да 15-20

С ушланади; бир зумда 65

ҳароратда ва ундан юқорида ушлаб 
турмасдан. 
Ичишга мўлжалланган сутни қисқа муддатли пастерилизация қилинади. 
Стерилизация қилганда вегетатив микрофлоралари ва уни споралари ҳам ҳалок 
бўлади. Стерилизация қилишнинг усуллари қуйидагилар: тинимсиз усулида 
135-150

С да 2-4 минут ушланади, бутилкага қадоқланган, герметик ёпилган 
сутни 104

С да 45 минут, 100

С да 30 минут ва 120

С да 20 минут.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling