«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Оқсил моддалар. Киши организми учун энг муҳим моддалардан бири 
оқсил ҳисобланади. Оқсил моддалар иссиқлик энергиясидан ташқари 


17 
организмнинг ўсиши учун янги ҳужайралар ҳам ҳосил қилади. Оқсил моддалар 
иккига - ўсимлик ва ҳайвон оқсилларига бўлинади. Бунга дуккакли, бошоқли 
донларда ва айрим сабзавот ва меваларда учрайдиган оқсиллар киради. 
Айниқса, дуккакли донлари оқсилга бой бўлади. Уларнинг таркибида 30-
36%гача оқсил моддаси бўлади. Ўсимлик оқсиллари нисбатан организмда 
тўлиқ ўзлашмайди. Ҳайвон оқсиллари ҳайвон организмида маълум даражада 
қайта ишланганлиги туфайли ўзлашиш даражаси ва тўйимли хусусияти анча 
юқори бўлади. Тухумда 12%, гўштда 17-20%, сутда 3-4% оқсил бор. 
Тузилиш таркибига кўра оқсиллар оддий ва мураккаб оқсилларга 
бўлинадилар. Фақат аминокислоталардан ташкил топганлари оддий 
оқсиллардир. Уларни протеинлар деб юритилади. Одиий оқсиллар эриш 
хусусиятларига кўра бир неча турларга бўлинади. Сувда эрувчи оқсилларга 
альбуминлар киради. Альбумин оқсиллари сувда яхши эрийди, шунинг учун 
киши организмида энг кўп ва тўлиқ ўзлашади.
Оқсилли моддаларнинг оқсил бўлмаган моддалар билан бириккан 
ҳолдагиси мураккаб оқсиллар ҳисобланади. Бу оқсиллар протоидлар деб 
аталади. Оқсил бўлмаган моддасининг турига қараб, мураккаб оқсиллар бир 
неча хил бўлади. Энг муҳимларига қонда учрайдиган гемоглобин оқсили, дон 
муртагида ва гречкада учрайдиган куклеопротеидлар ва бошқалар киради. 
Макроэлементлар. Макроэлементларга кальций, фосфор, магний, калий, 
натрий, темир ва бошқалар киради. Кальций, фосфор ва магний тузлари 
суякларнинг ва тишларнинг тузилиши учун зарур элементлардир. Одам 
организмида бўладиган жами кальцийнинг 99%и суяк тўқимаси таркибига 
киради, қолган 1%и эса модда алмашинувига таалуқли бошқа жараёнларда 
иштирок этади. Кальций тузлари кўп миқдорда сут, сутдан тайёрланадиган 
маҳсулотлар, пишлоқ, бодом, дуккакли донлар, тухум сариғи таркибида 
учрайди. Одам организми учун кунига кальцийга бўлган эҳтиёж 0,8-1,0 
граммни ташкил этади.
Кальций тузлари ҳам организмда юрак-томир системасининг нормал 
ишлаб туришини таъминлаш билан бирга сийдик ажралишини тезлаштиради. 
Шунинг учун юрак касалликлари, гипертония касаллиги билан оғриган 
кишиларга қовоқ, карам, қуритилган ва ҳўл мевалар, майиз истеъмол қилиб 
туриш тавсия этилади, чунки бу маҳсулотларнинг таркибида калий 
тузларининг миқдори анча кўпдир. Калий тузларига бўлган кундалик талаб 2,5-
5,0 граммни ташкил этади. 
Микроэлементлар. Микроэлементларга мис, йод, кобальт, фтор, 
марганец ва бошқалар киради.
Кобальт тузлари қон ҳосил қилишда катта роль ўйнайди. Бундан 
ташқари у В
12
витамин таркибига ҳам киради. Нўхат, қулупнай ва резевор 
меваларда кўп миқдорда кобальт тузлари учрайди.
Углеводлар. Углеводлар энг кўп истеъмол қилинади. Кундалик озиқ 
миқдорини қарийб 70%ини ташкил этади. Углеводлар бошқа тўйимли 
моддалардан шуниси билан фарқ қиладики, улар одам организмида тўла, тез ва 


18 
осон ҳазм бўлади. Углеводлар қарийб ҳамма ўсимликларда, сабзавот ва 
меваларда турли шаклларда учрайди.
Моносахаридлар - бир углевод молекуласидан иборат бўлган оддий қанд 

6
Н
12
О
6
). Бу тур қандларга глюкоза, фруктоза, галактоза, моноза ва пентозалар 
киради.
Глюкоза - узум шираси. Организадм тез ва тўлиқ ўзлашади. Табиатда 
қарийб ҳамма меваларда ва кўпчилик сабзавотларда учрайди. Айниқса, узумда 
20-24% атрофида ва асалда 36%гача учрайди. Меваларда, айрим сабзавотларда 
ва асалда кўп учрайди. Галактоза-соф ҳолда учрамайди, аммо лактоза, 
рафиноза таркибида бўлади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling