«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Сут консервалари. 
Сут консервалари сифатида қуюлтирилган ва қуруқ сут тайёрланади. 
Сут консерваларини табиий сут етишмаганда ва озиқ-овқат саноатида 
ишлатилади. 
Қуюлтирилган сут консервалари. Қуюлтирилган сут консерваларини 
қаймоғи олинмаган сут, ёғсизлантирилган сут, шакарли қаймоқ, какао ва кофе 
қўшиб тайёрланган турлари мавжуд. 
Консерва тайёрлаш учун норма ҳолга келтирилган сут аралашмасини 
пастерилизация қилинади, вакуум-қурилмада қуруқ моддасини стандартда 
кўрсатилган даражагача қуюлтирилади. 
Қуюлтиришни охирида шкар қиёми қўшилади, маҳсулотни тезда вакуум 
кристаллизаторда совутилади. Маҳсулотни металл учун-фанер, эмал билан 
қопланган барабанларга қадоқланади. Бу сутни қанди камида 43,5% (қаймоғи 
олинмаган сут) ва 44% (ёғсиз) намлиги тегишлича кўпи билан 26,5 ва 30%, 
қуруқ моддаси камида 28,5% (шуни ичида ёғи 8,5%) ва 26%. 


104 
Қуюлтирилган шакарни қуюқ моддаси 26, 36, 37% бўлиб ёғи камида 
19% бўлади. Қандсиз қуюлтирилган стерилизация қилинган сутни тайёрлаш 
учун норм аллаштирилган сутга туз стабилизатор солинади, юқори ҳароратда 
пастерилизация 
қилинади, 
қуюлтирилади, 
гомогенизация 
қилинади, 
совутилади, тунука банкаларга қадоқлаб, герметик ёпилади, сўнг 117

С да 20-
30 минут давомида стерилизация қилинади ва тезда совутилади. 
Тўлиқ стерилизация бўлганлигини 37

С да 10 кун давомид сақлаб 
аниқланади. Қуюлтирилган сутни қуруқ моддаси камида 26,5%, ёғи камида 
7,8% бўлиши керак. Маҳсулотни мазаси ширин-шўрроқ, мазасида 
пастерилизация қилинганлиги сезилиб туради, жигарранг тусли. Сақлаш 
муддати 0 дан 20

С ҳароратда 1,5 йил сақланади. 
Сузма. Қатиқни зардобини ачитиб олиб тайёрланган, оқсилга бой сут 
маҳсулотига сузма дейилади. Сузмани тайёрлаш учун тайёр бўлган қатиқни 
зардоби ажратиб олинади. Қатиқни жанубий турини тайёрлаш учун 
Мечниковникига ишлатилган ачитқига дрожа қўшиб ёки қўшмасдан 
тайёрланади. Дрожа қўшиб ивитилган жараёнини 37

С да 4-5 соат давомида 
олиб борилади. Ряженка термофел нордон сут стрептоккоки ачитқисида 
ивитилади. Ивитишни 40-45

С да 3-5 соат давомида олиб борилади. Варенцани 
мезофил нордон сут стрептоккокига болгар таёқчаси қўшиб ёки қўшмасдан 
ивитилади. Ивитиш ҳарорати 37

С, муддати 5-6 соат бўлади.
Ряженка ва варенца тайёрлашга ишлатиладиган сутни 95-90

С гача 
қиздириб, 3-4 соат ушлаб турилади. Бунинг натижасида тайёр маҳсулот ўзига 
хос маза ва ҳидга эга бўлади. Қўшимчалар билан чиқариладиган қатиқни 
тайёрлашди шакарни пастерилизация қилишдан олдин, хушбўй ҳид берувчи 
моддани ивитишдан олдин қўшилади. Оддий қатиқнинг таркибидаги ёғнинг кг 
миқдори 3,2%, Ряженканики 4 ва 6%, Мечкиновники 3,2 ва 6% ни ташкил 
қилади. Нордонлиги 110

С дан ошмасолиги, Мечников қатиғиники эса 140

Т 
бўлади. 
Қатиқни ҳамма турларини термостат усул билан, ряженка ва варенцани 
эса яна йирик идишларда ҳам ишлатилади. Йогурт-қатиқни махсус тури бўлиб, 
уни термофил нордон сут стрептоккида ва болгар таёқчасида тайёрланади. 
Йогурт таркибидаги қуруқ моддасининг (16-22%) юқорилиги билан ажралиб 
туради. Ацидофил сути шифобахш хусусиятига эга. Ацидофил сутини тоза 
маданий кўпайтирилган ацидофил таёқчасини ишлатиб тайёрланади. 
Ивитишни 40

С да 3-4 соат давомида олиб борилади. Ацидофилинни 
ацидофил таёқчаси, нордон сут стрептококи ва кефир ачитқисининг 
аралашмасини ишлатиб 30-35

С да 6-8 соат ивитилади. 
Ацидофил-дрожа сутини тоза маданий кўпайтирилган ацидофил 
таёқчаси ва таёқчасини кўпайишини тўхтатувчи махсус ажратилган маданий 
сут дрожасини ишлатиб ивитилади. Маҳсулотни 30-32

С да 4-6 соат 
ивитилади. Тайёр маҳсулотни 10-17

С гача совутиб, шу ҳароратда 6 соат сут 
дрожасини кўпайтириш учун ушлаб турилади. 
Кефир-нордон сут ва спиртли ачиш маҳсулидир. Ивитишга кефир 
замбуруғи ёки тоза маданий кўпайтирилган нордон сут стрептоккоки ва сут 


105 
дрожаси ишлатилади. Кефир олиш учун сутни 18-24

С да 8-16 соат давомида 
нордонлиги 75-80

Т бўлгунча ивитилади. Сўнг маҳсулотни 8-11

С га совутиб 
дрожани кўпайтириш учун сақланади. Кефирнинг ёғини 2,5; 3,3 ва 6,0% ли 
қилиб тайёрланади. Бия сутини ёғи (1,3-2%) оқсили (2%) сигирникига 
қараганда анча кам бўлади, сути қанди (6,5) ва витаминларга бой бўлади. Бия 
сутидаги оқсиллардан казеин ва альбуминни миқдорлари бир хил бўлганлиги 
учун уни ивтилганда қуюқ масса ҳосил бўлмайди, балки йирик паға-паға 
ҳолида чўкмага тушади. 
Қимиз-нордон сут ва спиртли ачиш маҳсулидир, ишлаб чиқариш учун 
махсус табиий антибиотик низинни синтез қилувчи қимиз дрожаси 
ишлатилади. 
Тайёр маҳсулот таркибида 0,5-2,5% спирт, нордонлиги 100-120

Т ни 
ташкил қилади. Қимиз инсон аъзоси томонидан осон ҳазм бўлади, парҳезбоп ва 
шифобахш хусусиятлари бор, овқатни ҳазм бўлишига ёрдам беради, модда 
алмашинувни яхшилайди, сил таёқчаларини ривожланишини тўхтатади. 
Нордон сут ичимликларини ёғсизлантирилган сут «пахта» ва зардобдан 
тоза маданий нордон сут бактерияси ёрдамида ачитиб тайёрланади. Баъзи бир 
вақтларда ёғсизлантирилган ва янги соғилган сут аралашмасидан ҳам 
тайёрланади. Нордон туз стрептоккок билан болгар таёқчалари аралашмаси 
ачитқи сифатида ишлатилади. Нордонлиги 100-130

Т ни ташкил қилади. 
Нордон сут ичимликларини Москва, Ёшлик, Саломатлик, Коломен, квас ва 
бошқа турлари мавжуд. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling