«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi
Унни нуқсонлари. Унни ачиб қолиши уни таркибида нордон
бирикмаларни (фосфор кислотаси, фосфор кислотасини нордон тузлари, эркин 41 ёғ кислоталари, сут, сирка кислоталари) ҳосил бўлиши натижасида содир бўлади. Таркибида 15% ва ундан юқори бўлган намликда унни сақланганда кислота ҳосил қилувчи бактериялар ривожланиши натижасида ун ачиб қолади. Унни муштлашиб қолиши. Унни бу нуқсони штабелни тагидаги атор- қаторда сақланган қопда содир бўлади. Муштлашиб қолган унни майдалаб ишлатиш мумкин. Қадоқлаш. Савдо корхоналарига ёрма ва ун газмол қопларга ёки қоғоз халталарга, пачкаларга қадоқланган ҳолда келитирилади. Қоғоз халталар ва пачкаларга қадоқланган маҳсулотлар яшикларга, қутичаларга жойлаб уларни контейнерларга жойланади. Қоплар тоза, қуруқ, маҳкам, бегона ҳидсиз, зараркунандалар билан зарарланмаган бўлиши керак. Қабул қилиб олиш. Савдо корхоналарида товарни қабул қилиб олиш кузатиб борувчи ҳужжатни танишишдан бошланади. Сўнг ёрам сони саналади ва тарани бутунлиги ва ифлосланмаганлиги кўздан кечирилади. Қопда ёрлиқ борлигини ва уни кузатиб борувчи ҳужжат тўғри келиши текширилади. Макарон маҳсулотлар. Буғдой унидан тайёрланган хамирдан найча, ип, тасма ва турли шаклда қуритиб тайёрланган маҳсулотга макарон маҳсулотлари дейилади. Макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун макарон уни крупка (олий нав) ва ярим крупка (биринчи нав) ишлатилади. Макарон унининг шишасимонлиги, клейковинаси юқори ва сифат кўрсаткичлари яхши бўлган буғдойдан тайёрланади. Баъзи вақтда нон уни ҳам ишлатилади. Ундан тайёрланадиган маҳсулотлардан макакрон маҳсулотининг афзаллиги уни узоқ муддат сифатини сақлаган ҳолда сақлаш мумкинлиги (1 йилдан ортиқ), ундан тез ва осон (5-20 минутгача) овқат тайёрлаш мумкин ва юқори озуқалик қимматига эгалигидир. Юқори озуқалик қимматга эгалигини қуйидаги кимёвий таркибидан кўриш мумкин: оқсилнинг миқдори-10,4% гача, крахмали-68,5% гача, қанди-1,8% гача, минерал моддалари-0,7%. Турли қўшимчаларни қўшиб уларни ассортиментини ошириш эса озуқалик қимматини янада оширади. Макарон маҳсулотларини ишлаётган унни навига қараб олий ва биринчи навларга бўлинади. Ишлатилаётган маза берувчи қўшимча ёки бойитувчига қараб макарон навига ишлатилган қўшимча ёки бойитувчини номи қўшиб айтилади. Мисол учун олий нав тухумли, биринчи нав томатли ва хаказо. Макарон маҳсулотларини шакли бўйича 4 та турга бўлинади: найчасимон, ипссимон (вермешель), тасмасимон (угра) шаклдир. Найчасимон маҳсулотлар шаклига ва узунлигига қараб 3 та турга бўлинади: макаронлар, рожки ва перья. Макаронлар-тўғри кесикли найчасимон, узунлиги калта (15-30 см.) ва узун 30 см. дан кўп бўлади. Рожки-тўғри ёки букилган калта қирқилган, найчасимон-узунлиги 1:5-4 см; ҳаваскор навининг узунлиги 3-10 см.гача бўлади. Перья-узунлиги 3-10 см.гача, қиялатиб кесилган. Найчасимон маҳсулот. Макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологик схемаси қуйидаги жараёнлардан иборат: хом ашёни тайёрлаш, ҳамир қориш, форма бериш, қуритишга тайёрлаш, қуритиш, стабиллаш ва қадоқлаш. 42 Хамир қориш. Макарон хамири бошқа маҳсулотларни хамиридан кескин фарқ қилади. Макарон хамири асосан ун ва сувдан жуда бақувват қилиб қорилади. Макарон хамири 3 босқичда олиб борилади. Биринчи босқич: хамирни қориш учун хамир қорадиган идишга ун дозатор ёрдамида тинимсиз берилади. Иккинчи бир дозатордан сув бериб турилади. Хамир қориш тинимсиз олиб борилади. Шнекли хамир қориш қурилмасида увоқли хамир ҳосил бўлади. Иккинчи босқич: хамир қоришни 2-босқичи шнекли прессда олиб борилади. Увоқли хамирга шнекли пресс ёрдамида ишлов берилиши натижасида нормал хамир ҳосил бўлади. Учинчи босқич: хамир қориш нихоясига етказилади ва вакуум ишлови ҳам берилади. Хамирга вакуум ишлови бериш натижасида хамирни реологик хусусиятлари яхшиланади. Хамирдаги ҳаво суриб чиқариб юборилади. Вакуум ишлови берилмаган хамирдан макарон маҳсулотлари тайёрланганда уни қуритиш вақтида ҳаво пуфакчаларини хажми кенгайиб маҳсулотни микротузилиши бузулади, натижада сифати йўқолади. Макаронни ранги вакуум ишлови берилмаган бўлса ранги ўзгариб кетади. Вакуумни 5-7 минут давомида босим қолдиғи 40- 10 кПа бўлганда олиб борилади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling