«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Назорат саволлари 
1.Товаршуносликда синфий тузилишнинг қандай турлари бор?В 
2.Озиқ-овқат маҳсулотларини нави ва ассортименти тўғрисида тушунча 
беринг. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, I-қисм Т.: 1976 
2.Н.Г. Прохорова Озиқ-овқат моллари товарпшунослик Ўрта ҳунар-
техника билим юртлари учун дарслик, Т.: Ўқитувчи 1991 



3.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, II-қисм Т.: 1976 
4.Ш.З. Убайдуллаев Озиқ-овқат товарлари товаршунослиги. Нашрда 
5.Елизарова Г. Товароведение с основами стандартизации. М.: 1999 
6.Жиряева Е.В. Товароведение. М.: 2002 
7.Дмитриченко 
М.И. 
Экспертиза 
качество 
и 
обнаружение 
фальсификации продовольственных товаров. Учебное пособие. М.: 2003 
8.Чепурной И.П. Идентификация и фальсификация продовольственных 
товаров. М.: 2002 



3-Мавзу. Озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва уни баҳолаш усуллари 
Р Е Ж А 
1.Маҳсулот сифат даражаси тўғрисида тушунча 
2.Маҳсулот сифатини текшириш усуллари 
Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати - уларнинг истеъмол қилиш учун 
яроқли эканлигини белгиловчи ҳамда инсон организмининг озиқ ва лаззатли 
моддаларга бўлган физиологик талабини қондира оладиган хусусиятлари 
йиғиндисидир. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида инсон организми зарур бўлган 
ҳамма моддалар мавжуд. Бу моддалар маҳсулотларда турлича бўлади. Озиқ-
овқат маҳсулотлари қанчалик тўйимли сифатли бўлса тирик организмнинг 
нормал ривожланиши учун яхши бўлади.
Шунинг учун маҳсулотнинг кимёвий таркиби ва озуқалик қийматини 
ўрганиш катта аҳамиятга эга. Озиқ-овқат маҳсулотлари турли зарарли ва 
юқумли касал тарқатувчи бактериялар учун қулай муҳит ҳисобланади. Шунинг 
учун озиқ-овқат маҳсулотлари доимо назорат қилиб борилади. Озиқ-овқат 
маҳсулотлари - иссиқлик манбаидир. Ҳар қандай организм ўзининг ҳаёт 
мобайнида меҳнат қобилиятига яраша энергия сарфлайди ва бу энергия доимий 
равишда тўлдириб турилади.
Озиқ-овқат 
маҳсулотларининг 
чиқарадиган 
энергияси 
унинг 
таркибидаги оқсил, ёғ ва углеводларнинг миқдорига боғлиқ. Бу моддалар 
организмда оксидланиш натижасида ўзидан маълум даражада иссиқлик 
энергиясини чиқаради. 
1 г оқсил ва углеводлар - 4,1 килокалория иссиқлик 
ёғ - 9,3 килокалория иссиқлик 
Демак, озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида қанчалик оқсил, ёғ ва 
углеводлари кўп бўлса, шунчалик уларнинг озуқалик қиймати юқори бўлади. 
Организм хужайраларини тиклаш ва янги хужайралар ҳосил қилиш учун 
асосан оқсил моддалари керак бўлади. 
Тирик хужайраларда доимо эски хужайралар парчаланиб янгилари 
пайдо бўлади. 
Шунинг учун организм фаолиятини бир текис олиб бориш учун 
узлуксиз оқсил моддалар билан таъминлаб туриш зарур. Киши эҳтиёжини 
қондириш учун маълум миқдорда сифатли озиқ-моддаларни истеъмол қилиш 
зарур. Ҳар бир озиқ-овқат маҳсулотига учта асосий талаб қўймлади: 
1.Ҳар бир маҳсулот овқатли қийматига эга бўлиши, яъни таркибида 
тўлиқ қийматга эга бўлган моддалардан: оқсил, ёғ, углеводлардан бири 
бўлитши шарт. 
2.Тайёр маҳсулот киши организми учун зарарсиз бўлиши, яъни 
таркибида зарарли моддаларнинг бўлмаслиги лозим. 


10 
3.Ҳамма маҳсулотлар маълум мазага эга бўлиши шарт. 
Озиқ-овқат маҳсулотларининг аҳамиятини киши эҳтиёжларини 
қондириш даражасига қараб учга бўлиш мумкин: 
Биринчидан улар тўйимлилик хусусиятларига эга, яъни таркибида 
оқсил, ёғ ва углевод моддалари бор бўлиши. Бу моддаларнинг миқдори 
қанчалик кўп бўлса, шунчалик маҳсулотларнинг озуқалик қиймати юқори 
бўлади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling