«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi
Сақлаш. Хўжаликларда 500-5000 т. ли омборхоналарда сақланади.
Давлат миқёсида эса элеветорларда сақланади. Элеветорлар давлат тасарруфидаги қайта ишлаш корхонаси ҳисобланиб унда донни қабул қилиб олинади, ишлов берилади, сақланади ва истеъмолчига жўнатилади. Элеветор 2 та асосий кисм-минора ва силосдан иборат бўлади. Ёрма. Ёрма-қобиғидан бутунлай ёки қисман тозаланган бутун ёки майдаланган дондир. Буғдой дони ёрмасини олиш учун хом ашё аралашмалардан, мева, уруғ қобиғидан ва қисман алейрон қатламдан ҳамда куртакдан маҳсус қурилмаларда тозаланади, сўнг ёрма сараланади, матели аралашмаларидан ва енгил қобиқ аралашмаларидан тозаланади. Ёрмани турига қараб I ва II категориядан паст бўлмаган газмол қопларга қадоқланади. Ҳар бир қопга картон ёки қоғоздан ёрлиқ тикилади. Ёрлиқда ёрмани ишлаб чиқилган корхона номи, тури, нави, соф массаси, ишлаб чиқарилган муддати (йили, ойи, куни, навбатчи рақами), торозибон-қадоқловчи рақами ва стандарт рақами кўрсатилади. Саноатда ишлаб чиқариладиган ёрма ассортименти 1-жадвалда берилган. 1-жадвал. Дон Ёрма Марка Рақам Нав Шоли Гуруч Гуруч майдаси Олий, 1-2- Навсиз Маржумак Маржумак Маржумак майдаси 1-,2- Навсиз 38 Тариқ Сўк Олий, 1-,2- Сули Сули Сули эзилган Геркулес Олий, 1- Олий, 1- Навсиз Арпа Перловая Арпа 1,2,3,4,5 1,2,3 Буғдой Полтава Артек Манний Ю.К. ЮК 1,2,3,4 5 Маккажўхо ри Макажўхори 1,2,3,4,5 Нўхат Бутун хўхат Майда нўхат Навсиз Навсиз Гуруч ёрмаси олиш учун шолини, мева ва уруғ қобиғларидан ва қисман алейрон қатламидан ва куртакдан тозаланади. Гуруч ёрмаси таркибидаги крахмалнинг миқдори юқорилиги ва оқсилнинг камлиги билан ажралиб туради. Сўкни тариқдан олинади. Сўк мағзи золдир кўринишида, майда, сариқ рангли, гул, мева, уруғ қобиғларидан, қисман алейрон қатламдан ва куртакдан тозаланган маҳсулотдир. Сўк тез пишади. Сулидан, сули ёрмаси, эзилган сули ва Геркулес олинади. Сули ёрмасини олиш учун сули донини гул қобиғидан тозаланид ва мева уруғ қлбиғлари ва куртакдан қисман тозаланади. Манний ёрмаси, буғдой эндосперменир майдаланганидир. Манний ёрмасининг озуқалиги юқори, ҳахм бўлмайдиган ёрмаларни ва клётчаткани миқдори кам бўлганлиги учун киши аъзосида яхши ҳазм бўлади, шунинг учун болаларни овқатлантиришда ва парҳезли таом тайёрлашда кенг миқёсда ишлатилади. Маккажўхори ёрмасининг озуқалик қиммати юқори бўлмайди, тўлиқ қимматли оқсиллар кам В гуруҳ витаминлари, минерал моддалари кам бўлади, пишиш вақти узоқ, пиширилган таом консистенцияси қаттиқ ва ўзига хос мазага эга. Сақлаш вақтида ёрма рангсизланади. Нўхатдан бутун нўхат ва майдаланган нўхат ёрмалари ишлаб чиқарилади. Нўхатни озуқалик қиммати юқори бўлишлиги унинг таркибида катта миқдорда оқсил (23%), минерал моддалар ва витаминларнинг борлигидадир. Нўхат оқсили амонокислолталар таркиби бўйича тўлиқ қимматлидир. Нўхат узоқ вақт (60 мин.) давомида пишади. Ёрмадан олинадиган маҳсулотлар. Қуруқ нонушталар-истеъмол қилишга тайёр маҳсуло бўлиб, уни ёрмадан тайёрланади. Қуруқ нонушталарга сарабодроқ, маккажўхори ва гуруч қаламчалари, буғдой, маккажўхори пағалари киради. Сарабодроқни маккажўхори, буғдой ва гуручдан ишлаб чиқарилади. Донни тозалар маҳсус қурилма (замбарак)га жойлаб зич ёпиб сўнг қиздирилади. Дон ичидаги буғ уни 39 ичидан ёриб, ҳажмини ошириб ва юмшатиб чиқиб кетади. Сарабодроққа шакар қиёми ва пудраси билан ишлорв берилади. Намлиги 7-8% дан ошмаслиги керак. Маккажўхори ва гуруч қаламчаларини майда маккажўхори ёрмаси ва гуручдан тайёрланади. У ерда босим маълум даражагача, ҳарорат эса 170-190 0 С гача кўтарилади. Қаламчаларни ширин, шўр ва бошқа маза ва хушбўй ҳид берувчи қўшимчалар билан ишлаб чиқарилади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling