«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Ҳайвон ёғларини нуқсонлари. Қўй ёғини сақлаганда ачиб қолиш содир 
бўлади. Қўланса ҳид ҳосил бўлиши паст молекулали ёғ кислоталарини 
оксидланиши натижасида содир бўлади. Пушти, қизил ёки яшил рангли 
бўлиши мол, қўй ёғларини янги эмаслигини кўрсатади. 
Маргарин. Маргарин ёғ маҳсулоти бўлиб таркибига табиий ва қайта 
ишланган ҳолдаги юқори сифатли овқат ёғлари (ўсимлик мойи ва ҳайвон 
ёғлари), сут, туз, шакар, сув, эмульгаторлар, ранг берувчи модда ва бошқалар 
киради. Маргарин таркибидаги асоси саломас бўлган ўғнинг миқдори 82%, 
лаззатли қўшимчали маргаринда 62% ин ташкил қилади. 
Маргарин тайёрлаганда шундай маҳсулот ҳосил қилишига ҳаракат 
қилинадики, у мазаси, ҳиди, консиситенцияси ва бошқа кўрсаткичлари бўйича 
сариёғга ўхшаш бўлсин. Сариёғнинг хушбўйлигини маргаринга бериш учун 
уни тайёрлаганда сигир ёғи ёки какос мойи қўшилади. Маргарин озуқалик 
қиммати бўйича ҳам сариёғга яқин туради. Маргарин қувват қиммати 3133 кЖ, 
сариёғники эса 3130 кЖ 100 гр. Маргаринни парҳезбоп овқатларга 
ишлатилади. Чунки уни ҳазм бўлиши 94,3-97,5% ни ташкил этади. Тўйинмаган 
ёғ кислоталарининг миқдори сариёғникига қараганда 8-10 марта кўп. 
Маргариннинг парҳезбоп турлари витаминлар билан бойитилади.
Маргаринни юқори дисперцияли сув ёғ эмулциясидан иборат (ёғ ичида 
сув турли эмульмсиядир).
Суюқ маргарани эмусльсиясимон махсус аралаштириладиган қурилмада 
ёғ ва сут асосида рецептурада берилган хом ашёларни қўшиб тайёрланади. 
Эмульсия ҳосил қилиш учун махсус эмульгатор қўшилади. Маргарин ишлаб 
чиқаришда ВНИИЖ ишлаб чиққан Т-1, Т-2, Т-Ф маркали эмульготорлар ҳамда 
фосфатидлар ва қуруқ сут ишлатилади. Маргарин ишлаб чиқаришда асосий 


96 
хом ашё сифатида ёғлар ва сут ишлатилади. Маргаринни баъзи бир турлариги 
сутни 15-16% миқдорда қўшилади. 
Маргаринга сариёғга ўхшаш ранг бериш учун ёғли ранг (каротин, 
шафран уруғи ва орлеана меваси экстрактлари) қўшилади. Консервант 
сифатида бензой ва аскорбин кислотаси қўшилади. Маргаринни ишлатилиши 
ва рецептурасига кўра учта гуруҳга бўлинади: хўраки, саноатда ишлатиладиган 
лаззатли қўшимчалари билан. Хўраки маргарин таркибида 82% ёғи бўлади. 
Хўраки маргаринни бутербродлар, қандолат маҳсуотлари ишлаб чиғқаришда ва 
ошпазликда ишлатилади.
Универсал рецептура бўйича ёғ асосини 60% ни саломас, 20-30% ни 
суюқ ўсимлик мойи, 10% ни какос мойи ташкил қилади. Сариёғли маргаринни 
таркибида 20% гача миқдорда сариёғ бўлади. Маргаринни Экстра, Словянский, 
Ленинград ва Любительский турларининг таркибида 82% гача ёғ бўлади. Бу 
маргаринларни консистенцияси пластик бўлиб таркибига какос мойи палма 
ёғлари киради. Уларни уй шароитида овқат тайёрлашга ишлатилади. Экстра 
маргарини таркибида 25-26% какос мойи ва 0,03-0,04% сунъий ҳид берувчи 
моддалар киради. Словянский маргаринни олишга 25% гача миқдорда ўсимлик 
мойи ва ҳайвон ёғларининг аралашмасини перфикация қилиб ишлатилади. 
Любительский маргариннинг таркибига 10% гача сариёғ киради. Российский 
турини таркибида 10% гача миқдорда эритилган сигир мойи киради ва унга 
ўзига хос ҳид ва маза беради. Энергетик қиммати пастроқ бўлган радуга, 
городской турларини таркибида 75% гача солечний турида эса 72% бўлади. 
Таркибига 20-22% гача суюқ ўсимлик мойи, овқат фосфодит концентрати ва 
витамин А киради. Маргаринни бу турларини парҳезбоп хўраки маргаринлар 
турига киритилади.
Ўсимлик мойи. 
Ўсимлик мойини пахта чигити, кунгабоқар, зиғир, жўхори, кунжут, 
горчица, соя, ерёнғоқ, зайтун, ўрик данаги, узум, помидор уруғларидан 
олинади. 
Ўсимликларда мойнинг миқдори турлича бўлади: чигитда 18-20%, 
кунгабоқарда 40-42%, ёнғоқ мағизида 60-70%, кунжут ва какао уруғида 50%, 
зиғир уруғида 32-34%, жўхори муртагида 6-7%. Ўзбекистон Республикасида 
ўсимлик мойнинг асосий қисмини пахта чигитидан ва озроқ миқдорда соя, 
данакдан турли сабзавот ва меваларнинг уруғидан олинади. 
Ўсимлик мойи 2 хил усулда пресслаш ва экстракция усулларини қўллаб 
ажратиб олинади. Пахта мойини олиш учун қуйидаги жараёнлар амалга 
оширилади: 
-Чигитни қабул қилиб олиш; 
-Чигитни қайта ишлашга тайёрлаш; 
-Момиқдан тозалаш; 
-Чақиш; 
-Мағизини ажратиб олиш-шелуха; 
-Мағизни янчиш; 
-Намлантириб қовуриш; 


97 
-Пресслаш; 
-Янчиш; 
-Экстракция қилиш; 
-Фильтрлаш; 
-Дистиляция; 
-Рефинация------Дезодарация 
Қадоқлаш Қадоқлаш 
Чигитни пахта тозалаш заводларидан темир йўл транспорти ва 
автомашиналарда ёғ заводларига келтирилади. Келтирилган чигитни махсус 
платформалар ёрдамида қабул қилиб олувчи чуқурга тўкилади. Қабул қилинган 
чигит навига қараб омборхоналарга жойланади. Чигитни сақлашга қўйишдан 
олдин намлиги ўлчаб кўрилади. Намлиги 6-8% дан юқори бўлса, қуритиб сўнг 
сақлашга қўйилади. Чигитни қайта ишлашга тайёрлаш. 
Чигитни аралашиб қолган ҳар хил тош, қум, ип, каноп, мих, темир-кесак 
ва бошқа легона нарсалардан тайёрлаш цехида тозаланади. чигит бунтдан 
элеватор орқали таъминловчи қурилмадан автотарозида тортилган тозалаш 
учун буратга узатилади. Буратда йирик ифлосликлардан тозаланади. Сўнг 
чигитни чанг, қум ва бошқа молигига ёпишиб қолган аралашмалардан тозалаш 
учун пневматик машинага узатилади. Плевматик елпиб элайдиган тўр тутилган 
иккита роми бор. Чигит таъминловчи қурилма орқали тебранувчи ромга 
тушади. Бу ром кенглиги 3-4 мм, узунлиги 12-15мм бўлган элипссимон 
тешикли тўр билан қопланган. Бу ерда чигитни вентилятор ҳайдаётган ҳаво 
оқими илиб олиб юқоридаги тўсқичга олиб бориб уради. Чигитни ёпишиб 
қолган тупроқ, қум, хас-чўплардан тозалаб ташқарига чиқариб юборилади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling