Транспорт логистикаси хизматлари сифати ва самарадорлиги Режа


Download 127.38 Kb.
bet3/5
Sana18.02.2023
Hajmi127.38 Kb.
#1213072
1   2   3   4   5
Bog'liq
хизмат сифати

Мувофиқлаша олиши. Етказиб бериш тизими сифати нафақат унинг ҳар бир иштирокчиси фаолиятига, балки ана шу иштирокчилар фаолиятининг ўзаро мувофиқлашганлигига боғлиқдир. Бунда юкларни етказиш жараёнлари иштирокчиларининг ўзаро алоқадорлиги ва таъсири қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  • технологик алоқадорлик ва ўзаро таъсир жараёнининг тизим иштирокчилари фаолиятини ягона технологик таъминлашдан иборат бўлади;

  • транспорт воситаларидан, юк ортиш-тушириш механизмларидан, омборхоналардан рационал ва ўзаро мувофиқлашган ҳолда фойдаланиш. Мазкур масалаларни ҳал этиш юкларни етказиб беришнинг ўзаро мувофиқлаштирилган технологиялари ва графикларида ўз ифодасини топади;

  • тизим иштирокчилари орасида ўзаро мувофиқлашган техник алоқадорликни таъминлаш. Бундай алоқадорликни икки йўналишда кузатиш мумкин.

Биринчиси – бу қўлланилаётган транспорт, ортиш-тушириш, юкларни
ўраб-чирмаш ва шу каби техник воситаларнинг юклар хусусиятлари ва уларнинг сақлашини таъминлаш талабига мос келишидир. Бунда қўлланилаётган транспорт тури, контейнер ёки бошқа воситалар, ортиш-тушириш механизмлари, омборхоналардаги техник воситалар етказиб берилаётган юкларни сақлаш ва қайта ишлаш, ташиш талабларига мос келиши керак.
Иккинчиси – бу қўлланилаётган техника воситаларининг ўзаро таъсир ва алоқадорлиги бир-бирларига мувофиқлашган шароитни таъминлаши лозим. Агар техник воситалар юк турига ва ўзаро фаолиятга мувофиқлашмаган бўлса, бундай ҳолат юклар сифати бузилишига ва етказиб бериш самарадорлигининг камайишига олиб келади.
Юкларни етказиб бериш тизимининг ўзаро мувофиқлашганлик даражаси ўзаро мувофиқлашган ҳолда бажарилган ишлар сонининг бажарилган ишлар умумий сонига нисбати билан шаклланади:

100% * Мувофиқлашган ҳолда бажарилган ишлар сони


Обрў-эътибор. Етказиб бериш тизими иштирокчиларининг обрў-эътибори – мазкур тизим ишончлилигини белгиловчи кўрсаткичлардан биридир. Айтиш мумкинки, тизим иштирокчилари обрў-эътибори қанча юқори бўлса, унинг ишончлилиги ҳам мос равишда шунча юқори бўлади. Фирманинг обрў-эътибори унинг ўз мажбуриятларини доимий равишда бажариши, у тўғрисида ҳамкорлар орасида ёки оммавий ахборот воситаларида салбий маълумот ва баҳолашлар мавжуд эмаслиги, молиявий барқарорлиги, фирма ходимларининг тўғри сўз ва хайрихоҳлиги, алоқалар ва муносабатларга кириша олиши, ҳамкорлик муносабатларини узоқ муддатда сақлай олиши каби ҳолатларга боғлиқдир.




Download 127.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling