Т/р Маъруза мавзулари (барча)


Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари


Download 286.18 Kb.
bet12/22
Sana31.03.2023
Hajmi286.18 Kb.
#1311636
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
Халкаро бухгалтерия хисоби

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари курси молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи фанининг бўлими ҳисобланади. Юқорида молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига берилган таърифда таъкидлаганимиздек, у молиявий ҳисоботнинг стандартлари асосида юритиладиган тизим сифатида тавсифланган. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг меъёрий-ҳуқуқий асосини ташкил этади.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари фаннинг бўлими сифатида унинг предмети бўлиб, халқаро стандартларни ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қиладиган объектлар ҳисобланади. Ушбу объектларга концептуал қоидалар, молиявий ҳисоботнинг элементлари ҳисобланган тушумларни тан олиш, ижара, пул маблағлари, резервлар, баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар, шартли активлар, валюта курси ўзгариши, ходимларни рағбатлантириш, адолатли қийматда баҳолаш, захиралар, қурилиш шартномалари, бино, машина ва асбоб-ускуналар, биологик активлар, активларнинг қадрсизланиши, номоддий активлар ва гудвил, операцион сегментлар, боғлиқ томонлар, давлат субсидиялари ва давлат ёрдамлари, қарзлар бўйича харажатлар, қишлоқ хўжалиги, акциялардан фойдаланиб амалга оширилган тўловлар, разведка ва минерал ресурсларни баҳолаш, фойда солиғи, акцияга фойда, молиявий инструментлар, корхоналарнинг бирлашиши, ҳисоб сиёсати ва бухгалтерия баҳолашлардаги ўзгаришлар ва хатолар, оралиқ молиявий ҳисобот, молиявий ҳисобот консолидацияси, инфляция шароитида молиявий ҳисобот, кичик ва ўрта бизнесда молиявий ҳисобот ва бошқа объектларни киритиш мумкин.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ўрганадиган муҳим объектлардан бири бу молиявий ҳисоботни тақдим этиш, ҳисоб сиёсати, концептуал асослари масалалари бўлиб ҳисобланади. Буларга пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот, оралиқ молиявий ҳисобот, консолидациялашган молиявий ҳисобот, гиперинфляция шароитида молиявий ҳисобот, корхоналар бирлашганда ва қўшилганда молиявий ҳисобот, сегментар молиявий ҳисобот, қўшма фаолиятда молиявий ҳисоботнинг назарий ва методологик масалаларини киритишимиз мумкин. Буларнинг ҳар бири алоҳида халқаро стандартларда ўрганиладиган объектлар ҳисобланади.
Биз молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг фан сифатида шаклланишига асос бўладиган омилларни 3.2-жадвалда умумлаштирамиз.

Download 286.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling