«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
oziq-ovqat tovarlari tovarshunosligi
Тухумни қайта ишлаб олинган маҳсулотлар.
Тухум маҳсулотларига музлатилган меланж, шакарли ёғсиз тузли пастерилизация қилинган меланж, тухум кукуни, музлатилган тухум сариғи ва оқсили, қуритилган тухум оқсили ва сариғи киради. Уларни озиқ-овқат корхоналарида, кўпроқ қандолат, нон саноатида, ҳамда жамоат овқатланиш корхоналарида ишлатилади. Меланж қуйидагича тайёрланади: тухум сараланади, дизинфекция қилинади, синдирилади, тухум массаси аралаштирилади, элакдан ўтказилади, 62-65 0 С да пастерилизация қилинади, совутилади ва ҳосил бўлган массаси оқ тунука банкаларга ёки бурмаланган картондан ясалган яшикларни ичига полеэтилен таралари солиб унга қадоқланади. Кейин тухум массасини (меланжни)-18....-20 0 С ҳароратда ичидаги ҳарорати -6 0 С бўлгунга қадар музлатилади. Меланж умумий овқатланиш тармоғида ишлатилади. Сотувга чиқарилмайди. Қадоқлаш. Тухумларни тури ва категориясига қараб картон идишларга ораларига картон қўйиб тахланади. Қадоқлаш учун яна ёғоч яшиклар ҳам ишлатилади, қаторлар орасига қипиқ солинади. Яшикларга 360 донадан тухум жойланади. Ўз-ўзига ҳизмат қилувчи магазинларда сотиш учун картон коробкаларга 10 донадан қилиб қадоқланиб, таралар тамғаланади. Ҳар бир ўрамда етказиб берувчиининг номи, сарадловчининг номери ва саралаш куни кўрсатилган талон бўлиши керак. Идишнинг иккала ён томонида тухумнинг тури ва категорияси, етказиб берувчининг номи, вазирликнинг номи ёки савдо маркаси, идишнинг прейскурантидаги номери, саралаш куни кўрсатилади. 121 Тухумнинг тури яшикларда қисқача белигланади: парҳезбоп ПД, хўраки янги Я, музхона тухуми С, оҳакланган И, категорияи 1 ва 2 рақамлари билан кўрсатилади. Сақлаш. Тухумни совуқхоналарда 0 0 С ҳароратда ±2 0 С ва ҳавони нисбий намлиги 85-88% да сақланади. Яшик ёки коробкалар устма-уст тахлаб сақланади. Тухумни пўчоғини сақловчи қобиқ ва антисептиклар билан қоплаб сақлаш ҳам мумкин. Тухумни узоқ вақт сақлаганда пўчоғини қайноқ минерал ёғ билан, полевинил спирти, парафин-карафилин препарати билан ишлов бериш тавсия этилган Назорат саволлари 1.Тухумнинг тузилиши, озуқавий қиймати ва туркумланиши ҳақида тушунча беринг. 2.Тухум сифатига қандай талаблар қўйилади? 3.Тухумни сақлаш жараёни қандай кечади? 4.Меланж ва қуритилган тухум қандай тайёрланади? Фойдаланилган адабиётлар 1.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, I-қисм Т.: 1976 2.Н.Г. Прохорова Озиқ-овқат моллари товарпшунослик Ўрта ҳунар- техника билим юртлари учун дарслик, Т.: Ўқитувчи 1991 3.А. Баҳромов Товаршунослик асослари ТДИУ, II-қисм Т.: 1976 4.Ш.З. Убайдуллаев Озиқ-овқат товарлари товаршунослиги. Нашрда 5.Елизарова Г. Товароведение с основами стандартизации. М.: 1999 6.Жиряева Е.В. Товароведение. М.: 2002 7.Дмитриченко М.И. Экспертиза качество и обнаружение фальсификации продовольственных товаров. Учебное пособие. М.: 2003 8.Чепурной И.П. Идентификация и фальсификация продовольственных товаров. М.: 2002 122 21-Мавзу. Балиқ оилаларининг тавсифи Р Е Ж А 1.Балиқ гўштининг кимёвий таркиби 2.Осётр балиқ оиласи 3.Лосось балиқлар оиласи 4.Карп балиқлар оиласи 5.Сельд балиқлар оиласи Балиқ гўштини кимёвий таркиби. Балиқ гўшти таркибида оқсиллар, ёғ, углеводлар, витаминлар, экстрактив моддалар бўлади. Оқсиллар. Балиқ гўштидаги оқсилнинг ўртача миқдори 15-20% ни ташкил этади. Балиқ маҳсулотлари оқсили тўлиқ қимматли ва осн ҳазм бўлади. Балиқ гўшти таркибига тузда эрувчи оқсиллардан глобулин (миозин, актин, актомизин) киради. Бу оқсиллар мускул толаларини миофибрилларини ҳосил қилади ва умумий оқсилни ярмини ташкил этади. Оқсилларни сувда эрувчи қисми (20-25%) қуйидаги оқсиллардан иборат: миоген, миоальбумин, глобулин, Х ва миопротеид. Бу оқсиллар саркоплазмалар таркибига киради. Бундан ташқари яъни балиқ гўшти таркибида ишқорни кучсиз эритмасида эрувчи миостроминлар бор. Балиқ гўштида эримайдиган тўқимани бирлаштирувчи оқиллардан коллоген (2-4%) бор. Мускуллардаги оқсиллар кўпроқ коллоид ҳолда бўлади. Бу эса уларни шароит ўзгарганда тезда денатурацияга учрашга имкон беради. Сув. Балиқ гўшти таркибидаги сувни ўртача миқдори 75% ташкил этади. Балиқ тўқимасидаги эркин ва боғлиқ сувларга бўлинади. Янги балиқ гўштидаги сувни 4-6% боғлиқ, 8-12% эркин, 65% иммобелизация бўлган, 6% ни ҳўлланадиган сув ташкил этади. Балиқ ёғи қатор моддаларни мураккаб аралашмасидан иборат. Асосий массасини оддий липидлар ташкил этади-ёғ кислоталарини углециридлари. Ёғ моддаларининг таркибига тузилиш бўйича мураккаб эфирлар типидаги брикмалар-мураккаб липидлар ва липоидлар (фосфатидлар, стеридлар) киради. Балиқ ёғида стеринлар, витаминлар (А, Д, Е, К ва Р), ранг моддалари (пигментлар) бўлади. Балиқ ёғидан линол, линолен ва архидон кислоталари жуда катта аҳамиятга эга бўлган, физиологик қимматга эга бўлган моддалардан ҳисобланади. Кўп миқдорда олеин ва бошқа тўйинмаган ёғ кислоталарини бўлиши балиқ ёғини суюқ консистенцияли бўлишини таъминлайди. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling