«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi
Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини текширишда намуналар олиш
қоидалари. Маҳсулотларнинг сифатини миқдор жиҳатидан аниқлайдиган фан ҳозирги кунда квалиметрия деб юритилади. Квалиметрия сўзи лотинча ва грекча сўзлардан олинган бўлиб, «сифатни ўлчайман» деган маънони беради. Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини текширганда уларнинг ягона сифатгичлари ва комплекс сифат кўрсаткичлари аниқланади. Масалан, сутнинг таркибида ёғнинг миқдори аниқланса, бу кўрсаткич унинг ягона сифат кўрсаткичига киради. Комплекс сифат кўрсаткичлари эса уларнинг бир неча хусусиятларини ўзида мужассамлантиргандир. Мева ва сабзавотларнинг ташқи кўриниши уларнинг ранги, пишган-пишмаганлиги, шакли, ўлчамлари, шикастланганлиги ёки шикастланмаганлиги каби бир неча хусусиятларни ўз ичига олади. Намуна (проба) олиш қоидалари. Савдо ташкилотларига озиқ-овқат маҳсулотлари бир пайтнинг ўзида катта хажмда келтирилади. Шунинг учун ҳам бу маҳсулотларнинг ҳаммасини бирма-бир текшириб чиқиш имконияти бўлмайди, уларнинг маълум бир қисми текширилади. Мана шу олинган маълум бир миқдордаги маҳсулот ўртача намуна деб юритилади. Ўртача намуна олиш қоидасига амал қилиш асосидагина текширилаётган ёки қабул қилинаётган маҳсулотнинг сифатига, объектив, тўғри баҳо бериш мумкин бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олиш бу маҳсулотларнинг турига ва улар қандай идишларда жойланганлигига қараб ҳар хил бўлади. Масалан: а) балиқ ва балиқ маҳсулотлари учун 7631-85 номерли давлат стандартининг талаби бўйича транспорт тараларида келтирилган маҳсулотларнинг сони 2 донадан 25 донасигача (ўртача намунага 2 дона), 26 донадан 90 тагача бўлса 3 дона; 91 донадан 150 тагача бўлса 5 дона намуналар шундай тартибда олиниб борилади; б) нон ва нон маҳсулотларидан эса 5667-65 номерли давлат стандартининг талаби бўйича нон ва булка солинган лоток ва саватларнинг 10%ини ташкил этиши керак; в) ун ва ёрма каби тўкиладиган маҳсулотларнинг бир хил партиясидан ўртача намуналар олиш учун махсус қоп чўпи билан ҳар қопнинг юқори, ўрта ва пастки қисмидан намуна олиниб, ҳаммаси аралаштирилади. Агар маҳсулотлар суюқ бўлиб, улар цистерна, бочка ва битонларга жойлаштирилган бўлса, аввал улар яхшилаб аралаштирилиб махсус намуна оладиган асбоблари ёрдамида пастки, ўрта ва юқори қисмидан намуналар олиниб аралаштирилади. Вазни 16 тоннагача бўлган партиядан 1 л миқдорда, 50 тоннагача бўлган партиядан 5 л миқдорда олинади. Шундан сўнг ўртача намуна уч қисмга ажратилиб, бир қисми органолептик кўрсаткичларни текшириш учун ишлатилади, бир қисми эса тоза 15 ва қуруқ, маҳкам беркитиладиган кенг оғизли банкаларга жойланиб, сургучланади ва кимёвий таҳлил қилиш учун тажрибахоналарга жўнатилади. Ўртача намунанинг қолган учинчи қисми эса маҳсулот қабул қилиб олинаётган ташкилотда сақланади: бу намуна маҳсулотни ишлаб чиқарган ва шу маҳсулотнинг истеъмолчилари орасида келишмовчилик чиққанда уларнинг сифатини қайта текшириш учун ишлатилади. Назорат саволлари 1.Маҳсулотнинг сифат даражаси нима? 2.Маҳсулот сифатига қандай баҳо берилади? 3.Озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини аниқлашнинг қандай усуллари бор? 4.Маҳсулотни текширишнинг қандай усуллари бор. Фойдаланилган адабиётлар 1.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, I-қисм Т.: 1976 2.Н.Г. Прохорова Озиқ-овқат моллари товарпшунослик Ўрта ҳунар- техника билим юртлари учун дарслик, Т.: Ўқитувчи 1991 3.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, II-қисм Т.: 1976 4.Ш.З. Убайдуллаев Озиқ-овқат товарлари товаршунослиги. Нашрда 5.Елизарова Г. Товароведение с основами стандартизации. М.: 1999 6.Жиряева Е.В. Товароведение. М.: 2002 7.Дмитриченко М.И. Экспертиза качество и обнаружение фальсификации продовольственных товаров. Учебное пособие. М.: 2003 8.Чепурной И.П. Идентификация и фальсификация продовольственных товаров. М.: 2002 16 4-Мавзу. Озиқ-овқат маҳсулотларини асосий моддалари Р Е Ж А 1.Ноорганик ва аргоник моддалар 2.Микро ва макро элементлар 3.Ферментлар 4.Липидлар ва липоидлар Сув - киши организми учун энг муҳим модда ҳисобланади. Тирик организмда бўладиган ҳамма физиологик ўзгаришлар сув иштирокида бўлади. Сувсиз ҳаёт йўқ. Киши ҳаёти доимо бир текис боришини таъминлаш учун кунига 2-3 литр сув истеъмол қилиши шарт. Сув озиқ-овқат маҳсулотларида икки хил кўринишда учрайди. Бири маҳсулот сувлари, шарбат, зардоб, сел ва сув томчилари кўринишида бўлиб, уларни қуритиш, пресслаш йўли билан ажратиб олиш мумкин. Бу сувлар маҳсулот хусусиятига катта таъсир кўрсатади ва тайёр маҳсулотнинг сифатини, овқатлик қийматини ва сақлаш муддатини белгиловчи асосий кўрсаткич ҳисобланади. Улар каллоид ва кристал кўринишади учрайди. Маҳсулотлардаги сув миқдори, моддаларнинг сув тортиш хусусиятларига боғлиқ бўлади. айрим маҳсулотларда сув миқдори кўп бўлса ҳам ташқи кўринишида намлиги сезилмайди. Масалан, картошка крахмалида сув миқдори 20%ни ташкил этганда ҳам қуруқ бўлади. Жўхори крахмалида эса сув 13% бўлади, бундан ошганда намлиги сезилиб туради. Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида сув миқдори турлича бўлади. Сабзавот ва меваларда 70-94%, сутда 85-87%, нонда 40-45%, унда 14-15% ва қандларда 0,1-0,2%гача бўлади. Маҳсулот таркибида сув қанчалик кўп бўлса, шунчалик унинг тўйимлилиги паст бўлади. Таркибидаги сув миқдорига қараб ҳамма маҳсулотлар иккига бўлинади. Таркибида суви 10-15%дан ошмаган маҳсулотлар одатда нормал шароитда яхши сақланади. Сув миқдори 40-50%дан ошиқ бўлган маҳсулотлар тез бузилувчан деб аталади, бу маҳсулотларни сақлаш учун алоҳида совуқ шароит яратилиши шарт. Айрим маҳсулотлар (ҳўл сабзавот, мева) таркибидаги сув миқдорининг камайиши уларнинг сифат кўрсаткичларини пасайишига олиб келади. Кул. Маҳсулотларни куйдириш натижасида ҳосил бўлган кул миқдори уларнинг сифатини ва хусусиятини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Кул таркибини текшириб маҳсулотлар таркибида қандай минерал моддалар аниқлаш мумкин бўлади. Айниқса фасфор, кальций, темир, магний, натрий, хлор ва йод моддалари кундалик озиқ таркибида бўлиши лозим. Йод организмда бўқоқ касаллигининг ривожланишини олдини олади. Масалан, ун, ёрма, крахмал, кофе ва шу каби маҳсулотларда кул миқдори қанча кўп бўлса, сифати шунча паст бўлади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling