«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Сақлаш. 
Крахмални 
токчаларга 
тахлаб, 
қуруқ, тоза, 
яхши 
шамоллатиладиган, зараркунандалар билан зарарланмаган, бегона ҳидлар 
бўлмаган, ҳавони нисбий намлиги 75% дан юқори бўлмаган, ҳарорати кескин 
ўзгармайдиган омборхоналарда сақланади. Ишлаб чиқарилган вақтдан бошлаб 
2 йилгача сақланади. 
Шакар ва қанд. Шакар ва қанд истеъмол қилинадиган маҳсулотлардан 
бири ҳисобланади. Ўзбекистонга шакар ва қандни шу вақтгача чет элдан ва 
қўшни республикалардан келтирилар эди. 1993 йили Туркия билан 
ҳамкорликда Хоразм вилоятида қанд лавлагини қайта ишлаб шакар олинадиган 
завод қурилиши бошланди. Заводни 1 йиллик шакар ишлаб чиқариш қуввати 
50 минг т. ни ташкил этади. 
Кимёвий табиатига кўра бу тоза углевод-сахароза (С
12
Н
22
О
11
): шакар ва 
қанд осон ҳазм бўладиган юқори қувват қимматига эга бўлган маҳсулот 100 г 
қанд 1569 кЖ қувват беради. У нерв тизимларини мустаҳкамлайди, аъзо 
томонидан гликоген ва ёғ ҳосил қилишга сарф бўлади. Лекин қанд 
атеросклероз ҳосил бўлишида асосий манба бўлиб хизмат қилади. Инсон 
аъзоси томонидан ўзлаштириб улгирмаган қанд заҳира сифатида истеъмол 
қилишдан ташқари яна қандолат, нон маҳсулотларини сабзавот мева ва сут 
консерваларини, ичимликлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб 
чиқаришда хом ашё сифатида ишлатилади.
Шакарни қанд лавлаги ва шакар қамишдан олинади. Шакардан эса ўз 
навбатидан рафинадланган шакар, рафинадланган қанд олинади. Шакар ишлаб 
чиқариш учун таркибида 16-18% сахароза бўлган қанд лавлаги ювилади, 
майдаланади, бунда ҳужайра қобиғи бузилади ва ҳужайра шарбати ажралиб 
чиқади. Қанд лавлаги майдасини тинимсиз ишлайдиган диффузион барабанга 
жойлаб иссиқ сув билан ишлов берилади. Қандни ажратиб олиш бузиб 
ташланган хужайралардан шарбатни сув билан эритиб олишга асосланган. 
Лекин диффузион шарбатга сахароза билан бирга қанд бўлмаган (оқсил, 
амонокислоталар, органик кислоталар, хушбўй ҳид моддалар, минерал тузлар, 
пектин моддаси ва бошқалар) моддалар ҳам ўтади. 
Шарбат тўқ ғўнғир рангли, нордон таркибида эса мағиз бўлакчалари ва 
бошқа аралашмалари бўлади, шунинг учун уни тозаланади. Бу шарбатни 


85 
дефекация (оҳак бузаси кальций оксидининг суспензиясида ишлов бериш), 
сатурация (карбонат ангидриди газида ишлов бериш) жараёнларини амалга 
ошириб минерал ва бўёқ моддалардан тозаналади. Тозаланган диффузион 
шарбатни вакуум-аппратларда токи кристалл модда-утфель ҳосил бўлгунча 
қуюлтирилади. Сахароза кристалларини орасидаги суюқликдан центрифуга 
ёрдамида тозаланади, иссиқ сувда ювилади. 70-75
0
С да кўпи билан 0,14% 
намлиги қолгунча қуритилади, элакдан ўтказиб сараланади, магнитдан 
ўтказилади ва қадоқлашга узатилади. Олинган шакарни қуруқ моддаси 
таркибида 99,75% ини сахароза ташкил қилади. Шундай қилиб шакарни қуруқ 
моддасини 0,25% ин сахароза бўлмаган моддалар ташкил қилади. Шакар бироз 
кулранг сариқ тусли, ўзига хос қиёми ҳидига ва мазасига эга бўлиб, сақлаганда 
намланиш хусусиятига эга бўлади. 
Рефинадланган шакар ва қандни олиш. 
Рефинадлашдан мақсад шакарни тозалаб тоза сахароза олишдан иборат. 
Рефинадланган шакар ва қандни қуруқ моддасини 99,9% ини сахароза ташкил 
қилади. Шакарни рафинадлаш учун қайноқ сувда эритиб концентрацияси 65% 
бўлган қиём ҳосил қилинади. Қиёмни элакдан, шағалдан, фильтрловчи 
кукундан фильтрланади. Бўёвчи моддалардан тозалаш учун активланган кўмир 
ёки ионитлардан ўтказилади. Тозаланган қиёмни вакуум-қурилмада 
қуюлтирилади, кристалларини ҳосил қилинади. Рефинадланган қандга оч-ҳаво 
ранг бериш учун утфелга гидросульфит натрий (рангини оқартириш учун), сўнг 
ултрамарин суспензияси (1 т қандга 8-15 Г) қўшилади. Кейинга рафинадланган 
утфелга бериладиган ишловни олинадиган тайёр маҳсулот турига қараб амалга 
оширилади. 
Рафинадланган утфелдан рафинадланган шакарни оддий шакар 
олгандек олинади, лекин єуритишни намлиги 0,1% єолгунча олиб борилади. 
Рафинадланган єандни єуйидаги турлари ишлаб чиєарилади: калла єанд, 
прессланиб узатилган, прессланиб ушатилган калла єанд хусусияти билан, 
кубик єилиб прессланган, пресслаб майда єадоєланган (йўлбоп), прессланган 
тез эрувчи, чаємоє єанд талєони калла єанд утфелдан олинади. Бунинг учун 
утфел конус шаклидаги єолибга єуйилади, кейин 40 С
О
ли ѕароратга совутилади. 
Ѕосил бўлган калла єандни єуритилади, аста-секин совутиб єолипидан чиєариб, 
кейин ушатиш агрегатларида шакли нотў¦ри чаємоєлар єилиб ушатилади. 
Ушатилган калла єандни нотў¦ри шаклли чаємоєларининг массаси камида 5 г 
кўпи билан 60 г бўлади. Прессланиб ушатилган єанд олиш учун шакарни 
брусок єилиб прессланади, уни єуритиб, ѕар єайсиси 5,5; 7,5 ёки 15г дан 
єалинлиги 11 ва 22 мм паралеллпипед шаклдаги чаємоєлар хосил єилиб 
ушатилади. Прессланиб ушатилган калла єанд хусусияти билан бўлган 
маѕсулотни олиш учун намлиги 3-3,5% бўлган шакар кристалларини катта 
босим ротида пресслаб ѕосил єилинади. Паралеллпипед шаклдаги чаємоєлар 
кўринишда чиєарилади. Кубик єилиб прессланган єанд о¦ирлиги 4,8г бўлган 
алоѕида кубиклар єилиб прессланган бўлади. 


86 
Пресслаб майда қадоқланган (йўлбоп) қанд-оғирлиги 7,5 г ёки қўшалоғи 
15 г алоҳида чақмоқлардан иборат қилиб чиқарилади, етарлича қаттиқ, остки 
ўрамага ўраб, устидан этикетка ўралади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling