«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

 
Назорат саволлари 
1.Озиқ-овқат 
маҳсулотларини 
кимёвий 
таркиби 
бўйича 
туркумланишини тушунтиринг. 
2.Озиқ-овқат маҳсулотларини келиб читқиши бўйича туркумланишини 
тушунтиринг. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, I-қисм Т.: 1976 
2.Н.Г. Прохорова Озиқ-овқат моллари товарпшунослик Ўрта ҳунар-
техника билим юртлари учун дарслик, Т.: Ўқитувчи 1991 
3.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, II-қисм Т.: 1976 
4.Ш.З. Убайдуллаев Озиқ-овқат товарлари товаршунослиги. Нашрда 
5.Елизарова Г. Товароведение с основами стандартизации. М.: 1999 
6.Жиряева Е.В. Товароведение. М.: 2002 
7.Дмитриченко 
М.И. 
Экспертиза 
качество 
и 
обнаружение 
фальсификации продовольственных товаров. Учебное пособие. М.: 2003 
8.Чепурной И.П. Идентификация и фальсификация продовольственных 
товаров. М.: 2002 


36 
9-Мавзу. Дон-ун маҳсулотлари 
Р Е Ж А 
1.Ўзбекистонда дон мустақиллиги борасида олиб борилаётган ишлар 
2.Дон экинларини синфий тузилиши 
3.Ун, унинг кимёвий таркиби 
4.Макарон маҳсулотлари 
Ўзбекистон халқининг эҳтиёжини қондириш учун йилига 4 млн. т. 
буғдой сарфланади. Республикада экиб етиштирилган буғдойнинг хажми 1333 
минг т.ни ташкил этиш, қолганини бошқа республикалар ва чет эллардан сотиб 
олинади. Дон етиштиришнинг хажмини ошириш ҳал қилиниши керак бўлган 
долзарб масалардан бири ҳисобланади. Келгуси йилларда республикада 
етиштириладиган доннинг хажмини уч марта ошириш режалаштирилмоқда. 
Дондан ёрма, ун, нон-булочка, макарон маҳсулотлари, озиқ-овқат 
концентратлари ва бошқа озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 
Дон ўсимликлари ботаник туркумланиши буйича 3 оилага бўлинади: 
бошоқлилар, маржумак ва дуккаклилар. 
Бошоқлилар оиласи. Ғалла ўсимлиги билан буғдой, жавдар, сули, арпа, 
маккажўхори, шоли, тариқ бошоқлилар оиласига киради. Буғдой, жавдар ва 
арпани кузги ва баҳорги турлари бўлади. Сули, шоли, маккажўхори ва тариқ 
эса фақат баҳорги бўлади. 
Донлар устидаги кобигига кура 2 хил булади: гул кобиги булган, ва 
кобиги булмаган. Гул коибиги булагн донларга арпа, сули, шоли, тарик киради. 
Кобиги булмаган донларга бугдой, жавдар, маккажухори киради. 
Буғдойнинг турлари ҳилма-ҳил бўлиб энг кўп экиладиган турлари 
юмшоғ, қаттиқ ва кучлибуғдой ҳисобланади. Қатиқ буғдойдан олинган ун 
макарон санаотида хом ашё сифатида ишлатилади. Кучлисини қимматли 
юқори буғдой ҳисобланиб уни унидан тайёрланган хамир чузилувчан ва узоқ 
вақт ачитишни таъминлайди. Кучсиз буғдойни сифат кўрсаткичларини 
яхшилаш учун маълум миқдорда кучли буғдой қўшилади. 
Уруғ қобиғи мева қобиғи тагида жойлашган, дон массасининг 1-2,5%ни 
ташкил қилади ва унинг таркиби клетчатка, минерал моддалар ва ранг берувчи 
моддалардан иборат. 
Алейрон қатлам-эндоспермни ташқи қисми бўлиб, клетчатка минерал 
моддалар, қанд, липидлар ва витаминлардан ташкил топган. Алейрон қатлам 
дон массасининг 6-13%ни ташкил қилади. Эндосперма донни мағзи 
ҳисобланиб, дон массасини 51% (сули)дан 83% (буғдой)гача миқдорини 
ташкил этади. Таркиби крахмал ва оқсилга бойдир.
Куртак-дон массасини 3-10%ни ташкил этади. Таркибига оқсил, ёғ, 
қанд, минерал моддалар, витаминлар ва ферментлар киради.
Дуккаклилар оиласига кирувчи нўхат, соя, ловия, нут, ясмик иккита 
ярим палладан (92%) иборат дон бўлиб, уруғ қобиғи (8%) билан қопланган. 


37 
Дон углеводлари крахмал, қанд, клетчатка, гемицеллюлоза ва гумми-
моддаларидан иборат. Дондаги крахммалнинг миқдори 36% (сулида) дан 60% 
(маккажўхорида) гача, сояда-3,5% ни ташкил этади. Қанд моддаси донларни 
2,2%д ан 10% гача миқдорини ташкил этган бўлиб, асосан куртакда еғилган 
булади. Қандни асосий қисми сахарозадан иборат бўлиб, глюкоза ва фруктоза 
эса оз миқдорда бўлади.
Кул таркибига фосфор, калий, магний, кальций, натрий, темир, кремний, 
цинк, никель ва бошқалар киради. Витаминлар асосан донни алейрон 
қатламида бўлади. Дондаги витаминлар қуйидагилар: тиамин (В
1
), рибофлавин 

2
), ниацин (РР) ва токоферол (Е). Донни қайта ишлаш жараёнида, куртак ва 
алейрон қатламни кўп қисми олиб ташланади ва тайёр маҳсулотда витамин кам 
миқдорда қолади. Олий навли ун олинганда 70% гача миқдордаги витамин 
кепакка чиқиб кетади. 
Ферментлар донни етилишида қатнашади, лицидларни, крахмал ва 
оқсилни гидролиз бўлишида катализатор ролини ўйнайди. Ранг берувчи 
моддаларни хлорофил ва жаротиноидлар бўлади. Хлорофил - яшил ранг 
беради. Каротиноидлар-сариқ ва пушти ранг берувчи ппигментлар 
ҳисобланади. Намлик 14,0-17,0% бўлади. Қуруқ дон 14,0-14,5%, ўртача 
қуруқликка эга бўлган дон 14,5-155% ва нам дон 17% ва ундан кўп намллика 
эга бўлади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling