«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Прессланган тез эрувчан қанд. Оғирлиги 5,5 ва 5,9 қилиб тўғри шаклли 
алоҳида чақмоқлар тарзида шакардан прессланиб олинади, қаттиқлиги ўртача 
бўлиб, томонлари 1 см бўлган афинадланган қанд куби 1 минутга қолмасдан 
эриб кетиши керак.
Чақмоқ қанд талқони. Чақмоқлари 5 г дан кичик бўлган қанд 
майдасини катталигини 0,1 мм дан ошмайдиган қилиб майдалаб тайёрланади. 
Қанл талқонини намланиб қолишини олдини олиш мақсадида 3% крахмал 
қўшилади. Толқонни намлиги 0,2% бўлади. Шакар ва қандни сифати уни 
органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Шакар ва 
қанд савдо навларига бўлинмайди. Бегона маза, ҳид бўлмаслиги керак, ранги оқ 
бўлиши керак. Рафинадланган шакар ва қандни рангида оч ҳаво ранг туси
шакарда эса сарғиш туси бўлади. Шакар ва қандни эритганда чўкма ва қуйқаси 
бўлмаслиги керак. Қандни бўлакларини катталиги ва массасига стандарт 
талаблари қўйилади. Шакарни қуруқ моддасини 99,75% и рафинадланган. 
Шакар ва қандни эса 99,9% ни сахароза ташкил этиши керак. 
Редуцирланган моддани миқдори 0,03% дан ошмаслиги керак. Намлиги 0,1 дан 
0,4% гача бўлади. Шакарни кули, ранги, металлар аралашмаларига, 
рафинадланган қандга эса яна қўшимча уни бўлакларини қаттиқлигига, эриб 
кетиши муддатига, майдасини миқдорига талаблар қўйилади. 
Қадоқлаш. Шакарни янги ёки ишлатилмаган 2-категориядан паст 
бўлмаган газмол қопларга қадоқланади. Рафинадланган талқонни фанер ёки 
картон яшикларга тўкиб ёки категорияси 2 дан паст бўлмаган қопларга 40 кг 
гача қилиб қадоқланади. Рафинадланган қандни пачка, пакетларга 0,5 ва 1 кг 
дан қилиб жойланади. Шакар ва қандни тоза, шамоллатиладиган, қуруқ 
хоналарда сақланади. Ҳавони нисбий намлиги 75% дан юқори бўлмаслиги, 
ҳарорати ўзгармаслиги керак. 
Асал. Асал табиий ва сунъий бўлади. Табиий асал-бу гул нектари ёки 
гулламайдиган дарахт ширасини асаларилар томонидан қайта ишланган 
маҳсулотдир. Асални тўйимлилиги юқори, шифобахш ва бактерицид 
хусусиятлари бор. Асал инсон аъзосида яхши ҳазм бўлади (99%), қувват 
қиймати 1289 кЖни ташкил қилади, биологик қиммати кўпгина витаминлар
минерал моддалар борлиги билан, физиологик қиммати эса актив ферментлар 
ва бактерицид моддаларнинг борлиги билан характерланади. Асал таркибида 
79% қуруқ модда бўлади. Қуруқ модда таркибига 70 га яқин ҳар хил моддалар 
киради. Асал таркибига қуйидагилар киради: сув 17-21, углеводлар 75 (асосан 
глюкоза, фруктоза, озроқ сахароза); органик (олма, лимон, чумоли, сут ва 
ҳоказолар) кислоталар; оқсил моддалар: хушбўй ва бўёвчи моддалар, 
витаминлар (В
1
, В
2
, В
3
, В
6
, Н, К, С, Р, РР); ферментлар. 
Табиий асал ботаник келиб чиқишига қараб гул, падевий, табиий аралаш 
асалга бўлинади. 


87 
Гул асали гулларидаги нектарни асалари еғиб қайта ишлаши гатижасида 
олинади. У монофлер ва полифлер деб аталади. Моноферлар асал бир турли 
ўсимлик нектаридан олинган бўлиб шу ўсимлик номи билан аталади (пахта, 
кунгабоқар ва бошқалар). Полиферлар асал бир неча ҳил ўсимлик гули 
нектарида олинган аасал бўлиб, тоғ, қир, ўрмон, ўтлоқ асали деб аталади. 
Падевий асал-дарахт шохлари, барглари ва дарахтларда яшовчи турли 
ҳашоратлар чиқадиган ширани асалари еғиб тайёрлаган маҳсулот. Падевий 
асал рангининг тўқлиги, консистенциясининг ёпишқоқлиги, таъми ва ҳидининг 
камроқ ёқимлиги, таркибида қандни (65%) камроқлиги, кислотасини ва 
қайишқоқлигини кўпроқлиги, кристалланишини ёмонлиги билан ажралиб 
туради. Падевий асал савдога чиқарилмайди. Табиий аралаш асал еғиладиган 
манбаига қараб еғма ёки падевий бўлади. 
Технологик аломатларига кўра марказдан қочирма куч ёрдамида 
ажратилган мум катаклари асалга бўлинади. Савдога асосан марказдан қочирма 
куч ёрдамида ажратиб олинган асал чиқарилади. 
Табиий асал навларга бўлинмайди. У консистенцияси қуруқ, тиниқ ёки 
бироз кристалланган, механик аралашмалар бўлмаслиги керак. Ранги турига 
қараб оқ-сариқ тўқ-жигарранггача, мазаси ширин, бегона маза аралашмаган 
бўлиши керак. Таркибидаги суви кўпи билан 21%, редуцирланган қанд 
(глюкоза ва фруктоза)-камида 79% (қуруқ модда ичида), сахароза кўпи билан 
7% (қуруқ модда ичида) бўлиши керак. Диастаз сони амилилотик ферментлар 
активлигини (1 г қуруқ модда ҳисобидаги асалга 5 мм 1% ли крахмал эритмаси) 
характерлайди. 
Сунъий асал озиқ-овқат саноати корхоналарида ишлаб чиқарилади. 
Сунъий асал қуюқ қиёмга ўхшаш маҳсулот. Сунъий асални сахароза 
эритмасиги овқат кислотасини қўшиб қиздириб (бунда сахароза гидролизга 
учраб глюкоза ва фруктоза ҳосил бўлади), сўнг унга асал эссенцияси ёки 
қисман табиий асал қўшилади. Сунъий асал таркибида 20% сув, 30% гача 
сахароза, 50% гача глюкоза ва фруктоза бўлади. Сунъий асал қувватлилиги 
бўйича табиий асалга яқин бўлса ҳам, озуқалик қиммати анча кам, чунки унда 
витаминлар, ферментлар, антимикроб, бактерицид ва минерал моддалар йўқ. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling