«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi
Назорат саволлари
1.Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашнинг қандай усуллари бор? 2.Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига таъсир қилувчи омиллар нималардан иборат? 3.Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашда вазнининг табиий камайишини тушунтиринг. Фойдаланилган адабиётлар 1.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, I-қисм Т.: 1976 2.Н.Г. Прохорова Озиқ-овқат моллари товарпшунослик Ўрта ҳунар- техника билим юртлари учун дарслик, Т.: Ўқитувчи 1991 3.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, II-қисм Т.: 1976 4.Ш.З. Убайдуллаев Озиқ-овқат товарлари товаршунослиги. Нашрда 5.Елизарова Г. Товароведение с основами стандартизации. М.: 1999 6.Жиряева Е.В. Товароведение. М.: 2002 7.Дмитриченко М.И. Экспертиза качество и обнаружение фальсификации продовольственных товаров. Учебное пособие. М.: 2003 8.Чепурной И.П. Идентификация и фальсификация продовольственных товаров. М.: 2002 34 8-Мавзу. Озиқ-овқат маҳсулотларини туркумлаш Р Е Ж А 1.Озиқ-овқат маҳсулотларини кимёвий таркиби бўйича туркумлаш 2.Озиқ-овқат маҳсулотларини келиб чиқишига қараб туркумлаш Озиқ-овқат маҳсулотлари кимёвий таркиби, келиб чиқиши ва ишлаб чиқаришдаги қатнашишига қараб қуйидаги турларга ажратилган: 1.Дон ва дон маҳсулотлари; 2.Мева ва сабзавот маҳсулотлари; 3.Крахмал, қанд-шакар, кондитер маҳсулотлари; 4.Лаззатли маҳсулотлар; 5.Овқатга ишлатиладиган ёғлар; 6.Сут ва сут маҳсулотлари; 7.Гўшт ва гўшт маҳсулотлари; 8.Тухум маҳсулотлари; 9.Балиқ ва балиқ маҳсулотлари. Дон ва дон маҳсулотлари турига дон, ун, ёрма, нон ва макарон маҳсулотлари киради. Бу маҳсулотлар углеводларга, яъни краъхмалга жуда бойдир. Мева ва сабзавот маҳсулотлар турига ҳўл мевалар, сабзавотлар, қўзиқоринлар ва уларни қайта ишлашдан ҳосил бўлган маҳсулотлар киради. Улар юқори биологик қийматга эга бўлиб, калория бериш даражаси бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан анча юқоридир. Крахмал, қанд-шакар, кандитер маҳсулотлари турига эса крахмал, қанд- шакар, асал, патока, шоколад, карамель ва конфет маҳсулотлари, мева-резавор мевали кондитер маҳсулотлари киради. Лаззатли таомлар турига эса спиртли ичимликлар, винолар, пиволар, алкаголсиз ичимликлар, зираворлар, туз, чой, кофе маҳсулотлари киради. Бу маҳсулотлар таркибида спирт, кофеин моддалари борлиги билина ажралиб туради. Сут ва сут маҳсулотлари турига сут, творог, қаймоқ, сметана, ачитилган сут маҳсулотлари, сариёғ, пишлоқлар киради. Бу маҳсулотлар ҳам юқори биологик қийматга эга бўлиб, одам организмида тез ҳазм бўлади. Ёғлар турига овқатга ишлатиладиган ўсимлик мойлари, ҳайвон ёғлари, маргаринлар киради. Бу маҳсулотлар юқори энергия бериш қобилияти ва ёғда эрувчи витаминларга бойлиги билан ажралиб туради. Гўшт ва гўшт маҳсулотлари турига ҳайвон гўштлари, парранда гўштлари ва уларни қайта ишлашдан ҳосил бўладиган маҳсулотлар киради. Бу маҳсулотлар умуман организмни ҳавой оқсиллари билан таъминлайдиган асосий манба ҳисобланади. Тухум маҳсулотларига эса тухумлар ва тухум маҳсулотлари киради. Бу маҳсулотлар ҳам тез ҳазм бўлади ва кимёвий таркиби бўйича юқори биологик кўрсаткичга эгадир. Балиқ ва балиқ маҳсулотлари турига балиқлар ва улардан тайёрланган балиқ маҳсулотлари киради. Бу гуруҳга кирадиган маҳсулотлар ҳам тўлиқ қийматли оқсилга, ёғларга, витаминларга бойлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, озсиқ-овқат маҳсулотларининг турлари ҳам ўз навбатида келиб чиқиши, ишлаб чиқарилиши ва сифати бўйича хилларга, типларга ва 35 навларга бўлинади. Масалан, кофелар келиб чиқишига қараб, арабика, колумбия, бразилия кофеларига бўлинади, буларнинг ҳар бир эса аъло ва биринчи навларга киритилиши мумкин, колбасалар ишлаб чиқарилишига қараб қайнатилган, ярим дудланганларга бўлинади. Маҳсулотларнинг нави - уларнинг сифат кўрсаткичлари бўйича стандарт талабларига жавоб бериш даражасидир. Масалан, сифат кўрсаткичларига қараб буғдой уни аъло, 1-нав ва 2-навларга бўлинади. Шунингдек маҳсулотлар учун, масалан, мева ва сабзавотлар учун помологик ва хўжалик-ботаник навига ҳам мавжуддир. Сабзи хўжалик-ботаник навига қараб қизил мирзои, сариқ мирзои, мушак ва бошқа навларга бўлиниши мумкин. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling