«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/66
Sana17.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1532921
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   66
Bog'liq
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi

Назорат саволлари 
1.Гўштли яримфабрикатлар тўғрисида тушунча беринг. 
2.Колбаса маҳсулотлари қандай тайёрланади? 
3.Гўштли консервалар қандай тайёрланади? 
Фойдаланилган адабиётлар 
1.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, I-қисм Т.: 1976 
2.Н.Г. Прохорова Озиқ-овқат моллари товарпшунослик Ўрта ҳунар-
техника билим юртлари учун дарслик, Т.: Ўқитувчи 1991 
3.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, II-қисм Т.: 1976 
4.Ш.З. Убайдуллаев Озиқ-овқат товарлари товаршунослиги. Нашрда 
5.Елизарова Г. Товароведение с основами стандартизации. М.: 1999 
6.Жиряева Е.В. Товароведение. М.: 2002 
7.Дмитриченко 
М.И. 
Экспертиза 
качество 
и 
обнаружение 
фальсификации продовольственных товаров. Учебное пособие. М.: 2003 
8.Чепурной И.П. Идентификация и фальсификация продовольственных 
товаров. М.: 2002 


119 
20-Мавзу. Тухум ва тухум маҳсулотлари 
Р Е Ж А 
1.Товуқ уй тухуми 
2.Тухум меланжи 
3.Тухум талқони 
4.Тухумларни жойлаштириш, тамғалаш ва сақлаш 
Парранда тухуми-йирик озуқалик, биологик қимматга эга бўлган ва 
яхши ҳазм бўладиган маҳсулот. Сотувга товуқ ва бедана тухумлари 
чиқарилади. Сувда сузувчи паррандаларни тухуми паратофиз бактериялар 
билан зарарланган бўлади, куркани тухум очиши кам бўлганлиги учун уни 
фақат жўжа очиришда фойдаланилади. 
Тухум мураккаб тузилишга эга. Асосий қисмлари пўчоғи, оқсили ва 
сариғи қуйидагича нисбатда (%) да: 12-56-32. Тухум массаси 45-75 г гача, 
пўчоғининг 0,28-0,41 мм гача.
Тухумнинг тузилиши қуйидагича: 1-пўчоғи; 2-пўчоғи остидаги пардаси; 
3-ҳаво камераси; 4-оқсил моддаси; 5-сариғи. 
Тухум пўчоғи (1) коваксимон, анорганик тузлар ва органик моддалардан 
иборат. Тухум пўчоғи сирти юпқа парда билан қопланган, уни ички юзаси 
эластик парда (2) билан қопланган. Пўчоқни тўмтоқ учида тухум оқсили ва 
пўчоқни ички пардаси орасида ҳаво камераси (3) бор. Товуқ тухуми таркибида 
ўртача сув 74%, азотли модда (оқсили) 12,8%, ёғ 11,5%, углеводлар 0,9% ва 
менерал моддалар 0,8%. 
Оқсил тухумнинг асосий қисми, юқори тўйимли енгил ҳазм бўлади. Шу 
сабабли тухум парҳез таом туркумига киради. Тухум оқиллар (4) уч қатламдан 
иборат бўлиб, устки ва ички қатламлари суяк, ўрта қатлами эса суюқроқ 
консистенцияси бўлади. Тухум оқсили юқори ҳароратга чидамсиз бўлиб, 60-
70

С да ивийди. 
Тухум сариғида (5) 32,6% ёғ, 16,6% оқсил ташкил қилади. Тухум 
сариғида, шунингдек, қамматбаҳо А, Д, Е ва К витаминлари мавжуд. Тухум 
сариғида ёғ кўп бўлганлиги сабабли у енгил бўлиб, тухум оқида сузиб юради ва 
икки томонида оқсилли боғичлар билан тухумини икки учига тортилган 
бўлади. Янги тухумда оқсил боғичи таранг тортилган бўлиб, сариғи тухум 
ўртасида мустаҳкам жойлашган бўлади. Янги тухумда оқсил боғичлари таранг 
тортилган бўлиб, сариғи тухум ўртасида мустаҳкам жойлашган бўлади. Туриб 
қолган тухумда боғичи бўшашиб, сариғи қимирлайдиган бўлади. Эскирган 
тухумларда эса боғичи узилиб кетиши ва сағири пўстига ёпишиб қолиши ҳам 
мумкин. Бундай тухумлар истеъмол қилинмайди. Тухум сариғини доимо бир 
текис туришини таъминлаш учун узоқ вақт сақланаётган тухумларни вақти-
вақти билан ағдариб, жойини ўзгартириб туриш тавсия этилади.
Тухум-муртаги тухум сариғига жойлашган бўлиб, тухумни сақлаш 
муддатига таъсир этади. Агарда тухум илиқ хоналарда кўпроқ сақланиб қолса, 
урчиган муртак ривожланиб тухум бузилиши мумкин. Шу сабабли тухумни 


120 
салқин хоналарда сақлаш керак. урчимаган тухум яхши сақланади. Тухум 
аъзони нормал ҳаёт фаолияти учун керак бўлган ҳамма моддаларни ўзида 
сақлайди. 
Тухумда деярли ҳамма витаминлар бор. Тухум сариғи овқат ҳазм қилиш 
аъзоларини ишини яхшилайди, таркибида горманол моддалар бор. Лекин 
тухумни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишни тавсия этилмайди, чунки уни 
таркибида киши аъзосидаги нормал модда алмашинувини бузадиган брикмалар 
бор. Тухумни сақлаш даврида физик жараён содир бўлади ва бунинг 
натижасида пўчоқ ғоваклари орқали сув учиб чиқади. Тухум массасини 
йўқолиши кўпроқ қалинлигига, махсус ишлов берилишига, сақланиш 
шароитлари ва усулига боғлиқ бўлади. Сақлаш муддатини ортиб бориши билан 
йўқотиш кўпайиб боради ва 9-10 ойдан кейин 6-7% ни ташкил этади. Бу эса 
ҳаво камерасини ортиб боришига сабаб бўлади. Сақлаш давомида мураккаб 
моддалар парчаланиб оддийроқ моддалар ҳосил бўлади, витаминларнинг 
миқдори камаяди, сув ва бошқа парчаланиш маҳсулотларини оқсил ва сариғи
ўртасидаги тақсомоти ўзгаради. Оқсил ва сариғини қуюқлиги, зичлиги 
ўзгаради. Оқсио боғлиқ бўлган сувни йўқотиб суйилиб кетади. Сариғининг 
хажми ортиб боради. Узоқ вақт сақланганда сариғини боғичи узилиб кетиши 
мумкин. Тухумни сақланганда пўчоғи хирароқ, юзаси ялтироқ бўлиб қолади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling